Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
📚 1 августдан ОТМларга хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётларни тўғридан-тўғри харид қилиш ваколати берилади

🌐 1 сентябрга қадар барча ОТМлар кутубхоналари ягона тизимга уланади

〰️〰️〰️
Бу ҳақда Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

▪️Янги ўқув йилидан бошлаб барча ОТМларда плагиат ва илмий ғояларни ўзлаштиришни бартараф этадиган илғор ахборот дастурлари жорий қилинади.

Президент бу борада Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги мутасаддиларига топшириқлар берди.

Шу билан бирга, илмий тадқиқотлар сифати ва натижадорлигини ошириш бўйича Олий аттестация комиссияси фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.

▪️Яна бир муҳим масала — бирорта ОТМ нуфузли халқаро адабиётлар базасига уланмаган, улардаги адабиётларни электрон кўринишга келтириш даражаси эса 35 фоизга етмайди. Масалан, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институтида — 17 фоиз, нуфузли ҳисобланган Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент молия институтида — 18 фоиз адабиётлар электрон шаклда.

Шунинг учун, 1 августдан бошлаб ОТМларга ўзларининг кенгашлари тавсиясига кўра, хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётларни тўғридан-тўғри харид қилиш ваколати берилади.

▪️Йиғилишда хориждан олиб келинадиган ўқув ва илмий адабиётларни божхона тўловларидан озод қилиш бўйича таклиф киритиш, йил якунигача 102 та олий таълим муассасаси кутубхона фондидаги 4 миллионга яқин адабиётларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш ва мутахассислик ўқув дарсликларини 2 бараварга кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

▪️Шунингдек, 1 сентябрга қадар барча ОТМлар кутубхоналари ягона тизимга уланиб, талабалар ва тадқиқотчилар учун туну кун фойдаланиш имконияти яратилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирига икки ой муддатда халқаро илмий-техник маълумотлар базаларига «миллий обуна» бўлиш ишларини якунлаб, барча ОТМларни тизимга улаш бўйича кўрсатмалар берилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Ангрен #cеминар_тарғибот
✍️ Ангрен шаҳрида фуқаро муҳофазаси, турли ҳодисалар билан боғлиқ нохуш ҳолатларни келтириб чиқарувчи сааб ва омиллар муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

🔎10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залига жамланган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳарбий хизматчиларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, тартиб-интизомга риоя қилиш ҳамда бахтсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик юзасидан зарур кўникмалар берилди.
🔗Семинарда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарият масъуллари, “Қорабошбой” жомеъ масжиди имом хатиби Июроҳим Иманов, Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, катта лейтенант Сухроб Абдурасуловлар мавзуга оид фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

⚡️Кенгайтирилган йиғилиш давомида ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

🔰Тадбир давомида соҳа эгалари, шахсий таркибга инсон ҳаёти учун муҳим ва зарур бўлган маслаҳатлар ва йўриқномалар берилди.
Каналга уланиш⬇️⬇️ @angrenhokimligi_7
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#официальное_опровержение
Наше отношение к обращению, размещенному в социальной сети, заключается в том, что против хокима Ангрена Ш.Махмудову была распространена неверная и необоснованная информация.
Хоким города Шукурулла Махмудов, не имеет никакого отношения к оформлению этих фотопроектов и решений, выделенных на земельный участок.
Мы вновь сообщаем, что Шукурулла Махмудов был официально назначен на пост хокима Ангрена в октябре 2018 года.
Доказано, что решение от 14 декабря 2017 года №1536 и от 5 сентября 2018 года № 923 о выдаче или оформлении Ш. Махмудов не имеет никакого отношения. Кроме того, проблема М. Масаидова была изучена прокуратурой города Ангрен. @angrenhokimligi_7
———————————-

#муносабат
#расмий
Ижтимоий тармоқда жойланган мурожаатга бизнинг муносабат шуки, унда Ангрен шаҳар ҳокимига қарата нотўғри ва асосланмаган маълумотлар ўрин олган. Жойлаган ушбу фотоҳужжатларнинг расмийлаштирилиши ва ер майдонига ажратилган қарорларга шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудовнинг алоқаси йўқ. Яна шуни маълум қиламизки, Шукурулла Маҳмудов Ангрен шаҳар ҳокими лавозимига расман 2018 йилнинг октябрь ойида тайинланган. Кўриниб турибдики, 2017 йилнинг 14 декабрдаги 1536-сонли ҳамда 2018 йил 5 сентябрдаги 923-сонли қарорларининг берилиши ёки расмийлаштирилишига Ш.Маҳмудовнинг ҳеч қандай дахли йўқ.
Бундан ташқари, М.Масаидовнинг муаммоси Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилган. @angrenhokimligi_7
#Ангрен #туризм
ҲИНДИСТОНЛИК САЙЁҲЛАР МУЗЕЙДА БЎЛДИЛАР
🌐Ҳиндистон давлатидан келган сайёҳлар Ангрен шаҳар тарихи музейини томоша қилдилар. Сайёҳлар шаҳримиз тарихига қизиқиш билдирдилар ва музейдаги мавжуд ноёб экспонатлар, флора, фауна ҳамда шаҳар ҳаётига оид кўргазмалар билан танишдилар.
Айниқса, таниқли рассом Виктор Уфимцевнинг тасвирий санъат асарлари ва эсдалик саёҳатлари сайёҳларнинг диққатини тортди. Ҳиндистонлик меҳмонлар Ангрен шаҳри тарихи ўзига хослигини ва музейда ушбу улкага оид қизқарли маълумотлар мавжудлигини эътироф этдилар.
#Ёз_ўтади_соз

"КОИНОТ" ОРОМГОҲИ БОЛАЛАРНИ ЎЗ БАҒРИГА ЧОРЛАДИ

🔎Ангрен шаҳрида мактаб ўқувчиларининг ёзги таътил кунлари мазмунли ва мароқли ўтишларига алоҳида эътибор қаратилган.

📌Хусусан, "Ўзбеккўмир" АЖ маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ишчи-ходимларнининг фарзандларининг оромгоҳда дам олишларини ташкил этишди. Унда "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятига қарашли "Коинот" оромгоҳи ёзги мавсумга шай қилинди.

⚡️Бирлашган касаба уюшма қўмитаси берган маълумотга кўра, жорий йил ёзги мавсумида босқичма-босқич жами 840 нафар ўғил-қиз ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган.

🔗 Бугун "Ўзбеккўмир" АЖ ишчи-ходимларининг 250 нафар фарзанди табиат қўйнида дам олишлари учун тоғ-ён бағрида жойлашган "Коинот" оромгоҳи томон йўл олдилар.
@angrenhokimligi_7
Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍
https://uza.uz/posts/276897

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор