Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоқда  А-373 йўналишини Ангрен шаҳар ҳудудида йўлни тўсиш билан боғлиқ видеолавҳа юзасидан Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий муносабати

Жорий йил 10 июлда "Sungreen tex"  чет эл корхонаси  МЧЖ ишчи-ходимларидан бир гуруҳи корхона раҳбариятининг  беш иш кунидан олти иш кунига ўтиш тартиби (режими)га киритмоқчи бўлган ўзгартиш таклифидан норози бўлиб,  "Оҳангарон" кўчасида йўлни тўсиш билан боғлиқ ҳаракат қилишган.

Шу кун ва шу дақиқанинг ўзидаёқ шаҳар ҳокими бошчилигида секторлар раҳбарлари ва мутасаддилар воқеа жойига етиб келишган ва ишчи-ходимларнинг  эътирозини тинглаб, корхона раҳбариятига мурожаат қилишган.

Шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари корхона маъмурияти ўртасида бўлиб ўтган ўзаро мулоқотлар ишчи-ходимларнинг  фойдасига ҳал бўлган. Муаммо жойида бартараф  этилган.

Бугунги кунда корхонада  747 нафар ишчи-ходим қулай меҳнат шароитларда, беш иш куни тартибида фаолият юритаяпти.


📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Ангрен шаҳрида ободонлаштириш ишлари қизғин тус олди.

Шу кунларда шаҳарда Давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллигини нишонлашга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Энг аввало ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўламини янада кенгайди.

Хусусан, жорий йилнинг 30 июль кунидан 30 август кунига қадар эълон қилинган ободончилик ойлиги доирасида кўчалар, кўп қаватли уйлар, ҳовлилар атрофи, гузар ва хиёбонлар тартибга келтирилмоқда. "Оҳангарон" кўчасида кўплаб тадбиркорлар ўз ҳудудини обод қилиб, гулхоналар барпо этаяптилар.

Ушбу жараёнда ободонлаштириш ойлигини қўллаб-қувватлаган
"Саидкамол" МЧЖ раҳбари Сайдулла Хайиткулов бошчилигида бир қатор тадбиркорлар ҳам фаол қатнашмб, "Оҳангарон" кўчасида ўзи ҳудудини обод ва кўркам масканга айлантирмоқдалар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Бугунги глобал ахборот майдонида кибер макон билан боғлиқ янгидан-янги таҳдидлар юзага келмоқда. Шу боис виртуал оламдаги ҳужумлардан ҳимояланиш масаласи дунё ҳамжамиятини жиддий ташвишга солмоқда.

Ички ишлар вазирлиги томонидан Ангрен шаҳрида ўтказилган  семинар кибер маконда содир этилаётган жиноятларга қарши курашишнинг долзарб муаммоларига бағишланди.

Тадбирда сўз олганлар кибержиноятларга қарши курашишнинг замонавий тенденциялари, интернет тармоғи орқали содир этилаётган қонунбузилишларнинг олдини олиш, соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, ахборот технологияларидан фойдаланиб амалга оширилган жиноятларни криминалистик тадқиқ этиш, фош этиш ва тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, киберхавфсизликни таъминлашда давлат идоралари ва хусусий секторлар ҳамкорлигини мувофиқлаштириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube