Нуритдин Абдураҳимов:
- Ёшлар маънавиятини юксалтиришда энг муҳим манба - китобдир. Ёшларимиз дунёқарашининг маънан бой бўлишида мутолаа, китобхонлик муҳимдир. "Ёш китобхон" танловини доимий равишда ўтказиш ва уни анъанага айлантириш лозим. Шундагина шаҳримиз ёшлари орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларга барвақт барҳам бериш мумкин. Бу эса давр талаби...

Ангрен шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдурахимов 4-умумтаълим мактабида бўлди. Унда мактаб маъмурияти ва таълим тизимининг масъуллари билан мулоқот чоғида ёшлар масаласига алоҳида эътибор зарурлиги, бугунги кунда энг муҳим ва устувор эканлигига алоҳида урғу берди. Шаҳар раҳбари мактаб ошхонаси, спорт зали, кутубхона, информатика хонаси ҳамда шаҳар ИИБ ЙҲХБ, Мудофаа бўлими томонидан янги ташкил этилган ва зарур ўқув-услубий қўлланмалар билан жиҳозланган "Йўл ҳаракати қоидалари" ва "Ҳарбий" синф хоналаридаги шароитлар билан ҳам танишди.