Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#онлайн

Айни дамда Ҳалқ  депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдаги 50-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов,  ҳоким ўринбросарлари,  тегишли муассасалар раҳбарлари иштирок этишмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#онлайн

Сессияни Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Эркин Эргашев олиб бораяпти.

Сессия кун тартибига 4 та масала муҳокама қўйилган.

"Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ангрен шаҳар бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлар ва уларни сарфлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145 - сонли қарори асосида “Аёллар дафтари”га рўйхатга киритиш ва рўйхатдан чиқариш масаласи юзасидан" Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссия раиси Шокир Уришов,  Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин қизлар бўлими бошлиғи  Мовлуда Абдураҳмоноваларнинг маърузаси тингланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Масалалар юзасидан ҳоким ўринбосари Шавкат Эркабаев, Молия бўлими мудири Анвар Джаббаровлар ахборот   бердилар.

Сессия ишида Ангрен шаҳридаги 46 та маҳалла фуқаролар йиғини кесимида шакллантирилган реестр асосида баҳолаш натижаларини ҳамда 2023 йил “Обод маҳалла” дастурига киритиш учун таклиф этилаётган маҳаллаларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш, Ангрен шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига Қрим-конго геморрагик иситима касаллиги келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида маблағ ажратиш, Ангрен шаҳар фавқулотда вазиятлар бўлимига маблағ ажратиш ва бошқа масалалар юзасидан берилган ҳисобот ва ахборотлар депутатлар томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7