#Таълим
Юртимизда таълим тизимига эътибор кучайтирилмоқда. Охирги икки-уч йилда соҳага жуда катта имкониятлар берилди.
@Zangiotatumanihokimligi Ахборот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Хотамжон Кетмонов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Зангиота туманига ташриф буюрди.
Тумандаги касб-ҳунар таълим муассасаларининг ўқув адабиётлари, мини цехлар, устахона асбоб-ускуналари ва ўқув-лаборатория жиҳозлари, бино ва иншоотлар ҳамда ер майдонларини (ҳудуд) талон-тарож бўлмаслиги каби ҳолатлар ўрганилди ва мутасаддиларга зарур тавсиялар берилди.
Ўрганиш давомида касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари билан ҳам учрашув ташкил этилиб уларнинг фикр мулоҳазалари ҳамда таклифлари тингланди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан кенг кўламли тадбирлар ўтказилаяпти.
#қисқа _сатрларда
АВТОМОБИЛЬ ХИЗМАТИГА ЛИЦЕНЗИЯ
Эндиликда Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали автомобиль транспортида юк ва йўловчи ташишни лицензиялаш хизмати кўрсатилиши жорий қилинди. Ушбу масала юзасидан шаҳар давлат хизматлари марказига бемалол мурожаат қилиш мумкин.😉
@angrenhokimligi_7
АВТОМОБИЛЬ ХИЗМАТИГА ЛИЦЕНЗИЯ
Эндиликда Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали автомобиль транспортида юк ва йўловчи ташишни лицензиялаш хизмати кўрсатилиши жорий қилинди. Ушбу масала юзасидан шаҳар давлат хизматлари марказига бемалол мурожаат қилиш мумкин.😉
@angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
14 январь - Ватан ҳимоячилари куни!
#маҳаллада_дув-дув гап
ЙИЛ ЯХШИ БОШЛАНИБДИ
- Энди ёш оилалар ўртасида ажримга йўл қўймаймиз, - дейди "Тараққиёт" маҳалла раиси Татьяна Гафирова.
Сирасини айтганда, "Тараққиёт" маҳалласида аҳоли сони кўп. Олти минг нафардан зиёд. Асосан кўпқаватли уйлардан иборат маҳалла. Яққол кўриниб турибди, демак бу ҳудудда муаммо ҳам, ютуқ ҳам кўп.
Бугун эрталаб ушбу маҳаллага келиб, маҳалла раиси билан суҳбатда бўлганимда, ҳов тепадаги👆👆👆сўзларни қатъий айтган эди.
Ҳозир яхши хабарни эшитиб қолдим. Мазкур маҳаллада яшовчи ёш оила вакиллари Э. ва М.Раимовлар ўртасидаги ўзаро оилавий келишмовчиликлар бартараф этилибди. Асосийси, яраштирилибди.👏👏👏👍
✅Қойил, Татьяна Гафирова, нима бўлганда 👍👏 бўлибди. Асосийси, йил бошидан журнал ижобий қайд билан тўлдирилибди. Буёғи ҳам шундай бўлсин! 😉
АНЗИРАТ

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#расмий
13 январь куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг сессияси бўлади
Тошкент вилояти ҳокими Р. Холматов “Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унда олтинчи чақириқ халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг биринчи сессияси 2020 йил 13 январь куни соат 10:00 да чақирилиши белгиланди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
- 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича вилоят сайлов комиссияси раисининг ахбороти;
- халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида;
- ташкилий масала;
- халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
@toshvilpressa

