Нуритдин Абдураҳимов: - Ҳақиқатдан ҳам мазкур таълим муассасасида шароитлар етарли. Фарзандларимизнинг чуқур билим эгалари бўлишлари, фанларни белгиланган даражада ўзлаштиришлари учун энг аввало, ҳар бир фан ўқитувчисининг илми, салоҳияти, маҳорати янада баланд бўлишига эътибор қаратиш зарур. Таълим сифати ва самарадорлигини таъминлашда янгича талаб асосида ва янги босқичда фаолият юритиш шарт...
Ангрен шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдураҳимов 4-умумтаълим мактабида бўлган чоғида барча масъулларга таълим сифати ва самарадорлигини таъминлаш билан бир қаторда ушбу таълим даргоҳининг ҳозирги ҳолатини сақлашнинг муҳим омилларини тушунтирди.
Мазкур таълим муассасасида шароитлар етарлигига ишонч ҳосил қилган шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдурахимов масъуллар зиммаларига ўқувчиларга билим бериш, ошхонада сифатли таомлар тайёрлаш ва санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, ўқувчиларни спортга жалб қилиш, йўл ҳаракати қоидалари бўйича тарғибот ишларини кучайтириш, кутубхонадан унумли фойдаланиш билан боғлиқ масалалар юзасидан топшириқлар юклади.