Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 20 maydagi PQ-5118-son qarori asosida 2022-yil 24-oktabr kuni Angren shahri 5/5 dahasida "MANO-NOVOPROJECT" MCHJ pudratchi tashkiloti tomonidan d-57 mm o'lchamli 25 m masofada hamda d-219 mm o'lchamli 10 m masofada quvurlar montaj qilindi. 15 m masofada lotoklar ichi tozalandi.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 20 maydagi PQ-5118-son qarori asosida 2022-yil 24-oktabr kuni Angren shahri Amir Temur ko`chasida joylashgan Bolalar bog'chasi hududida 2 ta d-273 mm o'lchamli ochib-yopish moslamasi, 4 ta qayirma quvur va 4 ta stavka montaj qilindi. T.K.-1.14 oldidagi chorrahada d-273 mm o'lchamli, uzunligi 72 m bo'lgan quvurni 6 ta stik payvandlash ishlari amalga oshirildi.
#расмий
#муносабат

Жаҳонгир Икромов  -  "Тошкент  сув таъминоти"  МЧЖ директори:

- Ангрен шаҳар "Боботоғ"  маҳалласи  8-сонли мактабгача таълим муассасаси жойлашган
ҳудудда "Обод маҳалла"  дастури доирасида ичимлик суви тармоғида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан йўл қазилган.  Қурувчи-пудратчи ташкилот таъмирлаш ишларини якунига етказгач,  шартномага асосан йўлни қайта тиклаш ишларини олиб боради. Шу атрофдаги мактаб ва болалар боғчасига йўлаклар мавжуд. Юзага келган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраймиз.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ДА БЎЛГАНЛАРГА  ТИКУВ МАШИНАСИ БЕРИЛДИ

Ангрен  шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Ариповлар "Аёллар  дафтари" рўйхатида бўлган аёллар билан учрашдилар.

Шаҳар  ҳокимлиги,  Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ҳамда ҳоким ёрдамчилари “Аёллар дафтари”га киритилган  56 нафар хотин-қизга субсидия асосида 56 та тикув машинаси, 18 та оверлок ускунасини топширдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 20 maydagi PQ-5118-son qarori asosida 2022-yil 26-oktabr kuni Angren shahri 2/5 dahasida "Aktiv master servis qurilish" MCHJ pudratchi tashkiloti tomonidan 80 m masofada d-200 mm o`lchamli quvurlar montaj qilindi hamda himoya qoplami bilan qoplandi. 2/2 dahasida 70 m masofada d-150 mm o`lchamli quvurlarni montaj qilish ishlari amalga oshirildi.
баёнот МУАММО ҲАЛ ЭТИЛДИ

Маълумки, шу кунларда шаҳар ҳудудида куз-қиш мавсумига жиддий тайёргарлик кўриш шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари томонидан қатъий назоратга олинган. Айниқса, кўп қаватли уйларнинг ертўла ва том қисмларида аниқланган муаммолар ҳамда фуқароларнинг бу борада қилган мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимовга "Тараққиёт" маҳалласи 2/2-32-уй каттаси ва фаоли уйнинг ертўла қисмида иситиш тизимида қувур носоз ҳолатда эканлиги бўйича мурожаат қилганлари ва ушбу муаммо шаҳар раҳбари томонидан назоратга олинганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

"Ангрен Партнёр" бошқарув сервис компанияси раҳбари Мамура Насиридинова бошчилигида бугун муаммо бартараф этилди.
Уйнинг иситиш тизимидаги яроқсиз қувур 18 метр Д 63 ҳажмда янги пластик кувурга алмаштирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилади

“Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–409-сон, 25.10.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил июль–сентябрь ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 335 миллиард сўм маблағ ажратилади.

🗓 2023 молия йилидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади.

➡️ Шунингдек, ҳокимликлар бюджетида шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоизи туман (шаҳар)ларда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади.

🔰Қарорга кўра:

▫️туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёнининг биринчи мавсумиҳар йили февраль–март ойларида, иккинчи мавсуми ҳар йили июнь–июль ойларида;

▫️“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали кейинги йил учун тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#онлайн
Айни дамда Ангрен шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги "Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 595-сонли ва Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 21 октябрдаги 556-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда шаҳар ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларини белгилаш, уларнинг ўз хизмат вазифаларини виждонан ва самарали бажаришлари учун шарт-шароитлар яратиш, шаҳар ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш ва бошқа суиистеъмолликларнинг олдини олишга қаратилган семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарни шаҳар ҳокими Алишер Райимов олиб бораяпти.

Семинарда ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда шаҳар ХТБ, МТБ ва корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этаяптилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7