Forwarded from platforma.uz
"Маҳалла" телеканалининг куни уйдирмага қолганми?
Мудҳиш жиноятлар тафсилотларини кўрсатишса, телевизор қаршисига михланиб қолишимиз рост. Аммо сохта ва тўқима воқеаларни “реал воқеа” деган даъво билан эфирга узатишни “Mahalla” телеканали ўзига эп кўраётгани жуда ғалати.
Ушбу телеканалда бериб бориладиган “Воқеа жойидан” кўрсатувини кўрган чиқарсиз. Ундаги “жиноят ишлари” баёни ниҳоятда даҳшатли... Эмишки, Бўка туманида беш ёшли қизчанинг қабри очилиб, эксгумация қилинган. Тиббий экспертиза хулосасига кўра... норасиданинг қизлик аъзосига қизитилган темир босилган...
Бироқ, Тошкент вилояти ИИББнинг маълум қилишича, яқин 20 йил ичида нафақат Бўка, балки умуман Тошкент вилоятида бундай воқеа содир этилмаган ва барчаси “Mahalla” телеканали томонидан тўқиб чиқарилган (“Тошкент ҳақиқати”, 2020 йил 8 январь).
Шунингдек, 2019 йил бошидан буён “Воқеа жойи” кўрсатувининг 8 та сони ўрганилганда, улардаги воқеалар аслида Тошкент вилояти ҳудудида содир этилмаганлиги маълум бўлди. Янгийўл ва Оҳангарондаги оилавий қотилликлар, Паркентдаги пичоқбозликлар, ўсмир қизни зўрлаб, воқеа жойидан қочиб кетиш ҳолатлари шулар жумласидан...
Қизиқ, бу тўқима воқеаларни бериш, яна денг, Тошкент вилоятида “содир этилган” деб кўрсатишдан ким, нима манфаат топаётган экан? Давлат каналининг куни шунга қолганми? Қолаверса, бу қайси журналистик маданиятга тўғри келади?
Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA

#вести
5 ИНИЦИАТИВ В НАШЕЙ ШКОЛЕ
Учитель английского языка школы №33 г.Ангрен Г.Рафикова,пройдя стажировку в США, ознакомила учащихся старших классов с новыми книгами в оригинале.
Эти книги на английском языке привезены учителем. Опыт ознакомления английской литературой заслуживает особого внимания. Учащиеся школы №33 г.Ангрен заняли активную позицию в осуществлении 5 инициатив Президента Республики Узбекистан.
М. ЛАТИПОВА

#Angren_maktablarida
Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси бўйича устувор йўналишларни татбиқ этишда 33-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари янада фаол.
Мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Г. Рафикова яқинда АҚШ да малака ва кўникмалар олиб қайтди. Инглиз тилида бир қанча сара китоблар ҳам олиб келди. Мактабда беш муҳим ташаббус татбиқ этилиши учун шпроитлар етарли.
М. ЛАТИПОВА
Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси бўйича устувор йўналишларни татбиқ этишда 33-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари янада фаол.
Мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Г. Рафикова яқинда АҚШ да малака ва кўникмалар олиб қайтди. Инглиз тилида бир қанча сара китоблар ҳам олиб келди. Мактабда беш муҳим ташаббус татбиқ этилиши учун шпроитлар етарли.
М. ЛАТИПОВА
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чегараларимизни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!
#кун_тарихи
Бугун 10 январь. Атоқли ёзувчи Ойбек таваллудига 115 йил тўлди.

