Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Тошкент вилояти прокурори С.Эшқувватов томонидан Ангрен шаҳрида ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кўп қаватли хонадонларда қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, шаҳарнинг "Истиқлол" маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилиб, авария натижасида юзага келган газ қувури билан боғлиқ муаммони бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, тиббиёт бирлашмаси кўздан кечирилиб, соҳа масъулларининг ҳисоботлари тингланди.

Бундан ташқари, "Ангрен шаҳар электр тармоқлари" корхонаси ва "Ангрен шаҳар газ таминоти" бўлимида ташкил этилган тунги навбатчилик ҳамда авария бригадаларининг фаолияти, мавжуд заҳира кўздан кечирилиб, масъулларга зарурий тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳрида куз-қиш мавсумининг беталофат ўтиши ва вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида шаҳар ҳокимлигида марказий Штаб ташкил этилди.

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши муносабати билан юзага келган муаммолар бартараф этилгани тўғрисида шаҳар ҳокимининг матбуот котиби, Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулшода Шахонова брифингда иштирок этди.
Бугун Ангрен шаҳрида вилоят прокуратураси, шаҳар Экология бўлими, ИИБ масъуллари "Карвон", "Чинниобод маҳаллаларида кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий соҳалар объектларида иситиш тизимини кўздан кечирдилар.

Шунингдек, "Center Yaxyobek" БСК фаолияти ва муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чораларни ўргандилар.
Ўрганиш жараёнидан фотолавҳалар
Ангрен шаҳар ДСИ бошлиғи О.Хамдамов 4-сектор ҳудудидаги ижтимоий соҳалар объектларида бўлди. Иситиш тизими ва қозонхоналарнинг ҳолатини кўрди.