Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОНПАРВАРЛИК ТАМОЙИЛИ ЎЗ ИФОДАСИНИ ТОПДИ

Сайёр суд жараёнидан видеолавҳа

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#эътироф

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз йиллиги муносабати билан Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди раиси Толибжон Хайдаров "Ўзбекистон Конституциясининг ўттиз йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#эътироф

Ўзбекистон  Республикаси  Конституциясининг ўттиз йиллиги  муносабати  билан Ангрен шаҳар  Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, капитан Сардор Раҳимбоев "Ўзбекистон  Конституциясининг  ўттиз  йиллиги"  кўкрак нишони  билан  тақдирланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат

Ангрен шаҳрида қиш мавсумини беталофат ўтказишда аҳолига кўмир ёқилғисини етказиш ва таъминлаш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов  фуқароларнинг кўмир маҳсулоти таъминотига оид мурожаатларини эътиборга олиб, жойига чиқиб ўрганди.

Бугун шаҳар раҳбари фуқаролар билан масала юзасидан учрашди ва ҳар бир мурожаатга ижобий ечим топишда жойида ҳал этиш чораларини кўрди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат

Об-ҳаво ҳароратининг пасайиши барчани янада сергак торттирди. Ангрен шаҳрида кўмир таъминотининг барқарорлигига ҳар жиҳатдан назорат кучайтирилди.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов ушбу масалага жиддий ёндашиб, "Кўмиртаъминот" томонидан тарқатилаётган ёқилғининг сифати ва миқдори билан боғлиқ масалаларни назоратга олди.

Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, фикр-мулоҳазаларини тинглаб, юзага келган муаммоларни қонун доирасида ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ogohlantirish

‼️ Angren shahar Favqulodda vaziyatlar bo‘limi ogohlantiradi!

⚡️ 9-10 dekabr kunlari O‘zbekiston hududining katta qismida anomal past harorat bo‘lishi kutilmoqda.

O‘zbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazining (https://t.iss.one/uzb_meteo/10037) Shoshilinch xabarnomasiga ko‘ra 2022 yilning 9-12 dekabr kunlari O‘zbekiston hududining katta qismida anomal past harorati: kechalari 5-10 °C sovuq, kunduz kunlari 0-5 °C daraja sovuq, respublikaning shimolida va cho‘l hududlarida kechalari 17-22 °C sovuq, 9-10 dekabrda baʼzi joylarda -24 °C daraja sovuqgacha, kunduz kunlari 4-9°C daraja sovuq saqlanib turadi.

Yuqoridagilarni inobatga olgan holda, sodir bo‘lishi mumkin bo‘lgan favqulodda vaziyatlarning oldini olish va yuzaga kelganda ularning oqibatlarini tezkorlik bilan bartaraf etish va aholi xavfsizligini taʼminlash maqsadida, Angren shahar Favqulodda vaziyatlar bo‘limi ogohlantiradi!

📞 Favqulodda vaziyatlar yuzaga kelganda zudlik bilan Angren shahar Favqulodda vaziyatlar bo‘limi navbatchisiga 70 663-13-35, 101, 1050 raqamlari orqali xabar berishlari so‘raladi.

Shu o‘rinda shahrimiz aholisidan barcha xavfsizlik choralarini ko‘rishlarini so‘raymiz!

Angren shahar Favqulodda vaziyatlar bo‘limi.

Angren shahar hokimligi Axborot xizmati

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#сайёр_қабул
#муаммо_ва_ечим

Халқ билан мулоқотнинг самараси шундаки,  раҳбарлар оддий одамлар билан юзма-юз учрашиб,  уларнинг дарду-ташвишларини тинглаб,  муаммоларини ҳал этишга кўмаклашмоқдалар.

Шаҳар прокурори  Улуғбек  Хабилжонов  2-сектор  кесимида  мавжуд  маҳаллаларда сайёр қабулларни ўтказиб, фуқароларнинг мурожаатларини жойига  чиқиб ўрганиб, ҳал
этиш  чораларини кўраяпти.

Бугун сектор  раҳбари  "Гулбоғ"  маҳалласида бўлди.

Фуқаролар мурожаатларидаги муаммолар ўрганилиб,  ижобий ҳал этишга келишилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7