Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари бошчилигида "Озодлик" маҳалласида "Яшил макон" лойиҳаси асосида кўкаламзорлаштириш ишлари изчил давом этмоқда. Сектор раҳбари ушбу жараённи жойига чиқиб кўздан кечирди ва бошқа даҳаларда худди шундай кўчат экиш ишларини жадаллаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берди.
Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари У.Хабилжонов "Озодлик" маҳалласида бўлган чоғида ҳудуддаги ижтимоий соҳалар объектларини ҳам кўздан кечирди ва мавжуд муаммоларни ўрганди.

Хусусан, 26-ДМТТга олиб борувчи йўлнинг носозлиги аниқланди. Маълум бўлишича, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ шаҳар бўлими томонидан ичимлик суви тармоғида носозликни бартараф этиш чоғида ерни қазиш натижасида йўл бузилиши юзага келган.

Ушбу йўлни тиклаш бўйича корхона раҳбарига шаҳар прокурори топшириқ берди ва назоратга олди.

Шунингдек, ҳудуддаги 25-ДМТТнинг ҳолати ҳам ўрганилди. Унда манзилли дастур доирасида муассасанинг иссиқлик тизимида амалга оширилган капитал таъмирлаш ишларида йўл қўйилган камчилмиклар аниқланиб, қурувчи-пудратчи ташкилотга бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди ва назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангрен шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ортиқбой Хамдамов бошчилигида "Кўктерак", "8 Март " маҳаллалари ўрганилди.
#Ангрен

"Дорилфунун" маҳалла фаоллари бугунги ифторликка тайёргарлик кўришмоқда.