Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#Angren_shahar
#Bir_nuroniy_oʻn_yoshga_mas'ul
#Bogʻi_Surx_MFY

👉"Bir nuroniy oʻn yoshga masʼul" koʻrik tanlovi Angren shahar bosqichi

🇺🇿 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023 yil 11 martdagi "Keksa avlod vakillarini har tomonlama qoʻllab-quvvatlash hamda ularning ijtimoiy faolligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida"gi PQ-92-son hamda 2022 yil 19 yanvardagi "Mahallalarda yoshlar bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida"gi PQ-92-son qarorlarida berilgan topshiriqlar ijrosini taʼminlash maqsadida Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Madaniyat va turizm vazirligi, Xotin-qizlar qoʻmitasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi hamda "Nuroniy" jamgʻarmasining faol nuroniylar oʻrtasida "Bir nuroniy oʻn yoshga masʼul" koʻrik-tanlovini tashkil etildi.

♻️Angren shahar bosqichida 3-oʻrin "Yangigoʻshsoy" MFY, 2-oʻrinni "Hakkarman" MFY, 1-oʻrinni "Bogʻi Surx" MFY egallashdi.
#ўрганиш

Ангрен шаҳар Иқтисодиёт бўлими томонидан 2023 йил “Ташаббусли бюджет” биринчи мавсум лойиҳаларини амалга ошириш ҳолатини ўрганилди.

Шу мақсадда Иқтисодиёт бўлими масъуллари Ангрен шаҳар мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлимига қарашли 15-, 17-, 28-умутаълим мактабларида бўлдилар.

Унда қуёш панелларини харид қилиш ва ўрнатилиш лойиҳаси асосида амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Ўрганиш давомида қилиниши лозим бўлган ишлар тўғрисида Ангрен шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимига зарур кўрсатмалар берилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоқда  А-373 йўналишини Ангрен шаҳар ҳудудида йўлни тўсиш билан боғлиқ видеолавҳа юзасидан Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий муносабати

Жорий йил 10 июлда "Sungreen tex"  чет эл корхонаси  МЧЖ ишчи-ходимларидан бир гуруҳи корхона раҳбариятининг  беш иш кунидан олти иш кунига ўтиш тартиби (режими)га киритмоқчи бўлган ўзгартиш таклифидан норози бўлиб,  "Оҳангарон" кўчасида йўлни тўсиш билан боғлиқ ҳаракат қилишган.

Шу кун ва шу дақиқанинг ўзидаёқ шаҳар ҳокими бошчилигида секторлар раҳбарлари ва мутасаддилар воқеа жойига етиб келишган ва ишчи-ходимларнинг  эътирозини тинглаб, корхона раҳбариятига мурожаат қилишган.

Шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари корхона маъмурияти ўртасида бўлиб ўтган ўзаро мулоқотлар ишчи-ходимларнинг  фойдасига ҳал бўлган. Муаммо жойида бартараф  этилган.

Бугунги кунда корхонада  747 нафар ишчи-ходим қулай меҳнат шароитларда, беш иш куни тартибида фаолият юритаяпти.


📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Ангрен шаҳрида ободонлаштириш ишлари қизғин тус олди.

Шу кунларда шаҳарда Давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллигини нишонлашга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Энг аввало ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўламини янада кенгайди.

Хусусан, жорий йилнинг 30 июль кунидан 30 август кунига қадар эълон қилинган ободончилик ойлиги доирасида кўчалар, кўп қаватли уйлар, ҳовлилар атрофи, гузар ва хиёбонлар тартибга келтирилмоқда. "Оҳангарон" кўчасида кўплаб тадбиркорлар ўз ҳудудини обод қилиб, гулхоналар барпо этаяптилар.

Ушбу жараёнда ободонлаштириш ойлигини қўллаб-қувватлаган
"Саидкамол" МЧЖ раҳбари Сайдулла Хайиткулов бошчилигида бир қатор тадбиркорлар ҳам фаол қатнашмб, "Оҳангарон" кўчасида ўзи ҳудудини обод ва кўркам масканга айлантирмоқдалар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube