Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.5K subscribers
121K photos
8.98K videos
138 files
23.5K links
Download Telegram
#Байрам_йўқловлари

Янги йил арафасида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.  

Ангрен шаҳрида Янги йил айёми муносабати билан йўқловлар уюштирилиб, байрам шодлиги улашилмоқда.

Айниқса, аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий ҳимоя муҳтож қатламлари ва ногиронлиги бор инсонларнинг кўнглини кўтаришга алоҳида ёндашилмоқда.

Кун давомида Ангрен шаҳрида эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва байрам совғалари тарқатилмоқда.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази масъуллари биргаликда ўндан зиёд хонадонлар ҳолидан хабар олдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube