Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
🏆 Musobaqa g‘oliblari taqdirlandi

🌸 “Navro‘z” umumxalq bayrami munosabati bilan «Olam nurga to‘lsin sen bilan, Navro‘z!» shiori ostida 😁 “Birinchi rezinotexnika zavodi” MCHJ XKda 2024-yil 19-mart kuni Kasaba uyushma qo‘mitasi bilan hamkorlikda tadbir g‘oliblari 🎁 taqdirlandi.

Batafsil: ⬅️

⚫️⚫️⚫️

🏆 Награждение победителей конкурса

🌸 В преддверии праздника «Навруз» проходящий под девизом «С тобой, Навруз, мир светом озарится!» на 😁 ИП ООО «Birinchi rezinotexnika zavodi» совместно с Профсоюзным комитетом 19 марта 2024 года были награждены 🎁 победители мероприятия.


🌐Подробнее: ⬅️


▫️🌍Веб-сайт ▫️ Telegram ▫️💬Facebook ▫️ 📸Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Sport_tadbiri

Jurnalist va blogerlar o‘rtasida viloyat hokimi kubogi uchun sport musobaqalari o‘tkaziladi

Toshkent viloyatida jurnalist va blogerlar, vayner, youtuber, tik-tokerlar o‘rtasida sport musobaqalari o‘tkaziladi.

Toshkent viloyati hokimligi tashabbusi bilan O‘zbekiston Kasaba uyushmalari federatsiyasi, O‘zbekiston jurnalistlari uyushmasi, Sport vazirligi hamda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi hududiy boshqarmalari hamkorligida o‘tkazilayotgan musobaqa tashkiliy qo‘mitasining dastlabki yig‘ilishi bo'lib o'tdi. Unda ishtirokchilarni saralash hamda musobaqani yuqori saviyada o‘tkazish masalalari yuzasidan takliflar tinglandi.

Mazkur musobaqa 27 mart kuni Nurafshon shahridagi markaziy o‘yingohda o‘tkaziladi. Musobaqada ishtirok etish uchun arizalar qabul qilinmoqda.

Bog‘lanish uchun: +998 90 903 39 94.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitte
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйғониш, яшариш, янгиланиш айёми – Наврўзи олам муборак бўлсин!

Наврўз  хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин.
Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимовнинг Наврўз байрами қутлови

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ижтимоий тармоқда “Ангрен шаҳри тоғ олди ва сойга яқин ҳудудларга ўтган беш йилликка қараганда жуда ҳам кучли сел келмокда” сарлавҳа остида материал юзасидан Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими қуйидагича муносабат билдирди:

- 2024 йилнинг 20 март кунидан 21 март кунига ўтар кечаси ҳамда 21 март куни тонгда кучли ёғингарчилик гидрометеорологик ҳодисаси кузатилди. Бунинг натижасида шаҳар ҳудудида жойлашган “Қорабоғсой” ва “Дукентсой” сойлари ўзанларида сув меъёр даражасидан кўпроқ ва ўзанларни тўлдириб оққанлиги маълум бўлди. Ушбу гидрометеорологик ҳодиса натижасида сойларга яқин ҳудудда жойлашган аҳоли турар уйларига, автомобил йўлларига ҳамда кўприкларга зарар етмаган. Ҳозирги вақтда гидрометеорологик ҳавфли ҳисобланган ҳудудлар кузатувга олинганлигини маълум қиламиз.

Ангрен шаҳар хокимлиги Ахборот хизмати

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#баёнот

Ижтимоий тармоқда тарқалган  "Қорабоғсой" дарёси акс эттирилган видеолавҳа бўйича ўрганиш олиб борилди.

- Ангрен шаҳар "Қатағон", "Самарчўғ" маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи "Қорабоғсой" дарёси ва унинг ён-атрофида ҳеч қандай сел кетиши, сув тошқини ҳолати каби табиий офат кузатилмаган. Видеолавҳада тарқалган маълумот нотўғри талқин этилган.Тоғли ҳудудда дарёда оқаётган сувнинг лойқаланиши бу  ёмғирдан сўнг табиий ҳолдир. Шаҳарда мавжуд дарё бўйи ва қирғоқларида, икки маҳаллада анҳор ва ариқларда сел кетиши ва сув тошишининг олдини олиш бўйича Ангрен шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан барча чоралар кўрилган. Фуқароларимиздан одамларда  ваҳима келтирувчи бу каби ахборотларни тарқатмасликларини ва тўғри талқин қилишларини сўраймиз.
Ҳолат бўйича "Қатағон", "Самарчўғ" маҳалла раислари жойига чиқиб ўргандилар ва улар берган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ҳозирги соатига маҳаллаларда муҳит тинч. Дарё қирғоқлари, маҳаллалар ички ариқ-зовурлари ва анҳорларида сув тошмаган ёки аҳоли турар-жойларига ёмғирдан сўнг зарар етказилмаган. Анҳор ва ариқ-зовурларда сув тошишнинг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрилган.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube