Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизматининг берган маълумотига кўра, "Аппартак" кони йиллик қуввати: ўртача 387,5 минг тонна кўмир қазиб чиқариш, 2 млн. 213,4 минг куб метр ҳажмида кўмирнинг устки қатлами очиш имкониятига эга.

Корхонанинг сўнгги уч йиллик ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қуйидагича: 2018 йилда − 350 017 тонна, 2019 йилда − 355 100 тонна, 2020 йилда − 456 035 тонна қаттиқ ёқилғи қазиб олинди. Уч йил давомида бу кўрсаткич 1 млн. 161 минг 152 тоннани ташкил этди.
#пресс_тур
“Апартак” кони “Ўзбеккўмир” АЖ тасарруфидаги учта кўмир коннинг бири бўлиб, Чотқол тоғ этакларидаги мураккаб геологик шароитли ушбу конда қаттиқ ёқилғи очиқ усулда қазиб олинади.

Кондан 2021 йилда 764,7 минг тонна кўмир қазиб олиш режалаш-тирилган. Бу 2020 йилдагига нисбатан қарийиб икки бараварга кўп демакдир.

Кон 1968 йилда қуриб ишга туширилган. Ҳозирги кунда битта кўмир карьери мавжуд бўлиб, беш участкада 370 нафардан кўпроқ киши меҳнат қилиб келади.

Корхона таркибидаги бошқарма ва хизматлар (бўлимлар, цехлар): устки қатламни очиш йўналиши, кўмир қазиб олиш йўналиши, ағдармалар, технологик комплекс.

Кон ихтиёрида 13 та экскаватор, 4 та бульдозер, 2 та ортиш машинаси, 2 та автогрейдер, 22 та оғир юк ташувчи автосамосвал, 1 та автобус, 2 та автокран, шунингдек, бир неча енгил автомашина, МАN (вахта), бурғулаш қурилмаси, конвейр линияси бор.
#билдириш
Ҳурматли маҳалла раислари!

Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун талабгорлар ва тавсиянома берилган абитуриентлар билан имтиёз доирасида танловда иштирок этиш тартиби ҳақида тушунтириш ишларини олиб борилишини ташкил этишингиз зарур.

Жорий йилнинг 10 июль кунига қадар тавсиянома берилган абитуриентлар ҳақидаги маълумотлар Давлат тест марказининг махсус дастурига киритиб борилишини ва киритилаётган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини шахсан назоратга олишингизни сўрайман.

Истисно тариқасида, олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун талабгор бўлган хотин-қизларнинг аризаларини аziz-ayol.uz сайти орқали электрон шаклда қабул қилиш, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларида қошида тузилган Ишчи гуруҳлари томонидан тегишли ҳужжатларини кўриб чиқилишини ташкил этишингиз учун қўшимча муддат берилди.

Шунинг учун жорий йилнинг 10 июль кунига қадар фақат мезон талабларига мос келадиган талабгорларни белгиланган тартибда тавсияномага тавсия этиш ва қўшимча тавсиянома берилган талабгорлар рўйхатини Давлат тест марказининг махсус дастурига киритиш ишларини ташкил этишингизни сўрайман.

Шерзод МИРЗАКАРИМОВ,
шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи
#куз_қиш

Ангрен шаҳрида куз-қиш мавсумига пухта тайргарлик кўрилмоқда. Жумладан, "Иссиқлик энергияси" ДУК ишчи-ходимлари томонидан "Ёшлик" МФЙ 5/4 даҳасида жойлашган 4-сонли насос станциясидаги асосий ускуна воситалари, яъни, очиб-ёпиш мосламаларини жорий таъмирладилар.
#депутат_фаолиятидан

⚡️Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Авпзбек Абдулхаев "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" МФЙ аҳолисининг ижтимоий тармоқ орқали қилинган мурожаатини жойига чиқиб ўрганди.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#мурожаат_ва_муносабат
#депутат_фаолиятидан
БИР МУАММОГА - БИР ЕЧИМ

Бугунги кунда коммунал соҳасидаги муаммоларнинг бартараф этилишида депутат назоратининг ўрнатилиши самара бермоқда.

🔗Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Авазбек Абдулхаев ўзи сайланган округдаги мавжуд муаммо ва ечимини кутаётган масалалар юзасидан фцқаролар томонидан қилинаётган мурожаатларни жойига чиқиб ўрганмоқда.
⚡️Хусусан, депутат Авазбек Абдулхаев ушбу ҳафтада ЎзЛиДеП партия шаҳар кенгаши аппарати раҳбари Муқаддам Нарбаева, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ шаҳар бўлими бош муҳандиси Исоқ Орзиев, канализация бўлими бошлиғи С.Рўзиматовлар билан биргаликда “Ҳаккарман-Янги Жигаристон” маҳалласидаги муаммолар бўйича маҳллада бўлдилар.

⚙️Унда “Мулкдор” кўчасидаги канализациядан нохуш ҳиднинг атрофга таралаётганлиги, ҳудудда ичимлик суви қувурлари тешилиб, ичимлик суви исроф булаётганлиги тўғрисидаги мурожаатни ўргандилар.
🖇 Депутат сўрови ва ўрнатилган назорати натижасида "Тошкент сув таъминоти" та Ангрен шаҳар бўлими ишчи-ходимлар ишчилари оқова тармоғидаги носозликларни бартараф этиш учун таъмирлаш ишларини амалга оширдилар.

📌Жараён давомида муаммонинг вужудга келиш сабаблари аниқланди. Атроф-муҳитга чиқаётган нохуш ҳиднинг юзага келишида, маҳалла фуқароси томонидан оқова қувурига яқин жойдан ариқ ўтказган ва натижада носозлик вужудга келган.
Депутат томонидан ушбу фуқарога ва маҳалла фаолларига ҳолат бўйича тушунтирилди. Коммуникация тармоғига тегишли қувурларга зарар келтирмаслик, атроф-муҳитга зиён етказмаслик, аксинча, маҳалла ободлигини таъминлашда баҳамжиҳат бўлиш кераклигини тушунтирди.
▪️“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ шаҳар бўлими бош муҳандиси Исоқ Орзиевнинг депутат сўровига берган жавобига кўра, "Ҳидоят" кўчаси бўйлаб то канал ёқаласи ” 2-сув олиш иншооти”гача борадиган 4 километр 400 метр магистрал кўчадаги тармоқ Давлат дастурига киритилган ва ушбу ишлар жорий йилнинг куз ойида амалга оширилиши режалаштирилган.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
📊Инфографика: 2016-2020 йилларда Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида сўнги 5 йилда Ўзбекистонда фармацевтика саноатининг ривожланиш натижалари таҳлили келтирилган.

📊CERR эксперти Бахтишод Ҳамидов Ўзбекистон фармацевтика саноатида ислоҳотларнинг беш йиллик давридаги муҳим ўзгаришларини таҳлил қилди.

👉Шарҳни қуйидаги линк орқали ўқишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Республика маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан ҳар йили республикамизнинг барча ҳудудларида “Маънавият фестивали”ни ўтказиш анъанага айланди. Ушбу фестивал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказиб келинмоқда.

Фестивалнинг навбатдаги манзили ўзининг сўлим табиати, ўзига хос такрорланмас урф-одат ва анъаналари, тарихий обидалари билан машҳур Тошкент вилояти бўлди. 1 – 3 июль кунлари вилоятнинг 6 та ҳудудида “Маънавият фестивали” доирасида янгича лойиҳалар ва тадбирлар, турли мавзулардаги давра суҳбатлари ва семинарлар бўлиб ўтди.

БАТАФСИЛ
#Дайжест

❗️8 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент.
"Дўстлик" маҳалласида "Ақлвой" мобиль гуруҳи фойдаланишга топширилди

*Янгийўл шаҳри. Вазир ўринбосари Янгийўл шаҳридаги маданият ва санъат мактабида бўлди

*Зангиота. Сектор раҳбари бошчилигида барча ДСИ ҳодимлари вакциналанди

*Оққўрғон. Ёшлар бандлиги таъминланмоқда

*Оҳангарон тумани. Туман ҳокими 2-сектор ҳудудидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

*Паркент. Туман кенгаши сессияси бўлиб ўтди

*Олмалиқ шаҳри. "Аммофос-Максам"дан штати қисқартирилган касаначиларга иш таклиф қилинди

*Чиричқ шаҳри. Аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда

*Ангрен шаҳри. Халқ депутатлари кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

*Ўрта Чирчиқ. Маҳалла кўчалари равон бўлмоқда

*Бўстонлиқ. "Ёшлар: 1+1” лойиҳаси: 8-гуруҳ битирувчиларига сертификатлар топширилди

*Қибрай. Навбатдаги ишсиз хотин-қизларга сертификатлар топширилди

*Юқори Чирчиқ. Маҳалла биноларида қурилиш ишлари якунига етиб, жиҳозланмоқда

*Бекобод тумани. Маърифий тарғибот учрашуви бўлиб ўтди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok