This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат
#расмий
Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар Дукент қўрғонида маиший чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқилмаганлиги бўйича мурожаат юзасидан Zero Waste МЧЖ раҳбари Олимжон Абдухалиловнинг муносабати:
- Дукент қўрғонида Улуғбек, Навбаҳор, Обод маҳалла фуқаролар йиғинлари кўп қаватли уйларда маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жорий йилнинг декабрь ойи ҳолатига Дукент-центр БСК томонидан хизмат кўрсатилмоқда. Шундай бўлсада, Янги йил арафасида аҳолига муносиб шароит яратиш, ҳудуд тозалигини таъминлаш, кайфиятини кўтариш мақсадида ушбу чиқиндилар ҳомийлик сифатида олиб чиқилди. Муаммо бартараф этилди. Янги 2024 йил январь ойидан бошлаб корхонамиз Дукент қўрғонида кўп қаватли уйлар маиший чиқиндиларини олиб чиқиш учун шартномалар тузиш йўлга қўйилади ва сифатли хизмат кўрсатишини маълум қиламиз.
Янги йилни озода кутиб олинг!
Кириб келаётган Янги йилни халқимиз тинчлик ва озодаликда мазмунли кутиб олишлари учун "Zero-Waste" корхонаси ходимлари кечаю кундуз хизмат қилмоқда.
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube

#расмий #муносабат Ангрен шаҳар 4-Оилавий поликлиника ҳамшираси Зулфия Мирмахмудованинг ижтимоий тармоққа қилган мурожаати юзасидан шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов қуйидагича муносабат билдирди:
- Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 4-Оилавий поликлиникасида фаолият юритаётган жами 156 нафар тиббиёт ходими 2023 йилда даврий тиббий кўрикдан ўтказилган. 2023 йил ҳисобидан тўрт нафар тиббиёт ходими ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтмаганлиги аниқланди. Ҳозирги кунда ушбу 4 нафар ходим 2024 йил 8 январь кунида тиббий кўрикдан тўлиқ ўтказилди. Тиббий ходимларнинг даврий тиббий кўрикдан ўтиши бепул.
📲 Bizni kuzatib boring:👇

Ижтимоий тармоқда ичимлик суви қувури ёрилгани бўйича қилинган мурожаат юзасидан муносабат
Ангрен шаҳар "8 Март" маҳалласида ичимлик суви тармоғида ҳақиқатан қувур ёрилиши юзага келган. Ушбу носозликни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилди.
Мазкур мурожаат шаҳар прокурори томонидан назоратга олинган. Муаммога тезкор барҳам бериш чоралари кўрилди. Бунинг учун "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ шаҳар бўлимидан навбатчи бригада ҳамда зарур куч ва техника воситалари жалб этилган.

Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар "Янгиобод" маҳалласида мавжуд бўлган собиқ мусиқа мактаби биноси "снос" қилинмоқда каби тарқалган хабар бўйича ўрганиш олиб борилди.
Маълум бўлишича, кўп йиллардан
бери (собиқ мусиқа мактабининг биноси) мазкур иншоат ҳужжатлари билан боғлиқ ҳолат икки тадбиркор ўртасида ўзаро низоли вазиятни келтириб чиқарган. Томонлар белгиланган тартибда юқори турувчи идораларга мурожаат қилишган. Ўрганишлар давомида мазкур бино бир неча йиллар давомида фойдаланилмаган. Унинг ички қисмида маданий мерослар билан боғлиқ манба ҳам жиҳозлар ҳам йўқ.
Жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига суд-ҳуқуқ тизими билан боғлиқ жараёнлар якунига етган. Суд томонидан қонун доирасида эгалик ҳуқуқини қўлга киритган тадбиркор эндиликда таъмирлаш ишларини олиб бораяпти. Бинони бузиш ёки "снос" билан боғлиқ хабар асоссиз. Ташландиқ ҳолга келиб қолган ушбу бинодан самарали фойдаланиш мақсадида ҳозирги вақтда тадбиркор томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти .
Мазкур бинонинг сотилиши ва балансга олиниши билан жараёнлар шаҳар ҳокимлигига мутлақо боғлиқ эмаслигини маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳрида боғчаларнинг бирида бола куйиб қолганлиги бўйича мурожаат юзасидан Ангрен шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи С.Нуриддинов қуйидагиларни маълум қилди:
- Ҳақиқатан, Ангрен шаҳар "Наврўз -1" МФЙ "Қорий Ниёзий" кўчасида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига мўлжалланаётган уйларнинг бирида жорий йилнинг 10 февраль шанба куни куни тахминан соат 14.00 ларда куйиш ҳолати содир бўлган. Боланинг онаси яқин таниши бўлган, хонадон аъзоси, Муҳаббат Д.га ишга чиқишини маълум қилиб, ўзининг розилиги билан бир ёш саккиз ойлик бўлган фарзандини қараб туришини илтимос қилган ва улар ўзаро келишгандан сўнг болани Муҳаббат Д.нинг уйига олиб келиб топширган. Муҳаббат Д. болага қараган. Унинг айтишича, куйиш эҳтиётсизлик оқибатида рўй берган ва бу тўғрисида боланинг оиласига хабар берилган.
Куйган боланинг аҳволи хусусида
Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ф.Иманов қуйидагиларни маълум қилди:
- Айни вақтда бемор бола, шаҳар марказий шифохонасида шифокорлар назорати остида даволанмоқда. Умумий тананинг саккиз фоизи куйган. Беш кун давомида қилинган муолажалар натижасида боланинг умумий аҳволи яхшиланди. Ҳозирги кунда бола динамикаси, ҳаракати қониқарли, стандарт даво буюрилган.
Ангрен шаҳар ҳокими бемор бола ва унинг онасидан хабар олди. Ҳолат бўйича суҳбатлашди. Онанинг мурожаатини тинглади. Боланинг соғлиғи доимий назоратда бўлиши, керакли муолажалари сифатли амалга ошириш ва мавжуд имкониятлардан фойдаланиш бўйича Тиббиёт бирлашмаси бош шифокорига топшириқлар берди.
Ангрен шаҳар ИИБ маъмуриятининг берган маълумотига кўра, боланинг куйиш ҳолати юзасидан ҳозирда шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 23 май куни Ангрен шаҳар 43-ИДУМда бўлиб ўтган "Фарзандим учун бир китоб" акцияси доирасида "Китоблар карвони" тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир ўтказилган кун жами 3800 дона китоб туҳфа қилинди. Акция 2024 йилнинг 25 май кунига қадар давом этган.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 23 май куни 43-ИДУМда бўлиб ўтган тадбир " Nurafshon", "Ўзбекистон 24" телеканалларида ёритиш учун тасвирга олинди ва шу куннинг ўзида юборилди. Телканалларда журналист томонидан китоблар сони тўғрисида берилган маълумот тадбир ўтказилган кун давомида жами 3800 та китоб кутубхонага топширилгани ҳақида эди. Мазкур лавҳа жорий йилнинг 29 май куни "Nurafshon" телевидениеси орқали намоийиш этилди.
"Фарзандим учун бир китоб" акция ташкилотчилари ва қатнашчиларига телеканал орқали берилган маълумот фақат 23 май ҳолати бўйича берилгани ва ушбу ахборотни тўғри талқин қилишларини, тадбир юқори савияда ташкил этилгани учун оммавий ахборот воситаларида ёритилганини ҳисобга ва инобатга олишларини сўраймиз.
Ангрен шаҳар 43-ИДУМ раҳбари Тожинисо Алибоева бу тўғрида қуйидагиларни маълум қилди:
- Жорий йилнинг 23 май куни" Фарзандим учун бир китоб" акциясини байрамона ўтказдик ва шу куни жами 3800 дона китоб кутубхонага топширилди. Ота-оналаримиз ушбу кўрсаткич билан чекланмасдан 25 май кунига қадар ўз туҳфалари билан фаол қатнашдилар ва жами 5500 та китоб акция доирасида жамланиб, кутубхонага белгиланган тартибда киритилди. Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Ангрен шаҳри бўйича 29 май куни ўрганиш олиб борилганида, кутубхонага туҳфа қилинган 5500 дона кўздан кечирилди. Шундан 5439 таси саноқдан ўтди. Қолган 61 та китоб белгиланган Низом талабига тўғри келмагани учун ишчи гуруҳи саноқдан ўтмаганлиги тўғрисида далолатнома тузди. "Фарзандим учун бир китоб" акцияси давомида жами 5439 та китоб мактаб кутубхонасига топширилди.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube

“Маҳалла” газетасининг
2024 йил 22 июнь 32-сонида Ангрен шаҳар “Беруний” маҳалласида спорт майдонига оид чоп этилган танқидий материал ўрнанилди.
Жорий йилнинг ҳозирги кун ҳолатига "Беруний" маҳалласида ёшлар спорт билан шуғулланишлари учун 37-, 43-умумтаълим мактаблари спорт зали ва стадионида шароитлар яратилган.
Ангрен шаҳрида ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш учун 2 та спорт мактаби, "Ангрен" марказий стадионида ҳам қулай шароитлар бор. Турли спорт мусобақалари замонавий ўйингоҳларда ўтказиб келинмоқда. Мазкур маҳалла ёшлари учун янги умумтаълим мактаби биносини қуриш лойиҳаси режалаштирилган. Маҳалла ёшлари учун спорт билан шуғулланишларида тўсқинлик йўқ.

Ижтимоий тармоқда номаълум инсайд орқали олинган хабар жойланиб, турли изоҳларга ва муҳокамаларга ҳамда нотўғри талқинларга сабаб бўлмоқда.
Айрим масалалар юзасидан Ангрен шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ж.Юлдашев қуйидагиларни маълум қилди:
- Жорий йилнинг ҳозирги кун ҳолатига шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилаётган ислоҳотлар изчил давом этмоқда. "Ёшлар боғи"да амфитеатр ташкил этиш бўйича “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида 2024 йил биринчи мавсумида “Ёшлар боғи”га кўнгилочар ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш масканлари бунёд этилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг 2024 йил 30 апрелдаги VI-80-51-10-148-K/24-сонли қарорига мувофиқ маблағ ажратилган. Маълумот учун: буюртмачи ташкилот - Тошкент вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК ҳисобланиб, лойиҳачи ташкилот “OPTIMAL ARCHITECT GROUP” MCHJ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва шаҳарсозлик экспертиза марказига топширилган. Айни вақтда экспертиза хулосаси кутилмоқда. Экспертиза натижасидан сўнг пудратчи ташкилотни аниқлаш мақсадида “Шаффоф” электрон тендер тизими портали орқали эълонга берилишини маълум қиламиз.
Бундан ташқари, Ангрен шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шаҳар марказий кўчаларида йўл, светофор, пиёдалар ўтиш йўлагига оид муаммоларга барҳам берилган.Тегишли ташкилотлар ва зарур техника воситалари жалб этилган ҳолда шаҳар ҳудудида йўл ва йўлакларга белгиланган тартибда ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи чизиқлар чизилган. Йўл белгилари ўрнатилган. Бу борада фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар эътиборга олинган ва бу бўйича кенг жамоатчиликка тушунтирилган.
Ангрен шаҳрида жорий йилнинг ҳозирги кун ҳолатига амалга оширилаётган ишлар юзасидан соҳалар кесимида масъуллар ижтимоий тармоқда брифинг орқали аҳолига аниқ маълумотларни етказишини маълум қиламиз.
Аҳолидан асосланмаган маълумот ва ахборотларни тарқатмасликни ва унга таяниб билиб-билмай изоҳлар қолдирмасликни сўраймиз.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub

"Ulug‘ yo'l" газетасининг 2024 йил 10 октябрь 28-сонида "Про долгострой и мусор" сарлавҳаси остида чоп этилган танқидий мазмундаги материал юзасидан муносабат
Ҳақиқатан, Ангрен шаҳар марказий кўчасида жойлашган собиқ "Роҳат" кафеси бугунги кунда қурилиши тугалланмаган объектлардан биридир.
Мазкур маскан хусусий кўчмас мулк сифатида жисмоний шахсга тегишли. Ушбу объект жойлашган ҳудуд "Ўзбеккўмир" АЖ тасарруфида. Шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳамда "Ўзбеккўмир" АЖ бошқарув аппаратига ҳудуд ва унинг ён-атрофини ободонлаштириш ҳамда
"Роҳат" кафесининг қонуний эгасига қурилиш ишларини якунига етказиш бўйича кўп маротаба огоҳлантирилган.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги собиқ "Роҳат" кафесининг ҳозирги аҳволи юзасидан мулк эгаси ва "Ўзбеккўмир" АЖ маъмуриятига расмий огоҳлантириш беришини маълум қилади.

Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар Дукент қўрғонида ичимлик суви таъминотида муаммолар юзага келгани тўғрисида видео, фотолавҳали мурожаат жойланган эди.
Мазкур мурожаат ўрганилди.
"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими раҳбари Х.Мухиддинов қуйидагича муносабат билдирди:
- Ҳақиқатан ҳам Дукент қўрғонида истеъмолчиларга ичимлик сувини узатиш вақтинчалик тўхтатилди.Об-ҳавонинг кескин ўзгариши, ноқулай келиши ва натижада ёғингарчилик туфайли сув манбаи хусусиятига таъсири, яъни, сувнинг лойқаланиши кузатилди. Шу боис, айрим ҳудудлар ичимлик сувини узатишда вақтинчалик узилишлар мавжуд. Аҳолига қулай бўлиши учун корхона томонидан истеъмолчиларга тоза ичимлик сувини етказиш чоралари кўрилган. Бунинг учун 3 та транспорт воситаси жалб қилинган ва шу орқали кўп қаватли уйлар ичимлик суви билан таъминланаяпти. Сув етказиш масаласи назоратимиз остида. Аҳолидан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва табиат ҳодисасининг ушбу ҳолатида тўғри хулоса қилишларини илтимос қиламиз.

