Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#шукуҳ
#таълим_тарбия

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Юртимизда ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбия беришда сифат самарадорлигини таъминлаш, ўғил-қизларнинг чуқур билим эгалари бўлиб улғайшларига алоҳида эътибор қаратилган.

Ангрен шаҳридаги 43-умумтаълим маетаби эндиликда "Кимё-биология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби" мақоми билан юритиладиган бўлди.

Мазкур билим даргоҳида махсус ихтисослаштирилган синф ташкил этилиб, унда мактабнинг 5-синф ўқувчилари кимё-биология фанлари бўйича синовлардан ўтказилди ва 30 нафар ўқувчи саралаб олиниб, янги ўқув йилидан икки фанни чуқурлаштирилган ҳолда ўзлаштирадилар.
ва фаоллари рағбатлантирилди.
@angrenhokimligi_7
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари Шоҳиста Мадиярова, Шокир Уришов, Анвар Нурматов, Саидамирхўжа Исаевлар мактабда ташкил этилган янги синфхонаси ва ундаги шарт-шароитлар билан танишдилар.
@angrenhokimligi_7
Forwarded from Huquqiy axborot
#Сайлов_2021

Ҳар бир фуқаро сайловчиларнинг рўйхатларидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида участка сайлов комиссиясига арз қилиши мумкин. Участка сайлов комиссияси 24 соат ичида мурожаатни текшириши ва хатони ёки ноаниқликни бартараф этиши ёхуд мурожаат қилувчига унинг мурожаати рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган жавоб бериши шарт.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#шукуҳ

Ангрен гарнизонида жойлашган 42219 ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги тантанали нишрнланди.

Тадбирда Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Анарбоев, шаҳар ИИБ бошлиғи Дилмурод Валиев, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алижон Юсупов ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора масъуллари ва меҳмонлар қатнашдилар.

Тадбирга давлат мукофоти олган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ота-оналари ҳам таклиф этилдилар.

Байрам тантанали митинг билан бошланди, шундан сўнг ҳарбий хизматчиларга кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ҳарбий қисм ҳарбийлари қўл жанги ҳамда Ангрен шаҳар "Ватанпарвар" ташкилоти тингловчилари эса "Картинг" спорт тури бўйича кўргазмали чиқишлари билан қатнашдилар.

Байрам тадбири ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида спорт мусобақаларига уланиб кетди. Мусобақанинг фаол жажжи қатнашчиларига диплом ва совгалар топширилди.
@angrenhokimligi_7