Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Жорий йилнинг 18 июнидан Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг 35-сессиясида Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши котибияти мудири лавозимида фаолият юритган Отабек Анаров Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши котибияти мудири лавозмига тайинланиши муносабати билан, Ангрен шаҳар Кенгаши котибияти мудири лавозми бўшаб қолди. Депутатлар ушбу масалани атрофлича муҳокама қилдилар ва Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, депутатлик корпуси иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши Отабек Анаровни шаҳар Кенгаши котибияти мудири лавозимини Фуқаролик ҳуқуқий Шартнома асосида бажариб туриш учун тайинладилар.
Сессия ишида Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши котибияти бош мутахассиси лавозимига тайинлаш масаласи ҳам кўрилди.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Утанова Шахло Джураевна 0,5 штат бирлиги асосида 3 ойлик синов муддати билан Ангрен шаҳар Кенгаши котибияти бош мутахассиси лавозимига тайинланди.
#Ангрен
#пресс_тур
#кўмир_саноати

"Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятига навбатдаги пресс-тур бўлди.

Бугун жамият бош директори Владимир Кузнецов журналистларни қабул қилди ва уларга корхона фаолияти, хусусан "Апартак" кўмир кони фаолияти иўғрисида маълумотлар берди.
"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизматининг берган маълумотига кўра, "Аппартак" кони йиллик қуввати: ўртача 387,5 минг тонна кўмир қазиб чиқариш, 2 млн. 213,4 минг куб метр ҳажмида кўмирнинг устки қатлами очиш имкониятига эга.

Корхонанинг сўнгги уч йиллик ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қуйидагича: 2018 йилда − 350 017 тонна, 2019 йилда − 355 100 тонна, 2020 йилда − 456 035 тонна қаттиқ ёқилғи қазиб олинди. Уч йил давомида бу кўрсаткич 1 млн. 161 минг 152 тоннани ташкил этди.
#пресс_тур
“Апартак” кони “Ўзбеккўмир” АЖ тасарруфидаги учта кўмир коннинг бири бўлиб, Чотқол тоғ этакларидаги мураккаб геологик шароитли ушбу конда қаттиқ ёқилғи очиқ усулда қазиб олинади.

Кондан 2021 йилда 764,7 минг тонна кўмир қазиб олиш режалаш-тирилган. Бу 2020 йилдагига нисбатан қарийиб икки бараварга кўп демакдир.

Кон 1968 йилда қуриб ишга туширилган. Ҳозирги кунда битта кўмир карьери мавжуд бўлиб, беш участкада 370 нафардан кўпроқ киши меҳнат қилиб келади.

Корхона таркибидаги бошқарма ва хизматлар (бўлимлар, цехлар): устки қатламни очиш йўналиши, кўмир қазиб олиш йўналиши, ағдармалар, технологик комплекс.

Кон ихтиёрида 13 та экскаватор, 4 та бульдозер, 2 та ортиш машинаси, 2 та автогрейдер, 22 та оғир юк ташувчи автосамосвал, 1 та автобус, 2 та автокран, шунингдек, бир неча енгил автомашина, МАN (вахта), бурғулаш қурилмаси, конвейр линияси бор.
#билдириш
Ҳурматли маҳалла раислари!

Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун талабгорлар ва тавсиянома берилган абитуриентлар билан имтиёз доирасида танловда иштирок этиш тартиби ҳақида тушунтириш ишларини олиб борилишини ташкил этишингиз зарур.

Жорий йилнинг 10 июль кунига қадар тавсиянома берилган абитуриентлар ҳақидаги маълумотлар Давлат тест марказининг махсус дастурига киритиб борилишини ва киритилаётган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини шахсан назоратга олишингизни сўрайман.

Истисно тариқасида, олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун талабгор бўлган хотин-қизларнинг аризаларини аziz-ayol.uz сайти орқали электрон шаклда қабул қилиш, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларида қошида тузилган Ишчи гуруҳлари томонидан тегишли ҳужжатларини кўриб чиқилишини ташкил этишингиз учун қўшимча муддат берилди.

Шунинг учун жорий йилнинг 10 июль кунига қадар фақат мезон талабларига мос келадиган талабгорларни белгиланган тартибда тавсияномага тавсия этиш ва қўшимча тавсиянома берилган талабгорлар рўйхатини Давлат тест марказининг махсус дастурига киритиш ишларини ташкил этишингизни сўрайман.

Шерзод МИРЗАКАРИМОВ,
шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи
#куз_қиш

Ангрен шаҳрида куз-қиш мавсумига пухта тайргарлик кўрилмоқда. Жумладан, "Иссиқлик энергияси" ДУК ишчи-ходимлари томонидан "Ёшлик" МФЙ 5/4 даҳасида жойлашган 4-сонли насос станциясидаги асосий ускуна воситалари, яъни, очиб-ёпиш мосламаларини жорий таъмирладилар.
#депутат_фаолиятидан

⚡️Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Авпзбек Абдулхаев "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" МФЙ аҳолисининг ижтимоий тармоқ орқали қилинган мурожаатини жойига чиқиб ўрганди.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7