Ижтимоий тармоқда "Майдон" маҳалласида оқова тармоғида юзага келган носозлик ва унинг натижасида ён-атрофидаги аҳвол юзасидан тарқалган мурожаат юзасидан "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ шаҳар бўлими маъмуриятининг муносабати
- Ҳақиқатан, Ангрен шаҳар "Майдон" МФЙ "Тотувлик" кўчасида мавжуд бўлган оқова тармоғи қувурида авария вужудга келган. Корхона томонидан ушбу носозлик бартараф этилди ва бунинг учун ишчи-ходимлар, авария хизмати сафарбар этилди.

Ижтимоий тармоқда "Ангрен шаҳрида иситиш тизими муаммоси" сарлавҳаси остида жойланган мурожаат
юзасидан муносабат
Ҳолат юзасидан Ангрен ИЭС раҳбарияти қуйидагиларни маълум қилди:
- Бугун 19 декабрь эрталаб соат 07.00.да Ангрен ИЭС 8-блокда авариявий ҳодиса юзага келган. Қисқа фурсатларда носозликни тиклаш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилган.
Таъмирлаш ишларининг олиб борилиши оралиғида узатилаётган иссиқлик ҳарорати 50-55 даражага туширилган. Олиб борилган таъмирлаш ишлари натижасида авария соат 16.30-17.00 да бартараф этилди. Корхонада 8-блокнинг қайта тикланиши ва қўшилиши натижасида шаҳарга узатилаётган иссиқлик ҳарорати 64 даражага кўтарилган.
Айни дамда узатилаётган иссиқлик ҳарорати 64 даражани ташкил этади. Ташқи ҳаво ҳарорати +2
Ижтимоий тармоқда жойланган мурожаатни ўрганиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар прокурорининг ўринбосари, "Ангрен Иссиқлик энергияси" ДУК раҳбари, Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи, "Ангрен коммунал таъмирлаш" БСК раҳбари ҳамда маҳалла фаолларидан иборат Ишчи гуруҳи тузилди.
Ишчи гуруҳи томонидан мурожаат жойига чиқиб ўрганилди. Аниқланишича, "Кимёгар" МФЙ 5/3 даҳаси 18-уйга марказий иссиқлик тармоғи орқали иссиқ сув ва иссиқлик энергияси тўлиқ узатилиб келинади.Тўққиз қаватли уйдан иборат ушбу уйнинг барча хонадонлари жорий йилнинг ҳозирги кун ҳолатига иссиқлик билан тўлиқ таъминланган.
Мазкур уйга "Ангрен коммунал таъмирлаш" БСК техник хизмат кўрсатади. Аҳолининг дебитор қарздорлиги беш миллион сўм. Ертўлада мавжуд бўлган қўшимча насос таъмирланадиган бўлди. Мазкур уйда, шаҳарда ўтган давр мобайнида қиш мавсумида муаммолар юзага келмаган.
"Ангрен коммунал таъмирлаш" БСК раҳбари Г.Абдулазизова 5/3 даҳаси 18-уйга техник хизмат кўрсатиш бўйича қуйидагиларни маълум қилди:
- Мазкур уй аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида, даставвал лифт ва лифт назорати хизматига бўлган харажатларни доимий равишда тўлиқ қоплаймиз. Бундан ташқари, ичимлик суви заҳираси учун белгиланган тартибда махсус сув йиғиш ускунси ҳамда ички йўлакларига сенсорли ёритгичлар ўрнатиб берилди, уйнинг фасад қисми таъмирланди, уй олд қисмининг ободончилиги таъминланди. Ваҳоланки, ушбу уйнинг бир ойлик тушуми жами 2 млн. 180 сўм бўлсада, 27 та хонадондан 15 та хонадон техник хизмат тўловларини амалга ошириб келади. Шунга қарамай, аҳолига қулай бўлиши учун барча имкониятлар сафарбар этилаяпти...
Ангрен шаҳрида кўп қаватли уйларда ва ижтимоий соҳалар объектларида 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилган. Жорий йил ва 2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумида иссиқлик тизимида жиддий авария қайд этилмаган. Носозлик ва авария ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш учун коммунал корхоналарида қўшимча бригадалар шай ҳолатда. Ҳар бир соҳа кесимида зарур заҳира яратилган.
Ангренда иситиш тизимида муаммо йўқ. Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун барча куч ва имкониятлардан унумли фойдаланилмоқда.