Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
#Ангрен_шаҳар
#Қорабоғ_МФЙ

Ўрганиш давомида республика вакиллари ва Марказ раҳбари Қорабоғ МФЙда ҳам бўлиб, маҳаллада тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролари билан суҳбатлашдилар.

Фуқаро томонидан таклифлар тингланди.
#Ангрен_шаҳар
#Янги_боғи_сурҳ_МФЙ

"Янги боғи сурҳ" МФЙда ҳам бўлиб, маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчисининг иш фаолиятини ўрганишди.

Ушбу маҳалладаги нуронийлар билан суҳбатлашиб, таклифлар тингланди.
Маҳаллада амалга ошириладиган янги лойиҳалар ўртага ташланди.
#Ангрен_шаҳар
#Дорилфунун_МФЙ

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази масъуллари "Дорилфунун" МФЙда ҳам бўлиб, маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчисининг иш фаолиятини ўрганишди.

Маҳалладаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ишга жойлаштириш, ва касбга ўқитиш чораларини янада кучайтириш лозимлиги белгилаб ўтилди.
#эътироф
#Ангрен_шаҳар
#инсон_қадри

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Ангрен шаҳрида ҳоким ёрламчиларининг фаолиятига берилган баҳо рағбатга лойиқ бўлди.

⚡️Хусусан, Ангрен шаҳридаги жами 46 та маҳаллада аҳоли ўртасида ишсизлик, касбга ўқитиш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича фаолият юритиб келаётган, 1-чорак давомида юқори кўрсаткичларга эришган ҳоким ёрдамчилари Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири - Жамшид Қўчқоров томонидан "Инсон қадрини улуғлаш учун мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар давомида "маҳаллабай" ишлаш тизимида самарали меҳнатлари учун" Ташаккурнома билан тақдирландилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов Ангрен шаҳридан 20 километр олисда жойлашган "Лашкерак" маҳалласида бўлган чоғида маҳалла раиси, маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси билан учрашди, олиб борилаётган ишлар юзасидан суҳбатлашди.

🔗Учрашув давомида шаҳар раҳбари ҳудуд имкониятларидан келиб чиқиб, маҳаллабай тизимини кенг кўламда татбиқ этиш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшлар масаласи бўйича бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларни белгилаб берди.

▫️Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ташаббуси билан тоғ олди аҳолисига арзонлаштирилган ун ва шакар маҳсулотлари етказилди.

📌Хусусан, "Нишбош",
"Лашкерак" маҳаллалари дўконларига ушбу маҳсулотлар топширилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов "Озодлик" маҳалласидаги мавжуд кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, айниқса, ичимлик суви тармоғидаги муаммолар ва юзага келган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш, бўш ер майдонларини ўт-ўланлардан тозалаш, иссиқлик энергияси ва газ тизимида созлаш ишларини олиб бориш, қаровсиз гаражлар атрофини тартибга келтириш, тўпланган чиқиндиларни олиб чиқиш билан боғлиқ ишларни бажариш бўйича мутасаддиларга топшириқларни белгилаб берди.

Ҳудудда аниқланган камчиликларни кескин танқид қилиб, зудлик билан уларни бартараф этиш чораларини кўриш зарурлигини таъкидлади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Беш_ташаббус_амалда
#Камалак_юлдузлари
#Ангрен_шаҳар_босқичи


📌 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ангрен шаҳар Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ҳамда шаҳар 9,10,23-Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамкорликда 23-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди.
🎼 Фестивалда 6 та йўналиш бўйича 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган иқтидорли ва истеъдодли ўқувчи ёшлар иштирок этди.

🎨 “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали ҳар йили анъанавий тарзда болалар ўртасида маданият, адабиёт ва санъатнинг барча турларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинади.

🎁 “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалида ғолиб бўлган ёшлар Ёшлар ишлари агентлиги Ангрен шаҳар бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи Ангрен шаҳар Кенгаши томонидан сертификат ва эсдалик совғалар билан муносиб тақдирланди.
Корхона_ташкилотлар_билан_ҳамкорлик
#Ангрен_шаҳар

Корхона ва ташкилотлар билан тузилган йўл харитага асосан Ангрен шаҳрида фаолият кўрсатаётган йирик саноат корхонаси "Ўзбеккўмир" АЖ да бугун маънавий маърифий ишлар самарадорлигини янада ривожлантириш масаласида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда "Ўзбеккўмир" АЖ мутасадди раҳбарлари, филиаллари раҳбарлари, шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Н.Назарова, РМММ Ангрен шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси Ё.Джўраевлар қатнашди.
Давра суҳбатида корхона билан ҳамкорликни ривожлантириш, маънавий маърифий ишлар ҳолатини ўрганиш, ҳужжатларни ўзбек тилида юритиш, лотин тилига асосланган янги ўзбек ёзувига ўргатиш бўйича бир ойлик малака курсларини ташкил қилиш каби масалалар кўриб чиқилди.

РМММ Ангрен шаҳар бўлинмаси
#Энг_намунали_маънавият_хонаси
#Ангрен

Шаҳар ҳокими ташаббуси билан ўтказилаётган танловда қатнашаётган "Birinchi Rezinotexnika zavodi".МЧЖ да маънавий ишлар ҳолати ўрганилди.

Маънавият хонаси ва юритилаётган ҳужжатлар, ходимларнинг иш жараёни, кутубхоналарнинг ташкил этилганлиги ва бошқа ҳолатлар кўздан кечирилди.

"Энг намунали маънавият хонаси" танлови шартлари баҳоланди.

РМММ Ангрен шаҳар бўлинмаси
#Ангрен_шаҳар
#Кексалар_ойлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 28 майдаги "Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида"ги  340-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрь кунидаги 9-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида ҳар йили 1-ноябрдан, 30-ноябрга қадар "Кексалар учун туризм ойлиги" ўтказилиши белгиланган.

Бугун Ангрен шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан  шаҳардаги бир гуруҳ нуронийлари учун Тошкент шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Саёҳат давомида нуронийларимиз бугунги кунда кекса авлод вакилларига берилаётган эътибордан мамнун бўлиб, уларга яратилаётган шароитларга шукроналик келтирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Жараён
#Ангрен_шаҳар
#Майдон_МФЙ

Ангрен шаҳар "Майдон" МФЙ ҳоким ёрдамчиси томонидан норасмий ишлаётган фуқарога аризасига биноан имтиёзли кредит ажратилиб, асбоб-ускуналар олиб келинишига кўмаклашилди.

Ҳозирда фуқаро ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги легаллаштирилиб, йўналишини кенгайтирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ватан_тараққиёти_менинг_ҳиссам
#Ангрен_шаҳар

⚡️Вилоятимизнинг Қуйи Чирчиқ тумани "Беруний" Маданият саройида "Ватан тараққиётига менинг ҳиссам" республика танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Мазкур танлов Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти Маданият бошқармаси, "Бадиий ижод" уюшмаси, "Ҳунармандлар" уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

🔗Танловда Адабиёт ва публицистика йуналиши бўйича "Ёшлар кундалиги" газетаси мухбири Отабек Бакиров фахрли биринчи ўринни қўлга киритди,
"Тасвирий ва амалий санъат" йўналишида 33-мактаб 10-синф ўқувчиси Ким Ирина фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.
"Миллий мақом ва эстрада" йўналишида 23-БМСМ ўқитувчиси Шаҳзод Абдиқулов Сертификат ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлинмаси
#Ангрен шаҳар МФЙ ларида бугунги кунда ишлар қизғин тус олмоқда.

Хусусан, "Озодлик" МФЙ худудидаги 46-даҳа 2-сонли кўп қаватли уйнинг олдида фуқаролар томонидан бўш ер майдони ободонлаштирилиб помидор, булғор қалампир, булғори, бодринг каби экинлар экилди.

💠 "Қорабоғ" МФЙ раиси ташаббуси билан хашар йўлида ички кўчалар шағаллаштирилди.

🔰 "Намуна" МФЙ худудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 408-сонли қарори асосида ишлар жадал олиб борилмоқда.

⛔️ "Боботоғ " МФЙ раиси ташаббуси билан мактаб ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 34-мактаб маъмурияти томонидан мактаб кириш йўлагига шлагбаум ўрнатилди.

Ангрен шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандаликни таъминлаш бўлими ахборот хизмати

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#Тошекент_вилояти
#Ангрен_шаҳар
#Семинар
#Ҳоким_ёрдамчиси

Айни пайтда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Мусаев раҳбарлигида Хитой Халқ Республикаси Камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда "Камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибаси" мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда.
Семинарда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари, Ангрен шаҳар ҳокимининг ёрдамчилари иштирок этмоқда.
#Ангрен шаҳар "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд аҳоли қатлами қўллаб-қувватланмоқда.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди қошида ташкил этилган  "САХОВАТ ВА КЎМАК" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож , оғир шароитда яшовчи ҳамда "Темир дафтар" рўйҳатида турувчи 20 нафар фуқаронинг хонадонларига "ANGREN QUYOSH PANELI QURILISH" МЧЖ томонидан қуёш панеллари ўрнатиб берилди.


📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#яшил_макон
#Ангрен

Шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими
#Ангрен_шаҳар_котибияти

Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши Котибиятида Доимий комиссия раислари иштирокида йиғилиш ўтказилмоқда.
     Йиғилишда Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси ва аъзолари ҳамда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг  барча доимий комиссияси раислари, тегишли ташкилот раҳбарлари ва ходимлари иштирок этишмоқда.
    Йиғилишда навбатдаги 80-сессияда кўриладиган масалалар муҳокама қилинмоқда.
​​#Ангрен_шаҳар_кенгашининг_сессияси

ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАР ТАРКИБИ ТАСДИҚЛАНДИ

28 ноябрь куни Халқ депутатлари
Ангрен шаҳар кенгашининг II сессияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловидан буён орадан бир ой ўтган бўлса, бу шаҳар депутатларининг иккинчи йиғинидир.

Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси 7 ноябрь куни ўтказилган, унда Ангрен шаҳар сайлов комиссияси раиси Аъзам Гафуровнинг бўлиб ўтган сайлов якунлари бўйича ахбороти тингланган, шаҳар Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, шаҳар Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланган эди.

Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими томонидан Ангрен шаҳар ҳокими  лавозимига Алишер Райимов номзоди кўрсатилди ва шаҳар Кенгашининг қарори билан Райимов Алишер Абдумаликович Ангрен шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Биз депутатлар 13 ноябрь куни халқ депутатлари Тошкент вилояти маҳаллий кенгашларининг қўшма йиғилишида иштирок этиб, Олий Мажлис Юқори палатасига вилоятимиздан сенаторлар сайлашда иштирок этдик.

Ангрен шаҳар ҳокими А.Райимов бошқариб борган навбатдаги сессияда дастлаб Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялар таркибларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Иккинчи масала – Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашида иш юритиш йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида бўлди.  Шундан сўнг Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг котибияти тўғрисидаги низом ни тасдиқлаш тўғрисидаги учинчи масала муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Қарор билан шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари таркиби тасдиқланди. Камина Коррупцияга қарши курашиш, хавфсизлик ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича  доимий комиссия таркибига киритилди.

Таъкидлаш керак, сессия ўз вақтида бошланди ва кун тартибидаги масалаларга оид ҳужжатлар депутатларга олдиндан тарқатилгани учун самарали кечди.

Неъмат Душаев,
Халқ депутатлари
Ангрен шаҳар Кенгаши депутати
#Тошкент_вилояти
#Ангрен_шаҳар
#34_мактаб_интернати
#Эътибор

📌Жорий йилнинг 27 декабрь куни Ангрен шаҳар алоҳида таьлим эҳтиёжлари бўлган 34-сонли таянч-ҳаракат аьзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида "Янги йил саргузаштлари" мавзусида янги йил  тадбири асносида болаларга бир олам қувонч улашилди.

⚡️Тадбирда  Ангрен шаҳар хокими Райимов А.А, шаҳар прокуратураси, шаҳар ИИБ, солиқ раҳбарлари ҳамда Мудофа вазирлигига қарашли қўмондонлик қўмондони Якубов Ж.А ва унинг жамоаси ҳам иштирок этишди.

🎼Тадбирнинг бадиий қисмида янги йил эртак қаҳрамонлари  томонидан қизиқарли чиқишлар, ўқувчилардан эса  қўшиқ ва рақслар ижро этилиб, концерт дастури тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади.

🎁Тадбирдан сўнг болажонларга  Олмалиқ кон металлургия комбинати томонидан янги йил совғалари тарқатилди.

Нигоҳларида мамнунлик туйғулари барқ урган болажонларимиз юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдиришди.
#Тошкент_вилояти
#Ангрен_шаҳар
#34_мактаб_интернати
#Эътибор

📌Жорий йилнинг 27 декабрь куни Ангрен шаҳар алоҳида таьлим эҳтиёжлари бўлган 34-сонли таянч-ҳаракат аьзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида "Янги йил саргузаштлари" мавзусида янги йил  тадбири асносида болаларга бир олам қувонч улашилди.

⚡️Тадбирда  Ангрен шаҳар хокими Райимов А.А, шаҳар прокуратураси, шаҳар ИИБ, солиқ раҳбарлари ҳамда Мудофа вазирлигига қарашли қўмондонлик қўмондони Якубов Ж.А ва унинг жамоаси ҳам иштирок этишди.

🎼Тадбирнинг бадиий қисмида янги йил эртак қаҳрамонлари  томонидан қизиқарли чиқишлар, ўқувчилардан эса  қўшиқ ва рақслар ижро этилиб, концерт дастури тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади.

🎁Тадбирдан сўнг болажонларга  Олмалиқ кон металлургия комбинати томонидан янги йил совғалари тарқатилди.

Нигоҳларида мамнунлик туйғулари барқ урган болажонларимиз юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдиришди.