Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.49K subscribers
120K photos
8.96K videos
138 files
23.4K links
Download Telegram
#долзарб_мавзу #кун_муаммоси АНГРЕНДА ТЕКИН УЙ ЙЎҚ...МИ? Маълумки, кейинги пайтларда фуқаролар асосан уй-жой билан боғлиқ муаммолари билан мурожаатлар қилишмоқда. Айниқса, одамлар орасида "брошенный - ташландиқ" уйларни сўраб мурожаат қилиш одат тусига айланган. Очиғи, ҳолатни ўрганганимизда, жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига Ангрен шаҳрида бу каби уйлар йўқ. аксинча эндиликда йиллар давомида бўш турган хонадонларнинг эгалари мавжудлиги ва хусусий мулк эгаси эканлиги қайд этилмоқда. Бугунги кун ҳолатини ҳамма ҳам бирдек тушунавермайди. Ангрен шаҳар ҳокимлигига келиб тушаётган ва қилинаётган бу каби мурожаатларнинг ҳар бири мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилиб, фуқароларга масала юзасидан тушунтиришлар берилаяпти.
Ангрен шаҳар Уй-жой бўлими бошлиғи Эльвира Бегматова билан мавзу юзасидан суҳбатда бўлдик ва бизга қуйдагиларни маълум қилди:
- Ҳақиқатан ҳам кейинги пайтларда аҳоли ўртасида уй-жойга бўлган талаб ҳам, эҳтиёж ҳам ортиб бораяпти. Бизга келиб тушаётган мурожаатларнинг ўрганиш натижаларига кўра ҳозирги кунда уй-жой қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга кўра турар-жойлар келгусида фақат кредит шартлари асосида ажратилади.
Хусусан, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886, 2021йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли фармонлари билан аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилган. Унга мувофиқ тижорат банклари аҳолига уй-жой олиш учун ипотека кредитларини тақдим этади. Айрим шахсларга, шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашага мухтож фуқароларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоизларининг бир қисмини қоплаш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўланади.
Янги тартиб бўйича субсидиялар шаҳарларда дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой ҳисобланади, қийматининг 10 фоизи, биринчи беш йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади. 2021 йил 1 мартдан бошлаб субсидиялар олиш учун аризалар давлат хизматлари марказлари ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиниши йўлга кўйилган.
Шу асосда, уй-жой олиш учун ипотека кредити, шунингдек субсидия ажратилиши хусусидаги ариза билан Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ипотека кредитини олиш мўлжалланётган тижорат банкини кўрсатган ва белгиланган мезонларга мос тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат этишингиз лозим.
Мурожаат, субсидия тўлаш учун фуқаронинг шароити қоидаларда белгиланган мезонларга мос келиши ёки аксинчалиги, субсидия тўланадиган шахсларни танлаб олиш бўйича махсус комиссия томонидан ўрганиб чиқилади, натижаси бўйича уни тақдим этиш ёки рад қилиш тўғрисида қарор қилинади.
Мазкур жавоб хати фуқарони қаноатлантирмаса ёхуд ўрганиш натижалари бўйича қабул қилинган қарордан норози бўлса, у ҳолда соҳавий тегишлилиги бўйича юқори турувчи идораларга ёки суд органларига белгиланган тартибда мурожаат киритиши мумкин.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#долзарб_мавзу

Бугун шаҳар ҳокими Нуритдин Абдураҳимов секторлар раҳбарлари билан учрашди.

Учрашув давомида секторлар раҳбарлари, Кенгаш котибияти мудири билан биргаликда Ангрен шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудни ободонлаштириш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлашда бажариладиган галдаги устувор вазифалар хусусида фикр-мулоҳазалар, таклиф, тавсиялар билдирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Долзарб_мавзу

⚡️KPI кўрсаткичлари — самарадорликка эришишда муҳим восита

Сўнгги пайтларда давлат фуқаролик хизматчилари учун ҳар бир давлат органида самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш жараёни амалга оширилмоқда.

Амалиётга кўра, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан 2021 йилдан бошлаб республика бўйича туман (шаҳар)лар ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш йўлга қўйилди.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Долзарб_мавзу
— Ўзбекистонда қанча кўмир захираси мавжуд?

—Одамлар кўмир харид қилаётганда кўпроқ нималарга эътибор беришлари керак?

— Кўмир қазиб олиш табиат ёки атроф-муҳитга зарар етказмайдими?

— Кўмирнинг ўрнини босувчи яна қандай қазилмалар бор?

ЎзА мухбири шу каби саволларга “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти матбуот котиби Неъмат Душаевдан жавоб олди.

https://uza.uz/uz/posts/bu-yil-kuz-qish-mavsumida-aholiga-qancha-komir-etkazib-beriladi-mutaxassis-bilan-suhbat_521096
#долзарб_мавзу

Агар эътибор берилса, шаҳар марказий кўчалари, хиёбон ва майдонларида,  маҳалла ва даҳаларда, ишлаб чиқариш жабҳалари ва ижтимоий соҳалар объектларида қуриган,  қовжираган, атроф-муҳит кўркини бузаётган, айрим ҳолларда соғлом дов-дарахтларга ҳам зиён етказаётган дарахтлар киши дилини беихтиёр хира қиладиган манзарага дуч келинади.

Шаҳар ҳокими А.Райимов ушбу масалага жиддий эътибор қаратиб,  ойдинлик киритиш мақсадида мутасадди ташкилотлар раҳбарларига зарур таклифлар берган.

Шу мақсадда бугун шаҳар ҳокими А.Райимов Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Б.Мелиев ҳамда тегишли  масъуллар билан учрашиб, долзарб масалани  жойига чиқиб муҳокама қилдилар.

Бунда шаҳар ҳудудида қуриб қолган, яроқсиз ва чириган дов-дарахтларни қонунчиликка мувофиқ, ўрнатилган тартибда олиб ташлаш бўйича зарур чоралар кўриш белгиланди.