Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#расмий

Ижтимоий тармоқ орқали
мурожаат юзасидан "Тошкент вилояти сув таъминоти" АЖ Ангрен шаҳар бўлими маъмурияти  муносабат билдирди:

-  Ангрен шаҳар  "Оппартак"  маҳалласи "Дукентсой" дарёси ҳудудидан ўтган ичимлик суви тармоғига тегишли Д-530 ўлчамдаги  қувурнинг маънан эскирганлиги боис, ҳақиқатан ёрилиш кузатилган. Ижтимоий тармоққа жойланган видеотасвирдаги носозлик эски бўлиб, бугунги кун ҳолатига муаммо бартараф этилган.

Бироқ, ушбу ҳудуддаги қувурнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги эътиборга олиниб, вужудга келган ҳар қандай носозликларни жойида тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган. Бу каби ҳолатлар корхона назоратида. Авария хизмати шай ҳолатда. Шундай вазият юз берганда зарур техника ва куч воситалари сафарбар этилади. Худди шундай аҳвол яна кузатилди ва тезкор чоралар кўрилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#муаммо_ва_ечим

Ангрен шаҳрида фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилмоқда

Бугун эрталабдан шаҳар ҳокимига ўз томорқа ер майдонида турли кўчатлар етиштираётган ва деҳқон бозорида савдо-сотиқ билан шуғулланаётган фуқаролардан олти нафари мурожаат қилди.

Унда “Облиқ” маҳалласида истиқомат қилаётган ва ўз томорқа ер майдонларида турли кўчатлар етиштираётган фуқароларнинг кўпчилиги деҳқон бозорида ўз маҳсулотларини сотишлари учун қулай шароит яратишни сўраб мурожаат қилдилар.

Шаҳар ҳокими А.Райимов, Солиқ инспекцияси бошлиғи О.Хамдамовлар деҳқон бозорида бўлдилар ва мурожаатчилар билан учрашдилар ва жойида ўрганиш олиб бордилар.

“Ангрен деҳқон бозори” МЧЖ раҳбари билан бозор ҳудудида ўз томорқасида етиштирган маҳсулотлар савдо-сотиғи билан шуғулланаётган 20 нафар тадбиркор учун қулай шароитлар яратиш чораларини кўрдилар. Шу ернинг ўзида тадбиркорлар билан мулоқотлар чоғида уларнинг таклиф ва истакларини инобатга олдилар.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧠 O'zbekiston Respublikasi Prezidenti tashabbusi bilan butun respublika bo‘ylab davlat muassasalari, vazirliklar, tizim tashkilotlari va hokimliklarda 20 ming nafar nogironligi bo‘lgan shaxslarni ishga joylash bo‘yicha doimiy ravishda ochiq tanlov e’lon qilib boradi.

🖋 Arizalar Davlat fuqarolik xizmati vakant lavozimlarining yagona ochiq portali vacancy.argos.uz orqali topshiriladi.

⚠️ Bunda ushbu vakant lavozimlar uchun tanlovlarda test sinovi o‘tkazilmaydi.

🎬 Ariza topshirish jarayoni haqida batafsil videoda tanishishingiz mumkin.

📝 telegram 💻 instagram
📝 facebook 🐧 xcom
🎞 youtube 🎖 ihma.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM