Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#яшил_макон

🌳Ангрен шаҳар 18-умумий ўрта таълим мактабида «ЯШИЛ МАКОН» лойиҳаси доирасида «Мактабни яшил масканга айлантирамиз!» акциясида мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари билан бир қаторда ота-оналар ҳам фаол иштирок этишди.

🌳Лойиҳа доирасида мактаб ҳудудига 50 та манзарали ва 165 та мевали дарахт кўчати экилди. Бундан ташқари, мактаб атрофи хазонлардан тозаланиб, ободонлаштириш ишлари бажарилди.

🔗Акцияда Халқ таълими бўлими бошқармаси вакили С. Исаев,
Ангрен шаҳар ХТБ мудири в.в.б. Қаҳрамон Умаровлар ҳам қатнашдилар

📌Таъкидлаш жоизки, мазкур «Кўчат экиш долзарб 40 кунлик» экологик акцияси кўтаринкиликда ташкил этилди.

🍁Мактаб ҳудуди ва атроф-муҳит табиатига ўзгача жозибадор бўлди.
@angrenhokimligi_7
Forwarded from Xalqaro press klub
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Халқаро пресс-клуб жамоаси “Масофада” кўрсатуви доирасида Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида бўлди!

📌 Кўрсатувимизнинг бу галги сонида картошкани ин витро усулида ўстириш, Ўзбекистонда ин витро усулида етиштириш бўйича қўлланилаётган Жанубий Корея тажрибаси ҳамда ушбу усул орқали ётиштирилаётган картошканинг ҳосилдорлиги тўғрисида батафсил гаплашамиз.

🎥 Кўрсатувни сиз бугун, 16 ноябрь соат 11:15 да “Ўзбекистон 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

____

☑️ Команда Международного пресс-клуба в рамках программы «Масофада» побывала в Юкоричирчикском районе Ташкентской области!

📌 В очередном выпуске передачи мы расскажем о способе выращивания картофеля методом ин витро, о применяемом в Узбекистане опыте Южной Кореи, а также об урожайности картофеля данным методом.

🎥 Смотрите передачу сегодня, 16 ноября в 11:15 на телеканале «Узбекистан 24».

Не пропустите!

@IPCUzbekistan
#фоторепортаж

⚡️Нурафшон шаҳридаги Президент мактабидан фоторепортаж

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#яшил_макон
ТАШАББУС КЎРСАТДИЛАР

Мамлакатимизда жорий йилнинг 4 ноябридан 5 декабрь кунигача кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” лойиҳаси эълон қилиниб, унда Ангрен шахар Фавқулодда вазиятлар бўлими харбийлари ва хизматчилари "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқдалар.

Шаҳар ҳудудини яшил майдонга айлантиришда ўз улушларини қўшмоқдалар.
@angrenhokimligi_7
​​Ижтимоий тармоқлардаги шахсий ёзишмаларда тарқалган ҳолат юзасидан

Хабар берилганидек, Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жазо муқаррарлиги ва қонун устуворлиги таъминлаш бўйича ички ишлар бош бошқармаси ва ҳамкорликдаги ташкилотлар билан “Хавфсиз ҳудуд” ва “Хавфсиз тун” тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, тадбир давомида Бўстонлиқ тумани «Хумсон» маҳалласида яшовчи фуқаро вилоят ИИББга ариза билан мурожаат қилиб, «Сарвар» ва «Баҳром» исмли шахслар туман “Чорбоғ гўзал боғи” жамияти ҳудудида жойлашган дала ҳовлиларда ишратхона ташкил қилиб, кунлик ижарага беришини ва у ерда шахсларни жинсий алоқа қилишлари учун шарт-шароит яратилгани, туни билан айрим ахлоқи бузуқ шахслар аҳоли тинчлигини бузаётгани ва бу нафақат катталар балки ёшларга ҳам салбий таъсир қилаётганини баён қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу мурожаатга асосан жорий йилнинг 2 октябрь куни ИИББ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида, мурожаатда кўрсатилган дала ҳовли кўздан кечирилган. Ўша вақтда ҳам хонадонда икки нафар аёл, икки нафар эркак кишилар борлиги, улардан, фуқаро Ф.Б. (аёл) ва Д.Ш. (эркак) жинсий алоқада бўлаётганлиги аниқланган.

Улар билан ўтказилган суҳбат давомида алкоголь маҳсулотлар истеъмол қилишганлиги ва ишқий муносабатда бўлиш мақсадида келганликларини маълум қилганлар.

Ҳозирда мазкур жараён акс этган видео тасвирнинг ижтимоий тармоқлардаги ўзаро ёзишмалар орқали тарқалганлиги ҳолати юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда қайд этиш жоиз, бу каби одоб-ахлоқ билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатларига қарши вилоят ИИББ томонидан мунтазам равишда тезкор профилактик тадбирлар ўтказиб борилади.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари томонидан, Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан боғлиқ – 100 га яқин, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддаси бўйича 50 дан ошиқ ҳолатлар аниқланиб қонунда белгиланган тартибда чора кўрилган.

Бугунги кунда ҳам вилоят бўйлаб тезкор-профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати
#долзарб_40_кунлик_акцияси
"Ангрен кўмир кони" филиали жамоаси "долзарб 40 кунлик" акциясида фаол иштирок этишмоқда.

"Ўзбеккўмир" АЖ маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 2021 йил 4 ноябрдаги қўшма қарори асосида жамиятда 5 ноябрдан бошланган дарахт экиш "долзарб 40 кунлик" акцияси 10 декабргача давом этади.

Акция давомида 9,5 минг, шу жумладан 4,5 туп манхзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш режалаштирилган.

Манзарали кўчатлардан асосан павловния экилмоқда. Павловния жуда тез ўсувчи ўсимлик бўлиб, ерга экилган ниҳол бир йилда 5 метргача бўй чўзади. У дунё бозорида қарағай ёғочидан икки марта қиммат туради. Унга мебелсозлик, қурилиш соҳаларида талаб катта. Энг асосийси, ушбу дарахт иссиқ ва совуққа, қурғоқчиликкка ўта чидамли. Суғориб турилса жуда тез ўсади, аммо сув бўлмаса ҳам ўлмайди, аммо ўсишдан тўхтаб туради.

Суратда: "Ангрен кўмир кони" филиалининг ишчи-ходимлари филиал кадрлар бўлими катта техниги Фируза Абдикаримова бошчилигидаги экиш ишларидан лавҳалар.
@uzbekkumir_uz
#яшил_макон

"Кимёгар" МФЙ "Яшил макон" лойиҳаси доирасида дарахтлар экиш ишлари олиб борилди.

Жараёндан лавҳалар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#туйғу

Ангрен шаҳар 41-умумий ўрта таълим мактабининг 7-«Д» синф ўқувчиси Сардор Абдураимовнинг «Байроғим - ифтихорим» номли видеоролиги.
Синф раҳбари: Зилола Сирожиддинова
@angrenhokimligi_7
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин

Ҳукумат қарори билан (684-сон, 16.11.2021 й.) Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

➡️ Киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин. (илгари фақат жисмоний шахслар назарда тутилган)

Ижарага олувчида алкололли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси ёки ўзгача мастлик аниқ кўриниб турганда ижарага берувчи унга транспортни ижарага беришни рад этиши мумкинлиги белгиланди.

🔎 Шунингдек, ижарага берувчи ижарага берилган транспорт томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини “Маъмурий амалиёт” тизими орқали электрон текшириши мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байроғимиз фахримиз

#10_иштирокчи

🇺🇿Ҳудуд: Тошкент вилояти Ангрен шаҳри
🏢Мактаб: 18
🎓Синф: 9-«Б»
👩‍💼Ўқувчи: Абдуллажонова Меҳризода
Мавзу: Юксакларда ҳилпира, Юртим байроғи 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
👩‍💻С/р: Насиридинова М.

Бизнинг канал
@Maktab_tadbirlari
#ФВБ
Тадбирда фаол бўлинг!

Ўзбекистан Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2021 йил 1 ноябрдаги "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш буйича ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2021 йил 2 ноябрдаги 23-сон баёни ижросини вазирлик тизимида ташкил этиш тўғрисида"ги 328-сонли буйруғи ҳамда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2021 йил 15 ноябр кунидаги 328-сонли буйруғига асосан 15 ноябрдан 15 декабр кунига қадар "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" ўтказилмокда.

Шуни эътиборга олган холда, Ангрен шаҳар аҳолиси тадбирда фаол иштирок этайлик!

Ангрен шаҳар ФВБ
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7