#депутат_фаолиятидан
БОЛАЛАР БОҒЧАСИДА МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
аълумки, болалар боғчаларининг бугунги аҳволи кенг жамоатчилик, депутатларнинг диққат марказида. 5-сонли МТТ фаолияти, болаларга яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбиянинг сифати ва самарадорлигини ошириш бооасида амалга оширилаётган ислоҳотлар татбиқ этилтши бўйича бмжарилаётгпн ишлар билан Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Шокир Уришов ҳамда шаҳар Мактабгача таълим бўлими масъуллари билан биргаликда.ўрганилди.
Шокир Уришов - депутат:
- Боғчада қулайликлар имкон қадар мавжуд. Бироқ, ушбу болалар боғчасида 2015 йилда капитал реконструкция ишлари қилинган бўлсада, ошхона, омборхона ва услубиёт хонаси таьмирланмаган. Таълим муассасаса болалар майдончасига лойиҳага асосан тахта поли ётқизилиши белгиланган бўлсада, ҳанузгача бу ишлар амалга оширилмаган. Ўрганиш жараёнида мебель жиҳозлари ва чойшаблар етишмаслиги аниқланди. Муассасада чўмилиш ҳавзаси ва мусиқа хоналари мавжуд эмас. Олиб борилаётган таълим-тарбия сифат ва самарадорлигини кўтариш мақсадида методик тавсия ва қўлланмаларни Республика таълим Маркази шўъбасидан олиб келиш чоралари белгиланди.
Ҳар бир масала депутат назоратига олинди. Муҳими, ушбу болалар даргоҳида ечимини кутаётган масалада депутат ўз улушини қўшишга ҳам бел боғлади.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#фото
Рустам Холматов вилоятдаги ОАВ раҳбарлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар матбуот котиблари билан учрашди
@toshvilpressa

#иқтибослар
Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:
• Ҳудудий ҳокимлар, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарларининг фаолияти юзасидан жамоатчилик назорати етарли даражада олиб борилмаяпти. Ҳокимнинг қарорлари, корхона ва ташкилотларнинг ички буйруқлари нақадар ҳаётий ва қонуний эканини чуқур ўрганиб, таҳлилий мақола ёза оладиган журналист ҳар бир таҳририятда бўлиши керак;
• Ердан ўзбошимчалик билан фойдаланиш масалалари бўйича туман нашрларида токи Президент мавзуга эътибор қаратмагунча, бирон марта танқидий чиқиш қилинмаган. Ҳар бир туман газетасининг илгари қишлоқларда жамоатчилик асосида фаолият кўрсатадиган мухбирлари бўлар эди. Улар жойлардаги реал ҳолатни, ўғрилик ва бошбошдоқликни ёзарди. Жамоатчилик муҳокамасига ҳавола қиларди;
• Туман газетасида, унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинаётган танқидий материалларга ҳудудий ахборот хизмати раҳбарлари зудлик билан жавоб бериши, ҳокимлик позициясини билдириши керак. Шундагина раҳбарлар ҳушёр тортади, ноқонуний ҳужжатга қўл қўйишдан аввал туман газетасига мени уриб чиқишади, деган ҳадик пайдо бўлади;
• Аксарият журналистлар бугунги ҳаёт тарзи, молия-иқтисод соҳасидан узоқда. Дастурларнинг молиялаштириш манбасини билмайди. Эндиликда бу бўйича махсус семинар ташкил этиши мақсадга мувофиқ;
• Қурилиш объектлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бунда маҳаллий кенгашларни ҳам уйғотиш – газета муҳаррирининг Ватан олдидаги муқаддас вазифаси;
• Вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг овқатланиш рациони бўйича тегишли ташкилотлар ходимлари билан бирга ахборот хизмати раҳбарлари ўрганиш ўтказиши, буни қалб амри билан, виждонан бажариши, аҳамиятини тўла тушуниши керак. Токи Бекобод воқеаси бошқа қайтарилмасин;
• Ҳокимнинг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси янги ташкил этилган структура бўлгани учун, дастлабки босқичда муаммолар бўлиши табиий. Аммо ҳалол меҳнат ва билим, адолатли, ҳалол тарғибот кампанияси сизларни ҳокимият тизимидаги ўрнингизни, обрўингизни белгилайди.

#адолат_мезони
ОЧИҚ СУД МАЖЛИСИ БЎЛДИ
угун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Оҳангарон туманлараро Иқтисодиёт суди раиси Ихтиёржон Юсупов раислигида шаҳар ҳудудидаги мактабгача таълим муассасаларида олиб борилган капитал қурилиш ва реконструкция жараёнида пудратчи ташкилотлар ва масъул ходимлар томонидан йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Суд мажлисида 3-, 18-, 28-МТТ мудиралари, хўжалик ишлари бўйича масъуллар, болалар боғчалари қоровуллари ҳамда шаҳар МТБ мудираси ва бўлим бош ҳисобчиси, ҳокимлик ҳамда шаҳар Ғазначилик бўлими масъул ходимлари қатнашдилар.
Қурилиш ташкилоти раҳбари ва болалар боғчалари мудиралари ўртасида қачонлардан буён давом этиб келаётган ўзаро тортишувларга суд томонидан барҳам берилган эди. Бироқ, пудратчи қурувчи даво аризасини киритди.
Суд мажлисида барча гувоҳларнинг кўрсатмалари, тақдим этилган зарур ҳужжатларга асосланган ҳолда, қурилиш ташкилотининг мактабгача таълим бўлимига нисбатан қилган давоси рад этилиб, болалар боғчаси мудиралари ва бош ҳисобчининг далиллари ўз исботини топди. Ушбу мавзу суд ҳал қилув қарори кучга киргач каналимиз орқали батафсил ёритилади.
Суд мажлиси жараёнини ОАВ вакиллари ҳам кузатдилар.
Биздан йироқлашманг👌, бизни кузатинг⬇️@angrenhokimligi_7

#Биласизми
Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланишга олиб келиши мумкин.
Қонун доирасида хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланишга олиб келиши мумкин.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилинди
✅ Фармон билан қуйидаги лавозимлар жорий этилди:
👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасида Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозими;
👉 вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларида ҳоким ўринбосарлари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари лавозими;
👉 туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларида ҳоким ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозими.
Бош вазир ўринбосари, Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, тегишли ҳоким ўринбосарлари саналган хотин-қизлар қўмиталари раиси лавозимлари тугатилди.
Фармонга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги оила, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Вазирлик хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга масъул ҳисобланади.
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари – Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари раислари, ҳудудий бўлинмалар бошлиқларининг тегишли ўринбосарлари – Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари раислари этиб белгиланади.
Шунингдек, эндиликда фуқаролар йиғини раиси беш йил муддатга сайланади.
Маҳалла институтининг жамиятимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрнини ҳисобга олиб, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилинди.
huquqiyaxborot

2020 йил 1 апрелдан ФҲДЁлар адлия тизимига ўтади
Фармонга кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилади.
Бунда, агентликка ФҲДЁ органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функциялар юкланади.
Фармон билан Мамлакатда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалла тизимини ривожлантириш ва жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этишнинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган концепцияси ишлаб чиқилади.

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларида қурилган бино ва иншоотларни бузиш тартиби

«Норасмий блогерлар»
Тўғрисини айтсам, охирги пайтларда «норасмий блогер», «рўйхатдан ўтмаган блогер», «дуч келган одам ўзини блогер деб эълон қиляпти» деган жумлаларни тез-тез учратяпмиз. Бундай гаплар баъзан изоҳ қолдирувчи оддий фойдаланувчилар томонидан, баъзан эса давлат ташкилотлари вакиллари, амалдорлар томонидан янграмоқда.
Аммо улар бир нарсани тушунмаяптики, блогернинг норасмийси бўлмайди, блогернинг ноқонунийси бўлмайди, блогер қаердадир рўйхатдан ўтиши шарт эмас.
Шу каби фикр билдираётганлар «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасини яхшилаб ўқиб кўришларини илтимос қилардим. Қонун бўйича, ижтимоий тармоқда ўз фикрини билдириб борадиган БАРЧА шахслар — блогер.
Айтайлик, агар Фейсбукда 2 млн ўзбекистонлик саҳифа очиб, фикрларини ёзиб борса, демак, билингки, ўша 2 млн фуқароларнинг барчаси блогер ҳисобланади. Агар Телеграмда 10 минг кишининг канали бўлса, демак билингки ўшаларнинг барчаси блогер. Бу ерда блог очган шахсларнинг иш жойи, лавозими, ёши, маълумоти ёхуд неча нафар обуначиси борлиги муҳим эмас.
Вазирнинг Фейсбукда ўзи юритадиган саҳифаси борми, вазир ҳам блогер. Депутатнинг Телеграмда канали бор, ўша депутат ҳам блогер. Сизнинг ҳам исталган ижтимоий тармоқда исталган мавзуда ўз фикрларингизни ёзиб борадиган саҳифангиз борми, демак Сиз ҳам блогерсиз. Буни мен тўқиб чиқармаганман, қонунда шунақа ёзилган.
Гап-сўзлар ўз йўлига, аммо блогерлар бўйича қандайдир чоралар кўриш йўлида расмий ҳаракатлар ҳам бошланганга ўхшайди.
Яқинда муҳокама учун эълон қилинган 2020 йилги Давлат дастури лойиҳасининг 286-банди кўпчилигимизнинг назаримиздан четда қолиб кетибди.
Жумладан, ушбу бандда электрон журналистика, блог юритиш ва электрон ахборот воситалари орқали фикр билдириш фаолиятининг ҳуқуқий механизмини белгилаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, фикр билдирувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш назарда тутилмоқда.
Тўғриси юқоридаги гаплар шу даражада чалкаш ва аралашки, лойиҳани тайёрлаганлар айнан нимани назарда тутаётганини билиш қийин. Ҳар ҳолда билвосита цензуранинг ҳиди ҳам келмоқда.
Айниқса, ушбу бандга қолдирилган изоҳларни кўриб, мақсад кўпроқ блогерларни бўғишмикин деган хаёлга бориб қолади одам. Масалан, Хоразм вилояти Маънавият ва маърифат маркази бўлими қуйидагича таклиф қолдирган:
«Рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган Блогерларнинг фаолиятини қатъий тартибга солиш, уларнинг этика, эстетика маданиятини ошириш. Вилоятларда улар учун махсус ўқувлар ташкил этиш»
«Юксалиш» ҳаракатининг Хоразм вилояти бўлинмаси эса мана бундай таклиф билдирган:
«Нопрофессионал, рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган блогер (шахс)лар томонидан ижтиомий тармоқларда маънавиятсизлик, ахлоқсизликни тарғиб этишга қаратилган маълумотлар (фото, видео ва бошқа)ни тарқатганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш лозим. Амалиётда ўзини блогер сифатида ижтимоий тармоқларда таништириб, фуқаролар билан турли сабаблар билан жанжаллашиб, юзи қонга беланган ҳолда ижтимоий тармоқларга видеолар жойлаш ҳолатлари ва бошқа ҳолатлар кўп».
Бир нарсани тушунинглар, агар кимда-ким интернет орқали кимнидир ҳақорат қилса, кимгадир туҳмат қилса, ким биландир жанжал қилса, урса ёки калтак еса, бундай ҳолатлар шундоқ ҳам қонунларимизда тартибга солинган, қонунбузарлар учун тегишли жазо бор. Айнан блогерлар учун янги нарса ўйлаб топиш шарт эмас.
Ҳар тугул 3 та таклиф билдирувчи орасида биттаси масалага анчайин мантиқий ёндошибди. Жумладан, у шундай ёзади:
«1.фикр билдирувчиларнинг мажбуриятларини билдириш халқаро меъёрларга ва конституцияга зид келади. шундоқ ҳам маъмурий жавобгарлик кодекси ва жиноят кодексида сўз эркинлигини таъминлашга тескари бўлган етарлича моддалар мавжуд.
2.Freedom of the Press халқаро сўз эркинлиги индексида янада пастга шўнғишга сабаб бўлади.»
Ҳааа, нимасини айтасиз, бизни олдинда анчайин қизиқ жараёнлар кутиб турибди шекилли.
Ҳар ҳолда юқоридагилар шунчаки таклиф ва лойиҳа холос. Имзоланишдан олдин ҳали яна синчиклаб кўриб чиқилса керак. Балки хавотирларимиз асоссиздир. Ишқилиб шундай бўлсин-да...
👉 @xushnudbek 👈

#мулоқот, муаммо, ечим...
✅Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилаяпти. Унда шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, ҳоким ўринбосарлари, прокуратура, ДСИ масъуллари, коммунал ташкилотлари, депутатлар қабул жараёнида иштирок этишиб, фуқаролар мурожаатларини муҳокама қилмоқдалар.

18 февраля 2020 года в Дирекции СЭЗ «Ангрен» проведена встреча с чрезвычайным и полномочным послом Республики Казахстан в Узбекистане господином Сатыбалды Дархан Амангельдиевичом.
В ходе всртечи, проведена презентация отражающая инвестиционные возможности и условия, созданные для ведения бизнеса и инвестиционной деятельности, а также обсуждены возможности и перспективы реализации казахскими компаниями инвестиционных проектов на территории СЭЗ «Ангрен».

❗️"Улуғбек" маҳалла раиси шаҳарда олиб борилаётган ишлардан бехабар кўринади чоғи. Фуқаролар ўртасида Дукент қўрғонини газлаштириш, электр симёғочларини алмаштириш тўғрисида ҳеч қандай тушунтиришлар олиб борганида, бугун фуқаролар Халқ қабулхонасига овора бўлиб келмаган бўлишар эди.
Шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов шаҳарни, айниқса, Дукент қўрғонини газлаштириш ҳамда электр симёғочларини янгисига алмаштириш юзасидан ҳокимлик аппарати йиғилишларида, сайёр қабулларда мунтазам аниқ маълумотларни бериб келаяпти.
Шаҳар ҳокимига мурожаат қилган "Улуғбек" МФЙ фуқаролари ҳудудда газлаштириш масаласи, унинг тартиблари тўғрисидаги маълумотлардан ва қабулдан қониқиш ҳосил қилганликларини билдирган самимий миннатдорчиликларидан яққол сезилди.
P.S: Бугун давлатимиз раҳбари маҳалла раисига ишонч билдираётган бир вақтда раислар ҳам ислоҳотларни омма орасида тўғри тарғиб қилишлари, амалга оширилиши лозим бўлган ҳар бир жараёндан хабардор бўлишлари давр талабига айланганлигини таъкидлаймиз!