Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.59K subscribers
115K photos
8.69K videos
133 files
22.6K links
Download Telegram
Qadrli kanalimiz aʼzolari! Bizni kuzatib borayotganingizdan xursandmiz. O‘zbekiston Yoshlar Ittifoqi Angren shahar Kengashi bilan 5 ta tashabbus doirasida soʼrovnoma tashkil etdik!

💪 Soʼrovnomada ishtirok etish juda oson. Oʼzingizga maʼqul bo‘limlarni belgilasangiz bo‘ldi.

👩‍💻🧑‍💻 Bu orqali o'z hududingizda 5 ta tashabbus ijrosini taʼminlash va qay tarzda ta‘minlanayotganini bilib olasiz... Biz sizning qiziqishlaringizni qoʼllab-quvvatlaymiz!

🌐 t.iss.one/Angren_sardorlari
Forwarded from Angren shahar Yoshlari (Abrorbek Mahmudov)
5 ta muhim tashabbus haqida ma'lumotga egamisiz?
Anonymous Poll
81%
-Ha
19%
-Yóq
Forwarded from Angren shahar Yoshlari (Abrorbek Mahmudov)
Prezidentimiz ilgari surgan " 5 ta muhim tashabbus" ni yoddan aytib bera olasizmi?
Anonymous Poll
65%
-Ha
29%
-Yóq
6%
-Ma'lumotga ega emasman
Forwarded from Angren shahar Yoshlari (Abrorbek Mahmudov)
5 ta muhim tashabbus doirasida hududingizda ishlar olib borilmoqdami?
Anonymous Poll
52%
-Ha
28%
-Yôq
20%
-Aniq ayta olmayman
#Yangilik
#Zakovat


Siz kutgan vaqt yetib keldi.
Biz zakovat musobaqasini
BOSHLADIK!

O'tkazish kuni: 29-oktabr
🕰 Vaqti: 20:00
Tartibi: Yakkalik

10 ta savol beriladi, har bir savol uchun 2(+1) [ya'ni 2 daqiqa o'ylash va bir daqiqa yuborish uchun] daqiqadan vaqt ajratiladi.
Javoblarni
@Abrorbek_Mahmudov telegram manziliga yuborasiz!

Eslatma: 2 marta yo'llangan tahrirlangan ( edit, изменить), vaqt tugagandan keyin yoki STOPdan keyin yuborilgan javoblar qabul qilinmaydi!

G'oliblar Angren shahar Sardorlar Kengashi tomonidan maxsus sertifikat va diplomlar bilan taqdirlanadi.

Zakovat quyidagi guruhda bo'ladi👉
t.iss.one/Angren_Zakovat_intellektual
Forwarded from Times.uz
🚨 Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жами 635 минг 104 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган

Батафсил 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#маҳаллада_дув_дув_гап 📌Ангрен шаҳрида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, қиш-баҳор ойларига қадар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини яратишга алоҳида эътибор кучайтирилди. 📎Маҳаллаларда аҳолига қулай бўлиш мақсадида "Эко бозор" савдо шаҳобчалари ташкил этилмоқда. Жумладан, "Нурчи", "Обпартак", "Қорабоғ", "Самарчўғ", "Саид ота" маҳалла фуқаролар йиғинларида худди шундай савдо фаолияти йўлга қўйилди.
[Переслано из AOKA - Rasmiy kanali]
🕋 Умра тадбирини ташкил этиш юзасидан хабарнома

Сўнгги йилларда ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш, зиёратчиларга қулай шарт-шароит ва енгилликлар яратиш борасидаги ишлар, шубҳасиз янги босқичга кўтарилди. Буни ташкилий ишлар ҳамда Макка ва Мадина шаҳарларида юртдошларимиз учун яратилган янгилик ва қулайликлар мисолида яққол кўриш мумкин.

📍Мазкур сафарларни ташкил этиш дунёда кечаётган мураккаб эпидемиологик вазият, қолаверса Саудия Арабистонидаги коронавирус касаллиги билан боғлиқ жиддий ҳолатдан келиб чиқиб, вақтинчалик тўхтатилган эди. Шундан буён “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Саудия томони билан мазкур тадбирлар билан боғлиқ янгилик ва жараёнлар борасида мунтазам мулоқот қилиб келмоқда.

🔰 Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўзининг расмий интернет нашрлари орқали тақдим этган маълумотларга кўра, Умра зиёрати тўрт босқичда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклиф ва тавсиялари асосида қайта ташкил этиши баён этилган. Бугунга қадар умра тадбирлари 2 та босқичда қайта йўлга қўйилди. Шу йилнинг 4 октябрдан биринчи ва 18 октябрдан иккинчи босқичлар бошланди. Ҳозирга келиб кунлик зиёратчилар сони 15 мингтани ташкил этмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу икки босқичда Умра ибодатини адо этувчилар сони чекланган бўлиб, махсус онлайн навбат дастури орқали рўйхатга олинмоқда ва зиёратчиларнинг Масжидул Ҳарам ҳудудига киришлари ташкилий равишда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ҳаж ва умра вазирлигининг баёнотида жорий йил 1 ноябридан эътиборан, Умра ибодатини адо этиш учун хорижлик зиёратчиларни қабул қилиш назарда тутилган эди. Рухсат этилган давлатлар рўйхати мамлакатларнинг эпидемиологик ҳолатидан келиб чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилиши алоҳида таъкидланган.

❗️Шу ўринда, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан эътиборан, хорижий зиёратчиларга умра қилиши учун рухсат берилмоқда, мазмунида тарқалган хабарга ойдинлик киритиб ўтиш лозим. 1 ноябрь кунидан хорижий фуқароларга рухсат бериш юзасидан билдирилган Ҳаж ва умра вазирлиги баёнотида Умра ибодатига келувчилар учун бир қанча шарт ва талаблар белгилаб қўйилган.

Жумладан, унда умра зиёратчисининг ёши 18 дан 50 ёшгача бўлиши (Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифига кўра), коронавирусдан ҳоли эканини исботловчи манфий натижали ПЦР анализни тақдим этиши, ушбу анализ 72 соат ичида олинган бўлиши ва ишончли лабораторияда амалга оширилиши зарурлиги, "Умра қилдик" программаси орқали (Икки Ҳарамга кириш учун онлайн навбат) рўйхатдан ўтиб, ўз онлайн тартибига кўра умра ибодатини адо этиш, Масжидул Ҳаромда намоз ўқиш, Масжидун Набавийни зиёрат қилиш ва Равзаи шарифда намоз ўқиш билан боғлиқ режали ишлар учун олдиндан буюртма бериш, Саудия Арабистонига етиб келгандан сўнг белгиланган меҳмонхонада 3 кун карантинда бўлиши ва бошқа шу каби талаблар белгиланган.

Шунингдек, Саудия мутасадди идоралари томонидан эпидемиологик ҳолат бўйича Умра зиёратини ташкил этиш учун рухсат этилган давлатлар рўйхати алоҳида эълон қилиниши қайд қилинган.

Ўз навбатида, «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони расмийлари билан мазкур масалалар бўйича белгиланган карантин талаблари асосида Умра зиёратини ташкил этиш юзасидан музокаралар ўтказмоқда.
Шунингдек, ушбу тадбирларни ташкил этишга ваколатли ташкилот – Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртдошларимизнинг тўлиқ тиббий хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, расмий, ишончли, хавфсиз ва қулай Умра хизматларини тақдим этиш устида ҳамкорлар билан жадал иш олиб бормоқда.

📣 Эслатиб ўтамиз, Умра сафари билан боғлиқ якуний қарорлар юзасидан тез кунларда расмий баёнот берилади.

Дин ишлари бўйича қўмита ва
Ўзбекистон мусулмонлари идораси

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФВБ_огоҳлантиради

🔥Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз, кўп учрайдиган заҳарли бирикма табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги, чала ёниши оқибатида вужудга келади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида 50-60% гача ис гази бўлади.

Газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.

♻️ Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади.

‼️Болаларни газ ускуналаридан фойдаланилувчи жойларда назоратсиз қолдириш мумкин эмас.
Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими
@angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️АОКАда Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларга қарши зўравонликка барҳам бериш, оилавий ажримларни олдини олиш мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

❗️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Дилором Қўзиева.

"2020 йилнинг 9 ойи давомида 19 970 та оилаларда ажрим қайд этилган. Бу рақамлар ўтган йилгига қараганда 3-4 минга камайганини кўрсатмоқда. Вазирлик ташкил этилганидан буён ажримлар туманлар бўйича эмас балки маҳаллар бўйича олиб борилмоқда".