#barhayot_nazm
НАЪМАТАК
Нафис чайқалади бир туп наъматак
Юксакда, шамолнинг беланчагида,
Қуёшга кўтариб бир сават оқ гул,
Виқор-ла ўшшайган қоя лабида.
Нафис чайқалади бир туп наъматак
Майин рақсига ҳеч қониқмас кўнгил,
Ваҳший тошларга ҳам у берар фусун,
Сўнмайди юзида ёрқин табассум.
Яноқларни тутиб олтин бўса-чун,
Қуёшга тутади бир сават оқ гул!
Пойида йиғлайди кумуш қор юм-юм…
Нафис чайқалади бир туп наъматак…
Шамол инжуларни сепар чашмадак
Бошида бир сават оқ юлдуз — чечак,
Нозик саломлари нақадар маъсум!
Тоғлар ҳавосининг фирузасидан
Майин товланади бутун ниҳоли.
Ваҳший қояларнинг ажиб ижоди:
Юксакда рақс этар бир туп наъматак,
Қуёшга бир сават гул тутиб хурсанд!
©ОЙБЕК
@angrenhokimligi_7
НАЪМАТАК
Нафис чайқалади бир туп наъматак
Юксакда, шамолнинг беланчагида,
Қуёшга кўтариб бир сават оқ гул,
Виқор-ла ўшшайган қоя лабида.
Нафис чайқалади бир туп наъматак
Майин рақсига ҳеч қониқмас кўнгил,
Ваҳший тошларга ҳам у берар фусун,
Сўнмайди юзида ёрқин табассум.
Яноқларни тутиб олтин бўса-чун,
Қуёшга тутади бир сават оқ гул!
Пойида йиғлайди кумуш қор юм-юм…
Нафис чайқалади бир туп наъматак…
Шамол инжуларни сепар чашмадак
Бошида бир сават оқ юлдуз — чечак,
Нозик саломлари нақадар маъсум!
Тоғлар ҳавосининг фирузасидан
Майин товланади бутун ниҳоли.
Ваҳший қояларнинг ажиб ижоди:
Юксакда рақс этар бир туп наъматак,
Қуёшга бир сават гул тутиб хурсанд!
©ОЙБЕК
@angrenhokimligi_7
#фуқаролар_қабули
БУГУН ЖУМА - ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТМОҚДА
Айни дамда шаҳар Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилмоқда.
Шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов бошчилигида секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхонаси мудири В. Ибрагимов, Адлия бўлими бошлиғи А. Муҳиддинов ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули ўтказилмоқда.

Халқ қабулхонасига келаётган фуқароларнинг асосий қисми ёши катталар. Шаҳар ҳокими ҳар бир фуқаронинг мурожаатини диққат билан тинглаб, чуқур ўрганиб, жойида ҳал этилишига эътибор қаратаяпти.
@angrenhokimligi_7
@angrenhokimligi_7
Қабулга келишган бу онахонларнинг мурожаатлари назоратга олинди.
Қабулларнинг бирида кўмир масаласида муаммоси ижобий ҳал қилинган онахоннинг кўмир бўйича мурожаати янада қаноатлантирилди.
@angrenhokimligi_7
Қабулларнинг бирида кўмир масаласида муаммоси ижобий ҳал қилинган онахоннинг кўмир бўйича мурожаати янада қаноатлантирилди.
@angrenhokimligi_7
Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов уй-жой бўйича мурожаат қилаётганларга кредит асосида қайта таъмирланаётган кўп қаватли уйлар кредит асосида берилиши ва унинг тартиби тўғрисида батафсил тушунтирди. Айниқса, 20 йиллик кредит асосида тўққиз қаватли уйлардаги хонадонларнинг бошланғич бадали Ангрен шаҳри ҳудудида анча арзонлигини маълум қилди.
@angrenhokimligi_7
@angrenhokimligi_7
✅Қабул давомида "Нуробод" қўрғонидаги уй-жой бўйича ҳам атрофлича тушунтирилди.
✅ Эгасиз уйлар хусусида. Сирасини айтганда, бундан бир неча йиллар илгари ташлаб кетилган уйлар бирор муҳтожга берилгач, хонадон таъмирланиб, тартибга келтирилгач, қаердандир квартиранинг ҳақиқий эгаси пайдо бўлиб қолаётгани ҳаммага кундек равшан. Юмшоқроқ қилиб айтганда, бугунги кунда давлат уйи деган тушунча,дан йироқ бўлиш керак.
✅Яна бир тартиб таъкидланди, тўғриси, аниқлик киритилди. Қайд этилганидек, ҳозирги пайтда квартираларни хусусийлаштиришда шаффофликни таъминлаш мақсадида хатловлар ўтказилмоқда.