Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.49K subscribers
120K photos
8.96K videos
138 files
23.4K links
Download Telegram
#Ёшлар_форуми
⚡️Хабар берганимиздек, 19-23 май кунлари Энергетика вазирлиги ташаббуси билан "Ёшлик энергияси" шиори остида Ёшлар форуми ўтказилмоқда.

Ёқилғи-энергетика тизимида илк бор ташкил этилган анжуманда ёшлар ўз соҳалари бўйича суҳбат, тренинг, спорт ва билимлар беллашувларида қатнашдилар.

«Заковат» билимлар беллашувида “Energy” жамоаси ғалаба қозонди. Ғолиб жамоа сардори Алишер Кўчимов (“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти ёшлар фаоли) Effect.uz учун интервью берди.

"Форумда биз ўзимизга таниш бўлмаган, яъни, битта соҳада ишлайдиган, аммо ўзаро таниш бўлмаган ёшлар билан танишдик. Гуруҳлар билан машғулотлар олиб бордик, - дейди А.Кучимов. - Мен жуда ҳаяжондаман, олдин кўп форумларда иштирок этганман, лекин бунақаси олдин бўлмаган эди. Бу ерда ташкилий ишлар, тадбирлар, барча-барчаси энг юқори даражада эди.

“Заковат” интелектуал ўйинида бизнинг “Energy” жамоаси ғолиб бўлди. Ҳаққонийлик, ёшларга берилаётган имкониятлар шунчалик юқорики, биз бу нарсалардан, албатта хурсандмиз.

@uzbekkumir_uz
Forwarded from РЕЙД(ТошОБЛ)
#Ёшлар_форуми

Янгийўл туманида Ёшлар форуми давом этмоқда. Тошкент вилояти ёшларига байрамлар, шодиёналар ярашади. Бугун болалар билан бирга болалик дунёсига сайр қилдик.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram