Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8.01K videos
118 files
21K links
Download Telegram
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси (Iskandar Yo'ldoshev)
#сессия

Бугун 15:00 да вилоят ҳокимлигида ўтказилиши белгиланган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги Сессия йиғилиши айрим сабабларга кўра 2019 йил 14 декабрь куни соат 08:30 га қолдирилди.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, Сессияга таклиф қилинганлардан ўз вақтида вилоят ҳокимлигига ташриф буюришларини сўраймиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEdQtN43mlBlf-bPUQ
#билдириш

Жорий йилда обуна масаласига газетачилар ўзгача ёндашяптилар.

Деярли ҳар куни шаҳар ҳокимлигига республика, вилоят газеталарининг етакчи журналистлари келишяпти.
Бу йил газеталаримиз савияси ва салоҳияти ўзгача бўлади. Рукнлар, мавзулар ранг-баранглиги ва энг муҳими, халқ минбарига айланиши қувонарли.

Яна бир муҳим жиҳати, шаҳар ҳаётига оид тафсилотлар, янгиликлар, тадбирлар, фидойилар ва корхоналар фаолиятига оид материаллар шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати орқали республика, вилоят газеталарида мунтазам чоп этиладиган бўлди.

Газетани қўллаб-қуватлаётган ҳамшаҳарларимизга балли, деймиз!
Forwarded from Олтин воҳа
#онлайн

Айни пайтда вилоят ҳокимлигида "Тошкент вилояти халқ таълими тизимида олиб борилаётган ишлар сарҳисоби ва таълим соҳасида яқин 4 йилда амалга ошириладиган режалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда вилоят ХТБ мутасаддилари, туман-шаҳар ХТБ мудирлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этмоқда.

@oltin_voha
Forwarded from Олтин воҳа
Журналист вилоят Халқ таълими бошқармаси мудирига:
- Яқинда Олмалиқда сайёр қабул ўтказибсиз, бу нега эълон қилинмади? Ота-оналар нега бундан бехабар қолди?

Олмалиқ ХТБ мудири асабийлашиб кетди ...🙈

@oltin_voha
Forwarded from Олтин воҳа
Ўқитувчилар учун сайлбоғ ташкил этиларкан. Вилоят халқ ткълими бошқармаси раҳбарининг айтишича, бу йўл харитасига киритилибди.
#оммавий _ қабул

ШАҲАРДАН ОЛИС ҲУДУДЛАРДА

Шаҳар ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 2-секторга тегишли ҳудудлар муаммолар изчил ўрганилмоқда.

Хусусан, сектор раҳбари "Дукент" қўрғонидаги "Зарбулоқ" фуқаролар йиғини "Тинчлик", "Олтинбел" кўчаларида бўлиб, аҳоли мурожаатларини муҳокама қилди. Бунда асосан йўлни текислаш, газ таъминоти бўйича муаммолар ўрганилди.

Шаҳар ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 2-секторга тегишли ҳудудлар муаммолар изчил ўрганилмоқда.

Хусусан, "Дукент" қўрғонидаги "Зарбулоқ" фуқаролар йиғини "Тинчлик", "Олтинбел" кўчаларида сайёр қабул ўтказилди. Ушбу кўчаларда асосан йўлни текислаш, газ таъминоти бўйича муаммолар қийнаётгани маълум бўлди. 5 та мурожаат ижроси назоратга олинди. Оммавий қабул давомида фуқароларнинг сайловлардаги иштироки бўйича тушунтирди.
__

ИИБ бошлиғи "Красногорск" қўрғонида ҳам бўлди. "Ойдин" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига сайловларда фаол иштирок этиш, Сайлов кодекси бўйича тушунтирилди. Ҳудуддаги муаммолар ўрганилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сайловларда фаол иштирок этинг!
#сайлов _2019

Бугун "Дорилфунун" маҳалла ҳудудидаги 14-умумтаълим мактабида жойлашган 36-участка сайлов комиссияси аъзолари Сайлов кодекси бўйича кўникмалар олдилар.
Forwarded from Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online (Шоҳрӯз Мӯминзода)
#сайлов_2019

Қуйичирчиқдаги дебат қизғин баҳс ва савол-жавоблар остида ўтди

Бугун Халқаро матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими ташаббуси билан Қуйичирчиқ туманидаги Беруний маданият саройида дебат ташкил этилди. Мазкур тадбир қизғин баҳс ва савол-жавоблар остида ўтди. Унда дастлаб 5та сиёсий партияybyuетакчилари йиғилганларни ўз сайловолди дастури билан яқиндан таништириб, кейинги беш йилликда илгари сураётган ғоя ва мақсадлари ҳақида атрофлича маълумот беришди.

