Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#жараён 🔍Ангрен шаҳрида коммунал ташкилотлар томонидан 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари асосида ҳудудда таъмирлаш, созлаш, технологик кўрик жараёнлари бошлаб юборилди.

Ангрен "Иссиқлик энергияси" ДУК ишчи-ходимлари томонидан 18/19 даҳадаги мавжуд тармоқда очиб-ёпиш мосламалари тафтиш қилинди.

🛠Корхона мутахассислари 6-даҳадаги иссиқлик тармоғидаги қувурлар пайвандланиб, юзага келган ёрилишлар бартараф қилинди.

⚙️"Дорилфунун" МФЙ 5/5 даҳасидаги очиб-ёпиш мосламалари ҳам тафтиш қилинди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида яна бир оила тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди
#бандлик #аёллар_дафтари #тадбиркорлик 📌Ангрен шаҳрида "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилганлар ўзини ўзи банд қилишнинг афзалликлари, бугунги яратилаётган қулайликларнинг моҳиятини чуқур англамоқдалар.
📍Хусусан, "Карвон" маҳалласида шакллантирилган "Аеллар дафтари" руйхатида турган Санобар Саитова имкониятлардан фойдаланиб, " Халқ банки" шаҳар бўлими томонидан 35 миллион сўм миқдорида кредит маблағини олди.
🔗Эндиликда Санобар Саитова "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури асосида оилавий тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. Унинг саъй-ҳаракатлари билан маҳаллада хизмат кўрсатиш турларидан бири - умумий овқатланиш маскани элга хизмат кўрсата бошлади. Бунинг эвазига маҳалладаги “Аёллар дафтари”да бўлган икки нафар аёл иш билан таъминланди.
▪️Масканнинг очилиш тадбирида тадбиркор аёл хайрли амаллари билан ёши улуғларнинг дуосини олди. “Карвон" маҳалласидаги "Аеллар дафтари" руйхатида 12 нафар аёлнинг оиласини тўкин дастурхон атрофига таклиф қилиб, ифторлик ошини тарқатди. . Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
Ангрен шаҳрида карантин қоидаларига амал қилиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
#саломатлик_туман_бойлик #карантин #тарғибот ⚡️Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Ангрен шаҳар бзлими томонидан шаҳарда "Биз COVID-19га қарши биргамиз!" акцияси бошланди.
📌Акция лойиҳаси доирасида Қизил Ярим ой жамиятининг ходимлари ва кўнгиллилар томонидан шаҳар ҳудудидаги мавжуд коръона, ташкилот ва муассасалар, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар мактабларида касалликларга, инфекцияга қарши кураш, унинг тарқалишини жиловлаш ва олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида тушунтиришлар олиб бормоқдалар.
📍Бундан ташқари, карантин қоидаларига риоя қилиш, ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш ва санитария-гигиена талабларига амал қилиш бўйича махсус эслатма ва буклетлар ҳам тарқатилаяпти.
🔍Худди шундай тарғибот тадбирлари Ободонлаштириш бошқармаси, 2-сонли касб-ҳунар мактаби, "Гўзал" маҳалласи ва бир қатор давлат ва дамоат ташкилотларида уюштирилди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
#маҳаллабай
#уюшмаган_ёшлар
#спорт

Аҳолининг уюшмаган ёшларини спортга жалб этиш мақсадида маҳаллаларда футбол мусобақалари ўтказилмоқда.

🔎Хусусан, " Соғлом" маҳалласида
футбол ўйингоҳида шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан уюшмаган ёшлар иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди. Унда 18 та жамоа қатнашди.

📍Жорий йилнинг 25 март кунидан бошланшан баҳслар 23 апрель куни финал босқичи якунланди.

📌Натижаларга кўра, "1999 йил" жамоа аёзолари 1-ўринда ғалаба қучдилар.

"1989 йил" жамоаси 2-, "1995 йил" вакилари 3-, "1982 йил" жамоаси эса 4-ўринларни эгалладилар.

🔹Тақдирлаш маросимида кўчма кубок "1999 йил" йигитларига тантанали топширилди.

⚡️ Фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар муносиб рағбатлантирилди, фахрий ёрлиқ ва медаллар билан тақдирландилар.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍 https://uza.uz/posts/262136

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#расмий

ТАЙИНЛОВ

Мирзакаримов Шерзоджон Муратович – Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шерзод Мирзакаримов - 1985 йилда Тошкент вилояти Ангрен шахрида туғилган. Маълумоти – олий. 2005 йилда Тошкент вилояти Давлат педагогика институтини,
2021 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.

Кўп йиллар давомида таълим соҳасида фаолият юритган.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#маҳалла_ҳаёти

✔️Ангрен шаҳар ҳокими ўринбосари Шерзод Мирзакаримов Красногорск қўрғонида бўлди.

▪️Унда "Темир дафтар" , "Аёллар дафтари", " Ёшлар дафтари" буйича аҳоли билан мулоқот қилди.

▪️Юзма-юз учрашув давомида "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", " Ёшлар дафтари"га рўйхатга олишда йўл қўйилган камчиликлар, айрим маҳалла раисларининг совуққонликлариню кескин танқид қилинди.

🔺Ҳар бир маҳалла раисини сергакликка чорлади, хато ва камчиликлар юзасидан тегишли хулосалар чиқариши зарурлигини қайд этди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 29 апрель куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Маҳалла бинолари ва оилавий ажримлар бўйича мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Соҳага оид долзарб мавзулар бўйича савол-жавоб
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Тизимда бизнес жараёнларга замонавий АКТни жорий қилиш истиқболлари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Беҳзод Бозоров, "Ўзсаноатқурилишбанк" ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: 2016-2021 йилларда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари натижасида иссиқлик электр станцияларда электр энергияси ишлаб чиқиш учун жорий этилган замонавий, энерготежамкор технологиялар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
#ободонлаштириш
#кўкаламзорлаштириш

⚡️Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари одатдагидек ҳудуд ободончилиги учун зиммаларидаги вазифаларни адо этишаяпти.

📌Бугун эрта тонгдан ишчи-ходимлар шаҳар марказий кўчалари, даҳаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бажармоқда.

📎Ободонлаштириш бошқармаси масъуллари ушбу жараён кун давомида барча ҳудудларда амалга оширилишини маълум қилдилар.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7