Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#Мурожаат #Менинг_Конституциям

УМУМХАЛҚ МУҲОКАМАСИ БОШЛАНМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинган қарорга мувофиқ, эртага – 25 июнь кунидан бошлаб, 5 июль кунига қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилади.

Қонун лойиҳасининг матни 25 июнь куни Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида ҳамда “Meningkonstitutsiyam.uz” электрон платформасида эълон қилинади.

Шу боис Ватанимиз тарихида янги давр муқаррар равишда бошланаётган айни кунларда Конституциявий комиссия матбуот котиби сифатида юртимиздаги барча ОАВ ва блогерларга мурожаат йўлламоқчиман.

Ҳурматли журналист ва блогерлар!

Ўтган бир ой давомида ниҳоятда фаоллик билан Асосий қонунимизга оид таклифлар, фикрлар билдирдингиз. Бунинг учун сизларга алоҳида миннатдорлик билдираман. Ўз навбатида, олдимизда турган навбатдаги жараёнларда сизларнинг мавзуни кенг ва атрофлича ёритиб боришингиз, таклиф ва ташаббуслар билан иштирок этишингизни кутамиз.

Сизнинг фикрингиз юрт келажаги ва Ватанимиз тақдири учун муҳим бўлиб, мазкур жараёнда фаол иштирок этишга чақирамиз
.

* * * * * *

Эслатиб ўтаман: Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларни «Meningkonstitutsiyam.uz» электрон платформаси, 1341 қисқа рақами орқали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Тошкент шаҳри, Бунёдкор шох кўчаси, 1-уй манзили бўйича юборишингиз ёки бевосита ўзингиз келган ҳолда тақдим этишингиз мумкин.

👉 @odiljon_tojiyev
#3_сектор
#мурожаат_муаммо_ечим

Ангрен шаҳар “Навбахор” МФЙ ҳудудида жойлашган 41-сонли ДМТТ ҳамда “Янги Боғи Сурх” МФЙ ҳудудидаги 20-сонли ДМТТ маъмурияти томонидан қилинган мурожаатга кўра, бугун 3-сектор раҳбари Абид Арипов ташаббуси билан ушбу муассасалар болалар ўйингоҳлар майдончаларига қум олиб келиб берилди.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоқларда жойланган Ангрен шаҳар "Истиқлол" маҳалласида йўлаклар таъмирталаблиги ҳамда Солиқ инспекцияси эски биносининг олди чиқиндиларга тўлгани шунингдек, "Зарбулоқ" маҳалласида кўча йўллари билан боғлиқ танқидий мазмундаги материаллар тегишли тартибда соҳалар кесимида масъулларга йўналтирилди.

Ҳар бир мурожаат ўрганилиши, мавжуд муаммолар бартараф этилиши юзасидан шаҳар ҳокимлиги томонидан топшириқлар берилди ва назоратга олинди.

Мурожаатларда келтирилган муаммолар ҳал этилгани тўғрисида батафсил маълумот берилади.

Мавзуга яна қайтамиз.

Бизни кузатинг↩️
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#расмий
#муносабат

Жорий йилнинг 11 август куни"Олтин воҳа" телеграм мессенжери орқали эълон қилинган, Ангрен шаҳар МТБ ходимларини секторларга бириктиришга оид мурожаатига шаҳар МТБ мудири Сарвар Нуриддинов муносабат билдирди

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8- январдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ- 4102 сонли Қарори, ҳамда Ангрен шаҳар ҳокимлигининг 208-сонли фармойишига асоосан. белгиланган 24 та ташкилот ва корхонадан секторларга масъул ходимлар бириктирилган.

Хусусан, 4 та секторга Давлат мактабгача таълим ташкилотидан вакил сектор кесимидаги муассасадан бириктирилади. Ходим бириктиришдан мақсад - одамларга қулай бўлиши учун мактабгача таълим соҳаси бўйича фуқаролардан келиб тушадиган барча мурожаатларни умумлаштириб, мурожаат жавобларини ўз вақтида етказилишини таъминлашдан иборат. Ходимлар рўйхати жойлардаги Давлат мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан шаеллантирилади. Бириктирилган ходим белгиланган иш вақтига риоя қилган ҳолда, навбатма-навбат йўналтирилади. Навбатчиликка йўналтиришда ўқув машғулотлари ўтказмайдиган ходимлар ҳисобга олинади. Асосан тарбиячи ёрдамчилари бириктирилган. Уларнинг иш вақти, ойлик маошларига салбий таъсир қилмайди. Бириктирилган ходимларнинг иш куни ва вақти бузилмаган ва қўшимча юклама юклатилмаган. Сееторларга бириктириш ва навбатчилик тартиби тўғрисида ходимларга тушунтирилган. Ангрен шаҳар МТБ маъмурияти томонидан секторларга бириктирилган ходимлар ўртасида қўшимча равишда тушунтириш ишлари олиб борилишини ва секторга келиб тушадиган мурожаатларни умумлаштиришда қийналаётган ходимларни эса навбатчиликка қўймасликни маълум қиламиз.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#мурожаат_ва_ечим
#жараён

Ангрен шаҳар ИИБ ЙХХБ бошлиғи С.Абдурасулов ҳамда ҳоким ёрдамчиси ҳамкорлигида ЙТҲларни барвақт олдини олиш мақсадида фуқаролар мурожаатига асосан Наврўз-1 маҳалласига қарашли К. Ниёзий кўчасига суъний нотекистликлар ташкил қилинди.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#расмий
#муносабат
Ижтимоий тармоқнинг “Олтин воҳа” саҳифасида Ангрен шаҳар 3/2 даҳасида эрталабки вақтда ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ танқидий мазмундаги материал юзасидан муносабат
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ

Ангрен шаҳар филиали раҳбари Ҳусанхон Муҳиддинов:

- Ҳақиқатан бугун эрталаб тонг саҳарда Ангрен шаҳар “Гўзал” МФЙ 45-даҳа 18-уйнинг ертўла қисмида ичимлик суви тармоғида қувур ёрилганлиги тўғрисида диспетчерлик хизматига қўнғироқ келиб тушди. Навбатчи бригада йўналтирилди. Ишчи-ходимларимиз томонидан мазкур уйнинг нотурар жойида фаолият юритаётган тадбиркорга тегишли хонага сув босишининг олдини, вужудга келган носозликни баратараф этиш мақсадида шаҳарнинг айрим ҳудудлари, жумладан, 2/2, 3/2 даҳаларига узатилаётган сувни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлдик. Бор имкониятлар ишга солиниши ва зарур воситалар жалб қилиниши натижасида муаммо бартараф этилди ва соат 10.00. да ичимлик суви узатилди.
Айни пайтда Ангрен шаҳри аҳолиси ичимлик суви билан тўлиқ таъминланган. Ичимлик суви, оқова тармоғида муаммолар ва носозликлар аниқланса, диспетчерлик хизматига қуйидаги рақамга
☎️
+99870-665-08-60
телефон орқали
мурожаат қилишлари мумкин.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бизни_алдаманг #Мурожаат

Масъуллар, "Боёвул"лик ёшларга ёрдам керак!

Ўрта Чирчиқнинг "Боёвул" маҳалласи ёшлари футбол бўйича уч карра туман чемпиони бўлишди. Аммо йигитлар ҳар сафар ўзларига берилган қимматбаҳо совринларни сотиб юборишга (❗️) мажбур бўлишмоқда.

Нега дейсизми? Чунки уларга ваъда эмас, ёрдам керак!
#мурожаат

@Angrenhokimigamurojaat_bot га мурожаат келиб тушди.

Эрматов Алишер: Чиқинди масаласи уч кундан буён шу аҳвол 2/2-31 дом орқасида жойлашган жой.
#мурожаат

Ангрен шаҳар Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи Хусан Исаевнинг шаҳар аҳолисига Мурожаати

Мамлакатимизда истиқлол узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида Президентимиз томонларидан “Инсон қадри учун” тамойили асосида белгилаб берилган янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида Республикамизда давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур  етказадиган хавф яъни коррупция хавфини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизимида фуқаролардан ортиқча хужжатлар талаб қилмасдан идоралараро электрон маълумот алмашув асосида пенсия тайинлаш тизимига ўтиш орқали эндиликда пенсия тайинлашда фуқаролар эмас балки хужжатлар харакатланадиган тизим жорий қилиш ҳамда инсон омилини кескин қисқартириш натижасида  коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш устувор вазифа сифатида белгилаб олинган.

Бугунги кунда пенсияларни тайинлаш,  қайта хисоблаш, кам таъминланган оилаларга болалар нафақасини ва моддий ёрдам пулларини тайинлаш ҳамда тўловларини амалга ошириш ҳеч қандай тўловларсиз амалга оширилишини эслатиб ўтаман.

Агар Пенсия жамғармаси Ангрен шаҳар бўлими ходимлари фаолиятида коррупция билан боғлиқ ғайриқонуний хатти-ҳаракатни кузатсангиз бу ҳақда зудлик билан вилоят Пенсия жамғармаси (95) 340-40-18 рақамли “Ишонч телефони”га ҳамда Ангрен шаҳар Пенсия жамғармасининг (95) 026-40-41 рақамли телефонига маълум қилишингизни сўраймиз.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#мурожаат

Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Имановнинг шаҳар аҳолисига мурожаати

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Маълумки, қишнинг совуқ кунларида айниқса, болаларда тана ҳароратининг юқорилиги, тумов, бурун оқиши, йўтал билан кечадиган ўткир респиратор касалликлари авж олиши кузатилиши табиий.

Сизларга
мурожаатим шуки, фарзандларингизда юқоридаги белгилар пайдо бўлганда ўзбошимчалик билан шифокор рухсатисиз дори-дармонлардан фойдаланиш дориларнинг ножўя таъсирларига олиб келиши мумкинлигини яна бир бор эслатамиз.

Агарда фарзандингизда юқори тана ҳарорати, йўтал, тумов белгилари кузатилганда зудлик билан Ангрен шаҳар Тез тиббий ёрдам бўлимининг 70-662-21-13 рақамли телефонига
мурожаат қилишингиз сўралади.

Азиз ота-оналар!

Унутманг, жондан азиз дилбандларимизинг саломатлигини сақлашда ҳар биримиздан эътмбор, масъулият талаб қилинади.

Шунинг учун ўғил-қизингизнинг саломатлигигини ҳудудлардаги оилавий поликлиникалар, шаҳарда тиббиёт муассасаларига мутахассис шифокорларга
мурожаат қилиш лозим.

Касалликнинг асоратсиз ўтиши Сизу бизнинг ҳаракатмизга боғлиқ!

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#мурожаат
#натижа

Ангрен шахар "Тараққиёт" маҳалласида яшовчи ёши улуғ нуронийлардан "Zero waste " МЧЖ раҳбари Олимжон Абдухалиловга қилинган мурожаатнинг ижроси дарҳол таъминланди

Унда кўп қаватли уй олди ва ён-атрофидаги ҳамда ("Иссиқлик энергияси" ДУК 5-Насос станцияси яқинида) уюлган чиқиндиларни олиб чиқиш муаммосини ҳал этишди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#мурожаат

⚡️⚡️“Тошкент вилояти тажрибаси” – садоқат намунаси” эканлигини намоён қилишда фидойилик ва фаоллик кўрсатайлик!

Тошкент вилоятининг халқ депутатлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари, тадбиркорлар,
агрокластерлар раҳбарлари ва фермерларнинг вилоят аҳолисига
МУРОЖААТИ

👉БАТАФСИЛ👈

Тошкент ҳақиқати
#мурожаат

⚡️⚡️Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг тадбиркорларга МУРОЖААТИ

👉БАТАФСИЛ👈

@haqiqatonline_24