Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
Ангрен шаҳрида Ободонлаштириш бошқармаси томонидан олиб борилаётган қор тозалаш жараёнидан фото ва видеолавҳа
Об-ҳавонинг ҳар қандай шароитида очиқ осмон остида меҳнат қиладиган змҳматкашлар бу ободончилик ходимларидир.

"Дорилфунун" маҳалласида йўлакларга қум-туз аралашмасини сепиш жараёнидан фото ва видеолавҳалар
Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов 2-сектор таркибида бўлган "Облиқ" маҳалласида ижтимоий соҳалар объектларининг қиш мавсумига тайёргарлиги ва Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлик ҳолати жойига чиқиб кўрилди.

Сектор раҳбари 29-умумий ўрта таълим мактабида иситиш тизимини кўздан кечириш жараёнидан фотолавҳалар.
Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов "Облиқ" маҳалласида бўлган чоғида ҳудуддаги поликлиникада ҳам бўлди.

Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов билан муассасада иссиқлик таъминоти билан боғлиқ жараённи кўздан кечирдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов "Беруний", "Янги боғи сурҳ" МФЙлар йўлларини қордан тозалаш ва қум-туз аралашмасини сепиш бўйича амалга ошириладиган ишларни маҳалла раиси ва ходимлари билан муҳокама қилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Тошкент вилояти прокурори С.Эшқувватов томонидан Ангрен шаҳрида ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кўп қаватли хонадонларда қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, шаҳарнинг "Истиқлол" маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилиб, авария натижасида юзага келган газ қувури билан боғлиқ муаммони бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, тиббиёт бирлашмаси кўздан кечирилиб, соҳа масъулларининг ҳисоботлари тингланди.

Бундан ташқари, "Ангрен шаҳар электр тармоқлари" корхонаси ва "Ангрен шаҳар газ таминоти" бўлимида ташкил этилган тунги навбатчилик ҳамда авария бригадаларининг фаолияти, мавжуд заҳира кўздан кечирилиб, масъулларга зарурий тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt