Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентинин 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПК-5040 сонли Қарорида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри туман (шаҳар)лари ўртасида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни намунали  йулга кўйиш бўйича илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида анъанавий тарзда "Энг намунали туман" танловини ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 78-сонли йиғилиш баёни билан ушбу танловни ўтказиш бўйича Республика комиссияси таркиби, танлов низоми ва баҳолаш мезонлари тасдиқланган.

2022 йил 27 июнда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг 40-ф сонли буйруғи қабул қилинган бўлиб, ушбу буйруққа асосан худудлардан танловга тавсия этилган туман, шаҳарларни ўрганиш ишчи гуруҳи графиги тасдиқланган.

Танловда иштирок этиш учун Тошкент вилоятидан Ангрен шахри тавсия қилинган.
Бугун шаҳарда йўлга қўйилган маъанвий-маърифий соҳадаги фаолият ҳолатини баҳолаш мақсадида Президент Администрацияси масъул ходими, танловга тавсия этилган туман-шаҳарларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Абдухалил Маврулов,  Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи, , ишчи гуруҳ аъзоси Жасур Болтаевлар Ангрен шаҳрида бўлдилар.

Шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган мулоқотларда Ўзбекистон Президенти Администрацияси масъул ходими Абдухалил Маврулов,  шаҳар ҳокими Алишер Райимовлар
сўзга чиқдилар.

Учрашувда Тошкент вилояти  ҳокимининг ўринбосари  Жамшид Бобожонов, Республика Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари Сайёра Файзиева ҳамда Ангрен шаҳар ҳокимлиги, корхона, ташкилот ва муассасалар маънавият-маърифат бўйича раҳбар ўринбосарлари,  оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Ангрен шаҳрида маънавий-маърифий йўналишлар ўрганилмоқда.
2022-yil 26-avgust kuni "ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI" DUK elektr xo`jaligi ishchi xodimlari tomonidan korxona ma`muriy binosi yer to`lasida yuqori kuchlanishli ajratkichni taftish qilish ishlari amalga oshirildi.
Азиз ҳамшаҳарлар!

2022 йил 27 август куни соат 18:00 да "Ангрен марказий стадиони" да Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" номли оммавий шаҳар тадбири ўтказилади.

Тадбирда шаҳримиз бадиий жамоалари билан биргаликда меҳмон санъаткорлар ҳам иштирок этади.

Барчангизни ушбу тадбирга таклиф этамиз!

@angrenmadaniyat