Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳар “Грум” маҳалласи “Нурчи” кўчаси 4-уйда яшовчи Холбоевлар оиласи ўз томорқасида икки сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этишган.

Бугунги кунда ушбу иссиқхонада 500 туп астримерие (голланд навли) гуллари парваришланади.

Гуллар йил давомида тўхтовсиз ўсади. Хонадон эгалари ушбу иссиқхона орқали қўшимча даромад оладилар.

Ҳисоб-китобларга кўра, кунига 4-5 та даста, яъни, юз донадан ортиқ гул “Гул дўкон”ларга топширилади ва камида кунига 300-400 минг сўм даромад олинади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Бугун 2-сектор Ишчи гуруҳи масъул вакили Эркин Гаибов, шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Гулшода Шахоновалар "Мустақиллик" маҳалласида иссиқхоналарнинг ҳолати билан танишдилар.

Ангрен шаҳрида аҳоли хонадонларидамавжуд томорқа ҳамда бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиб, ушбу йўналишда тадбиркорлик фаолияти кенг кўламда йўлга қўйилган.

“Мустақиллик” МФЙ ҳудудида 1,5 гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этган “Black fish” МЧЖга қарашли иссиқхонада помидор етиштирилади. Бугунги кунда ушбу маҳсулотга эҳтиёж катта. Харидоргир бу маҳсулот тури Тошкент шаҳри ва Ангрендаги савдо мажмуалари, деҳқон бозорига тарқатилади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube