Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#бандлик
#тадбиркорлик

АЁЛЛАР КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИЛМОҚДА

Ангрен шаҳрида Тошкент вилояти хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази томонидан "Аёллар дафтари"да рўйхатга олинганларни касбга йўналтириш бўйича ўқув машгғулотлари олиб борилмоқда.

Шу кунларда "Истиқбол" маҳалласида жойлашган масканда уй ҳамшираси ҳамда тикувчилик йўналишлари буйича ўқув машғулотлари давом этаяпти.

Унда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва тикувчилик ҳамда тадбиркорлик асослари ўқитилмоқда.

Ўқув машғулотларини олиб боришда тренер-устозлардан Назира Бузрукова ва Наргиза Назимовалар ўз маҳорати ва тажрибаларини ишга солаяптилар.

Аёлларни касб-ҳунарга йўналтириш ва ўқув машғулотларига жалб қилишда вилоят Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярованинг хизмати катта.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тақдимот
#1_сектор
#маҳаллабай
#хонадонбай
#тадбиркорлик

Ангрен шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Нуриддин Абдураҳимов "Гулзор" маҳалласида бўлган чоғида етти сотих ер майдони мавжуд ва ундаги томорқа ер майдонидан унумли фойдаланиб, ўз даромад манбаини яратган хонадондон эгалари билан суҳбатлашди.

Суҳбат давомида фуқаро ушбу йўналишни кенгайтиришни, асаларичиликка қизиқиши бўлганларни ушбу соҳага ўргатишларини ва бунинг баробарида қўшимча иш ўринлари яратишини маълум қилди.

Шаҳар ҳокими Н. Абдураҳимов юзма-юз мулоқот давомида ушбу оила аъзоларига асаларичилик ва чорвачиликни янада кенгайтиришлари учун зарур маслаҳат, таклиф, тавсиялар берди.
Бизни кузатинг↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#аёллар_масаласи #бандлик #тадбиркорлик ✍️Бугунги кунда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда энг аввало уларни касб-ҳунарга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. ✔️Хусусан, вилоят Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова, шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова, ҳоким ёрдамчиси Умида Самиевалар "Боботоғ" маҳалласида банд бўлмаган, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ўзини ўзи банд қилиш истагини билдирган хотин-қизларга бу борадаги мавжуд имкониятларни тушунтирдилар. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бандлик
#аёллар_масаласи
#тадбиркорлик

Жойларда хотин-қизлар, айниқса, "Аёллар дафтари" га киритилган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова бошчилигида Ангрен шаҳар "Истиқбол" маҳалласида "Аёллар маънавият маркази" биносида касб-ҳунарга ўқитиш бўйича ўқув курслари йўлга қўйилган.

Шаҳар ҳокимининг ёрдамчилари ўқув марказида бўлдилар. Унда маҳалладаги ишсиз, тадбиркорлик билан шуғулланиш орқали ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган аёллар ҳам келдилар.

Марказ томонидан тикувчилик, қандолатчилик, уй ҳамшираси, компьютер саводхонлиги, сартарош каби касблар бўйича машғулотлар ўтказилиши ҳамда сертификат орқали кредит олиш ва бизнес-ғоя, лойиҳаларни яратиш бўйича зарур кўникмалар берилиши тушунтирилди.

Зоҳиджон Менглиев,
"Янги Ҳаёт" МФЙ ҳоким ёрдамчиси
@angrenhokimligi_7
#4_сектор
#ҳоким_ёрдамчиси
#тажриба
#бандлик
#тадбиркорлик

ҚЎЗИҚОРИН ЕТИШТИРИШ ТАЖРИБАСИ ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ

Ангрен шаҳрида ҳоким ёрдамчилари ҳудуд мослашуви ва шароитидан келиб чиқиб, маҳаллада тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга эътибор қаратмоқда.

Шу мақсадда қўзиқорин маҳсулотларини етиштиришни татбиқ этиш жараёни кузатдилар.

Ангрен шаҳар "Кўктерак" ва "Бўстон" маҳаллалари ҳоким ёрдамчиси ҳамда "8 Март" маҳалла ёшлар 4- сектор раҳбари Қаҳрамон Маткобулов ташаббуси билан Юқори Чирчиқ туманида бўлдилар.

Унда хонадонда қўзиқорин етиштириш тажрибасини ўргандилар.

Ушбу тажриба Ангренда ҳам татбиқ этиладиган бўлди.
@angrenhokimligi_7
#Ангрен
#тадбиркорлик

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев томонидан тасдиқланган "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашиш ва муаммоларини ҳал қилиш бўйича ҳудудларда бўлиш режаси"га асосан Халқ банки биносида шаҳарда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

🔎Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Адлия бўлими, Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу тадбирда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

🔗Шунингдек, учрашув давомида шаҳарда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун мавжуд шарт-шароитлар, берилаётган имкониятлар тушунтирилди ҳамда кредит билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди ва кредит маблағларини олиш ва ундан самарали фойдаланиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тадбиркорлик
#очиқ_мулоқот
Бугун Ангрен шаҳрида "Янгиобод" қўрғонида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти ДСБ бошлиғининг ўринбосари Шуҳрат Инамов, Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов, шаҳар прокурори в.б. Акмал Гулмуротов, шаҳар ДСИ бошлиғи Қаҳрамон Маткобуловлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва тадбиркорларнинг мурожаатларини кўрдилар.
#ҳоким_ёрдамчиси
#тадбиркорлик

Ҳаккарман МФЙда паррандачиликни ривожлантириш мақсадида фуқаро ҳонадонига кредит асосида паррандалар олиб келинди.
@angrenhokimligi_7
#ҳоким_ёрдамчиси
#2_сектор
#тадбиркорлик

"Мустақиллик" МФЙда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишсизликни қисқартириш мақсадида оилавий тадбиркорлик доирасида кредит асосида тикувчилик йўналиши бўйича фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқарога таъминотчи томонидан тикув дастгоҳлари етказиб берилди.
@angrenhokimligi_7
#2_сектор
#тадбиркорлик

Ангрен шаҳрида ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашда мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланилмоқда.

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов секторлар кесимида маҳаллаларда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларга амалий ёрдам ку́рсатишга алоҳида эътибор қаратиб, "Ду́стлик" МФЙ ҳудудида тикувчилик цехи ташкил этаётган Д.Худайназаровага кўмак берди.

Цех хонаси учун зарур бўлган 44 ев. метр ҳажмда пол қисми линолеум билан қоплаб берилди.

Ёш тадбиркор Д. Худойназаровага кўрсатилган ёрдамдан маҳалла фаоллари миннатдор бўлдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7