Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#бунёдкорлик

🕌Вилоятдаги масжидлар сони 219 тага етди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мовлуда Абдураҳмонова бошчилигида шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова, Республика Касаба уюшмалари Федерацияси масъул вакили Равшаной Газиевалар "Кўктерак" маҳалласида умргузаронлик қилаётган юз ёш билан юзлашган Гулбиби она Матқулованинг хонадонида бўлдилар.

Унда 8 нафар қиз, 6 нафар ўғил фарзандларининг онаси, 90 нафардан ортиқ невара-чеваранинг бувижониси Гулбиби она Матқуловани табаррук ёшни қаршилагани ва байрам билан самимий муборакбод этиб, совға-саломлар улашдилар ва ёши улуғ онахон ҳамда унинг яқин қариндошлари билан дилдан суҳбатлашдилар.
Гулбиби она ва унинг келинлари оила мустаҳкамлиги, оилада аёлнинг ўрни, қайнона-келин муносабатларидаги ўзаро аҳилликнинг сир-асрорлари ҳақида фикр билдирдилар.

"Кўктерак" маҳалласи хрдимлари иштирок этган учрашув жараёни Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам зўр қизиқиш билан кузатдилар ва тасвирга олдилар.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
2022 йил 11-май куни соат 16:00 да Ангрен шаҳар Алишер Навоий номли маданият марказида Тожикистон Республикаси санъат усталари ҳамда ёш ижодкорларидан иборат делегация иштирокида "Дўстлик тароналари" номли концерт дастури намойиш этилади.

Концерт дастурига кириш мутлақо бепул

Мурожаат учун:
94 362 46 74

@angrenmadaniyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Декларациялар мулоқоти" халқаро форуми ўтказилади.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
#таъзия

▪️Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши котибияти ва Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, шаҳар фаоллари
Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Эргашев Эркин Жўраевичга падари бузрукворининг вафоти муносабати билан унинг яқин қариндошлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, чуқур таъзия изҳор этадилар.

@angrenhokimligi_7
#Ангрен
#ҳоким_ёрдамчиси
#бир_кунлик_иш_жараёни
■Ангрен шаҳар "Янги Гўшсой" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ф Якубов ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларини хатловдан утказди.

■Вақтинча ишсиз фуқаороларга бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот бериши натижасида 5 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди.

■ "Янги Гўшсой" МФЙда яшовчи Н. Дадаматовага субсидия асосида қурилган иссиқхонанинг ҳозирги ҳолатини ўрганди.
@angrenhokimligi_7
#Angren
#bandlik

AYOLLAR BANDLIGI TA'MINLANMOQDA

Angren shahrida o‘zini o‘zi band qilish, ayniqsa, "Ayollar daftari", " Yoshlar daftari"ga kiritilgan fuqarolarni kasb-hunarga o‘rgatish, tadbirkorlikka jalb qilish va subsidiya ajratish orqali bandligini ta’minlashga alohida e’tibor qaratilgan.

⚡️Xususan, Angren shahar Aholi bandligiga ko‘maklashish markazi tomonidan uch nafar fuqaroga subsidya ajratildi.

▫️Fuqarolarning qiziqishlari va sharoitlaridan kelib chiqib, dastlab fuqarolar tikuvchilik va pazandachilik yo‘nalishida o‘quv mashg‘ulotlariga jalb qilinib, ularning xohishlariga ko‘ra, subsidiya asosida zamonaviy tikuv mashinalari hamda elekropech berildi.
@angrenhokimligi_7
#4_сектор
#ҳоким_ёрдамчиси
#бир_кунлик_иш_жараёни

🔸"Гўзал" МФЙда "Соғломлаштириш маркази" йўналишида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти иш фаолиятини бошлади. Унда асосан безарар озиш машғулотлари ва дори-дармонлар савдоси билан шуғулланилади.

🔸 Маҳалладаги яшовчи, оилавий тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаролар билан сухбатлашилди ва хозирги кундаги оилавий тадбиркорлик учун яратилган қулайликлар ва имтиёзлар хақида маълумот берилди.

🔸 Оилавий тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаронинг уй шароити ўрганилди. Фуқаронинг тадбиркорлик салохияти ва имкониятлари етарли эканлигини хисобга олган холда, имтиёзли кредит учун тавсия бериш мақсадга мувофиқ деб топилди.


"Гўзал" МФЙ ҳоким ёрдамчиси
Дилмурод Муротов
@angrenhokimligi_7
#шукуҳ

Барча жойларда бўлгани сингари Ангрен шаҳрида ҳам Хотира ва Қадрлаш куни кенг кўламда нишонланди.

Айниқса, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларига кўрсатилган эҳтиром ва эъзоз янада яққол намоён бўлди.

Байрам муносабати билан Ангрен шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мовлуда Абдураҳмонова "Нурчи" маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари Мария Овасапова, Роза Жанназаровалар ҳолидан хабар олди ва уларни қутлуғ айём билан табриклади.

Фахрийлар кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликлардан мамнун бўлдилар.
@angrenhokimligi_7