@haqiqatonline
Baraftsil: https://telegra.ph/%D2%9Aujichirchi%D2%9Bdagi-debat-%D2%9Biz%D2%93in-ba%D2%B3s-va-savol-zhavoblar-ostida-%D1%9Etdi-12-13
ҲУРМАТЛИ ҲАМШАҲАРЛАР ВА ШАҲРИМИЗ МЕҲМОНЛАРИ!

Юртимиз бўйлаб сайлов шукуҳи янада уфурмоқда. Ўтказилажак сиёсий жараённи кўтаринки руҳ ва юқори савияда байрамона кутиб олиш мақсадида республикамизда “Янги Ўзбекистон – Янги сайловлар” акцияси янада кенг қулоч ёйди.

Эртага 14 декабрь куни “Ангрен санъат саройи”да соат 13.00 да “Янги Ўзбекистон - Янги сайловлар!” шиори остида акция бўлиб ўтади.
Унда эл суйган санъаткор, эстрада юлдузи Жаҳонгир Позилжонов ҳамда эстрада хонандалари иштирок этадилар.

Барчангизни ушбу тадбирга таклиф этамиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#топшириқ ва ижро

ИШЛАР ҚИЗҒИН ТУС ОЛДИ

Куни кеча шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов "Қатоғон" маҳалла ҳудудидаги мавжуд камчиликлар юзасидан мутасаддилар зиммаларига бир қатор топшириқлар берган эди.

Хўш, вазифаларни ким уддалади?

Ҳар бир топшириқни ўз вақтида бажаришга одатланган Ангрен ШЭТК биринчилардан бўлиб зиммасига юкланган вазифани адо этишга бел боғлади.

Хусусан, бугун ушбу ҳудудда симёғочларни темир-бетон таянчларига алмаштириш ва ўрнатиш ишлари бошланди. Барчага ибрат бўлаётган Ангрен ШЭТК бош муҳандиси Б.Нематуллаевга офарин, деймиз!

P.S: сўзсиз бажарилиши керак бўлган яна 2 та масала қолди. Ичимлик суви таъминоти ва йўлга шағал ётқизиш.

Отни қамчиланг, мутасаддилар! Сизларда куч ҳам, имконият ҳам етарли!

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#топшириқ _ берилган _ эди

ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНДИ

Шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов ҳар бир ҳудуд ва фуқарони қийнаб келаётган муаммолар ечимига алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Б.Шарипов берилган топшириқни уддалабди. 👏👍

Жумладан, "Озодлик" МФЙ 45-даҳа, 11-уй 37-хонадон эгаси фуқаро Климованинг хонадонидаги муаммоларга барҳам берилди. "Улкан зарафр сари" ХУЖМШ техник хизмат кўрсатаётган юқоридаги манзилда иссиқлик тизимидаги носозликлар бартараф этилди.

P.S Ҳаракат қилинса, бас. Бизнингча ширкат раислари уй-жой мулкдорларининг яъни, фуқароларнинг ишончини ана шундай оқлаш керак Жараёнга фуқаро Климова миннатдорлик билдирди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими бошқармаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманидан видеоролик.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўка тумани. 13.12.2019 йил

Аввал таъкидлаганимиздек, Тошкент вилояти ҳокими сайёр қабул ўтказди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бекобод туманида Рустам Холматов сайёр қабул ўтказди

Сайёр қабулда, шунингдек, вилоят прокурори С.Самадов, ИИББ бошлиғи Тоҳир Арипов иштирок этди.

Бекободликлар билан мулоқотдан сўнг, сектор раҳбарлари «Бўстон» МФЙ да бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилишди.

Вилоят ҳокимининг сайёр қабуллари давом этмоқда...

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш учун:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUEVS8xOWfXJik1sQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен оқшоми
Лайлак қордан завқланар кўнгил
#сайлов_2019

Янги Ўзбекистон – янги сайловлар!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига
8⃣кун
қолди.
___

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали. Мурожаатлар учун: @Shaharhokimligi
веб сайт https://angren.uz
каналга уланиш @angrenhokimligi_7