Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳрида кенг кўламли ободрнлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, "Ўзбекистон Мустақиллиги", " Навоий" кўчаларида ободончилик ишлари бошланиб, мазкур кўчаларда ноқулай шароитларда, йўл бўйида савдо-сотиқ билан шуғулланаётганларга "Ангрен деҳқон бозори" МЧЖ ҳудудида савдо расталари ташкил этилди ва ушбу жойга кўчирилди.

Айни, вақтда "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчасида йўловчилар учун йўлакларни тееислаш мақсадида зарур техника воситалари сафарбар этилиб, дарахтларга шакл берилиб, ариқ-зовурлар чиқиндилардан тозаланиб ободонлаштирилмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
"Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчасида кун давомида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчасида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари жараёнидан видеолавҳа
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#эътироф
#қутлов

Ангрен шаҳрида яшаб, меҳнат қилган, фарзандлар тарбиясида муносиб ўрин эгаллаган ва уларни жамиятга фойда келтирадиган комил инсонлар қилиб улғайтиришда кўпчиликка намуна бўлган Мавлюда Мирзаматова маҳалла-кўй ва кенг жамоатчиликнинг ҳурматига сазовордир.

Мавлуда опа Мирзаматовани чинакамига дилбар аёл, меҳрибон она, садоқатли рафиқа дейиш мумкин.

Унинг ҳаёт йўли ана шу бахтга ҳамоҳангдир. Негаки, бугун мустаҳкам оиланинг, солиҳ фарзандларнинг ардоғида.

Мавлуда опа Мирзаматова ҳамиша эъзозда. Бугун қутлуғ ёшни қаршилаётган Мавлуда Мирзаматовани фарзандлари, яқинлари сидқидилдан муборакбод этадилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
"Дукент" қўрғонида жойлашган Қурилиш соҳаси бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш марказига таклиф этамиз!

МУТАХАССИСЛИКЛАР:

- электрогазпайвандчи,
- сантехника ишлари устаси;- сантехника жихозларининг монтаж қилиш ишлари,
- электромонтажчи,
- стропалчи (кўтарма кран бошқарувчисининг ёрдамчиси);
- кран машинисти,
- том ёпиш,
- гипсокартон монтажчиси,
- қопловчи-плиткачи (керамик плиталар (кафел) териш ишлари),
- пўлат ва темир-бетон қонструкциялар монтажчи,
- ғишт терувчи,
- дурадгор,
- сувоқчи;
- бўёқчи-безакчи (қурилиш пардозлаш ишлари).

Ўқувчилар уч маҳал овқат ва ётоқхона билан таъминланади, ҳар ойда стипендия тўлаб берилади.

Ўқиш муддати уч ой.

Ўқувчиларга чет тиллари ҳам ўргатилади, битирувчиларга хорижий давлатларда тан олинадиган, касб малакасига эгаликни тасдиқловчи сертификат берилади ва суҳбат асосида қонуний тартибда хорижга ишлашга юборилади.

истагида бўлган фуқаролар
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилишлари мумкин..
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
"ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI" DUK tomonidan 6/4 dahasi 47-uy hududidagi d-159 mm oʻlchamli issiqlik tarmoqlari quvurlari payvandlash, hamda d-50/100 mm o'lchamli moslamalarida
ochib-yopish ishlari amalga oshirildi.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов деҳқон бозори ён-атрофида "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчасида ободонлаштириш ишларини кўздан кечирмоқда.