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🎙Бугун, 30 октябрь куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинг ва матбуот анжуманлари:

📣 "2020/2021 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишларига қабул учун ўтказилган тест синови якунлари, таҳлил ва хулосалар" (матбуот анжумани)

🕙 11:00 Давлат тест маркази

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 14:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Барно Одилова – штаб аъзоси

📣 “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси, амалга оширилаётган ишлар тўғрисида (матбуот анжумани)

🕙 15:00 Ўзбекистон Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги

📲Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш жорий этилади

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг 👆

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
⚡️4 ҳудудда яна 86 кишида коронавирус аниқланди

Янги касалланишлар:

▫️51 нафари — Тошкент шаҳрида,
▫️15 нафари — Сирдарё вилоятида,
▫️13 нафари — Андижон вилоятида,
▫️7 нафари — Самарқанд вилоятида.

Жами касалланганлар — 66 628 нафар.

〰️〰️〰️〰️
📈 Бугун айни пайтга қадар 11ҳудудда 151 нафар бемор соғайди.

Жами тузалганлар — 63 864 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#расмий
Ижтимоий тармоқнинг Фейсбук саҳифасининг Ангрен шаҳар “Дорилфунун” МФЙ5/5-даҳаси 30- уй 20-хонадонда яшовчи фуқаро Д.Хатамованинг мурожаати бўйича Маҳалла ва оилани қўлаб-қуватлаш шаҳар бўлими бошлиғи Наргиза Назарова расмий муносабат билдирди.
🔰Фуқаро Дилдора Хатамованинг яшаш шароити ва ижтимоий аҳволи Ангрен шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва “Дорилфунун”, “Гулзор” МФЙ ходимлари томонидан ўрганилган ва бир неча бор юзма-юз суҳбат ўтказилган.
Д. Хатамова ҳақиқатан ҳам кўрсатилган манзилда 4 нафар фарзанди билан ижарада яшайди ва “Гулзор” маҳалласида ота-онасининг уйида доимий руйхатда туради. Бугунги кун ҳолатига Ангрен шаҳар “Иссиқлик энергияси” корхонасида оператор лавозимида ишлаб, доимий даромад манбаига эга.
🔰Ўзбекистон Республикаси Администрациясининг 2019 йил 27 майдаги 11893-хх-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги 1-1888-сонли топшириғига ҳамда Ангрен шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги уй-жойга талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг 2019 йилда 28 октябрдаги хулосасига асосан оилавий шароитидан келиб чиқиб, уйли-жойли қилиш мақсадида Д.Хатамовага “Махсус жамғарма” ҳисобидан 11 500 000 (ўн бир миллион беш юз минг) сўм миқдорида уй-жой учун ёрдам тариқасида бошланғич бадалнинг 10 % миқдорида тўлов ўтказиб берилди.
🔰Бу ҳам бўлса, кўп фарзандли оилаларга ҳамда уй-жойга муҳтожларга эътиборга олиниб, давлатимиз томонидан берилаётган катта имконият эканлигини таъкидлаб ўтамиз.
Д.Хатамовага ушбу ёрдам кўрсатилишидан аввал берилаётган имкониятдан тўғри фойдаланиб, оила аъзолари билан биргаликда тўловнинг қолган қисмини имтиёзли равишда 20 йил давомида тўлаши тўғрисида ўзига расман айтилган ва жавоб хати ҳам берилган. Шуни алоҳида таъкидлаймизки, уй-жой учун бошланғич тўловнинг 10% бадалидан ортиғини тўлаб бериш амалдаги ҳужжатларда назарда тутилмаган. 🔰Д.Хатамовага 2020 йилнинг 12 август куни бир марталик 1 100 000(бир миллион бир юз минг) сўм моддий ёрдам берилди. Бундан ташқари, .2020 йилнинг 30 сентябрь куни 18 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси учун бир марталик нафақа пулит ҳам 1-сектор томонидан 2 100 000(икки миллион юз минг) сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.
P.S: Ахборот хизмати ўрганиш жараёнида шуни аниқладики, Д.Хатамовага нисбатан ҳеч қандай адолатсизлик ёки қонунбузилиш ҳолатлари бўлмаган. Аксинча, бугунги кунга қадар унга ижтимоий кўмак берилган.
Ўрганиш жараёнида Ангрен шаҳрида 2019 йил ҳолатини таҳлил қиладиган бўлсак ижтимоий аҳволи оғир ва ҳеч қаерда даромади бўлмаган, бошланғич бадалнинг 10 фоизи тўлаб берилган оилалар ҳам бугунги кунда яратилган қулайликларга шукроналик билан уй-жойларда тинч, фаровон истиқомат қилишмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7