Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Forwarded from Олтин воҳа
#Мавзуни_давом_эттириб_айтганда

Вилоят раҳбарлари интернетда нақадар фаол?

Кейинги кунларда ҳудудларнинг ҳокимлари интернет оламида фаоллаша бошлади. Бир бошдан санаймиз.

Вилоят ҳокимининг пиар гуруҳи секин-аста фаоллашаяпти. Тушунишимизча, улар аста-секинлик билан, профессионалларга хос тарзда пиар тарғибот кампаниясини фаоллаштираяпти. Ҳайп уюштириш, емаган, сохта пиар йўқ.

Вилоят ҳокимининг яқинда тайинланган биринчи ўринбосари Баҳодир Муллахонов ҳар бир қадамини ҳокимлик матбуот хизмати орқали кенг ёритиб бораяпти. Ҳоким ўринбосари ҳозирча амалий ишлар эмас, танишувлар ва халқ билан мулоқотлар ўтказаяпти.

Келгусида унинг амалий ишларини ҳам ўқиб боришни, қўлидан нима ишлар келишини билишни истардик. Халқ танишувлар ва мулоқотлардан чарчаган. Аниқ ишлар керак, ўртоқ Муллахонов!..

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов ва ниҳоят ўзнетда фаоллаша бошлади. У ўзи етакчилик қилаётган мажмуа фаолиятини ёритадиган фейсбук саҳифаси ва телеграм каналини ишга туширди.

Охирги икки ҳафтада Жамшид Абдусаломов қатнашган тўртта йиғилиш ва тадбир тафсилоти ёритилди. Шу чоққача ижро ҳокимиятининг икир-чикирларига ўралашиб қолгандек таассурот уйғотаётган функционер, эндиликда жамоатчиликнинг диққат марказидаги сиймо, public person эканини, шу тарзда ишлаш энг тўғри йўллигини тушунган кўринади.

Қўшимча қилиб айтганда, вилоятнинг тақдири, ривожланиши Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги мажмуа қандай ишлашига боғлиқ. Кўраяпмизки, бу огородда ишлар жуда қизғин кетаётган экан.

Ҳали муаммоли инвесторлар билан учрашув, ҳали янги инвесторлар билан лойиҳа муҳокамаси, хуллас, мистер Абдусаломов ишлаяпти. Ишини кўрсата олаяпти. Вилоят ҳокимининг бошқа ўринбосарлари ҳозирча жим, фаоллик сезилмаяпти, таассуф...

Бекобод, Тошкент, Янгийўл, Бўка туманларининг ҳокимлари - улар яқинда мазкур лавозимга тайинланган - ахборот маконига шиддат билан кириб келишаяпти. Улар, том маънода, янги давр раҳбарлари экани ҳар қадамда сезилаяпти.

Фурқат Худойбердиев, Одилхон Рустамов, Улуғбек Ялгашев, Низомиддин Аббосовнинг интернетдаги фаоллиги вилоят медиа маконига ўзига хослик бағишлаяпти. Одамлар ижро ҳокимиятининг ич-ичларида, ҳокимият биноси коридорларида бўлаётган гап-сўзларни бирламчи манбадан ўқиётгани, виртуал диалоглар ташкил этилаётган қувонарли ҳолатдир.

Алоҳида қайд этиш жоизки, Олмалиқ шаҳри ҳокими ҳам интернетда ниҳоятда фаол. Интернет орқали келиб тушган деярли ҳар бир мурожаатни ўрганади, жойига боради. Шунингдек, Олмалиқда масс медиа ривожланганини айтиш ўринли.

Ҳудудда битта телевидение, 4 та газета, ўнлаб ҳаваскор ва тажрибали блогерлар бор. Уларнинг барчаси ҳоким атрофида мустаҳкам жипслашиб ишлаётганини олқишлаш мумкин.

Бундан ташқари, Оҳангарон ва Ангрен шаҳри, Пискент тумани ҳокимлари интернет ресурслари билан ишлашни йўлга қўйиб бораяпти. Шунингдек, кейинги пайтда Чиноз тумани ҳокими фейсбукда фаоллашди.

Эндиликда маррани баландроқ олиб, таниқли ва машҳур интернет ресурслари учун материал тайёрлаш, уларни забт этиш, эътиборни тортадиган форматда ахборот узатиш эҳтиёжи бор. Пиар материаллар маҳаллий доирада қолиб кетмаслиги керак.

Шунақа гаплар. Нима бўлганда ҳам, ахборот хизматига эътибор қаратиш, пресса билан ишлаш замонавий раҳбарнинг асосий мезонларидан бири...

@oltin_voha
Forwarded from Олтин воҳа
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табрик

Вилоятимизда «Энг ибратли хотин-қизлар қўмитаси-2019» номинацияси ғолиби Насиба Ғофурова ҳақида лавҳа тайёрлаган эдик

Бугун улуғ айём, мунис аёлларни, элга хизмати сингган кайвони аёлларимизни боз эътироф этадиган кундир.

Насиба Акмаловна, айни пайтда, Оҳангарон тумани ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаяпти.

Жамоамизнинг яқин дўсти, ишбилармон аёл, талабчан раҳбар Насиба Акмаловна! Сизни ва сиз орқали барча хотин-қизларни бугунги байрам билан чин қалбдан табриклаймиз!

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#challenge
“БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК”

"8 - март - Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати тақдим этади

Каналга уланишhttps://t.iss.one/tviib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги ҳафта, янги кун унумли ўтсин!
Атроф-муҳитни асраш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Аҳолига санитар хизмат кўрсатиш қамровини 100 фоизга етказиш, чиқинди полигонларини санитария-экология талабига мувофиқлаштириш зарурлиги белгиланди.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш, Қизил китобга киритилган ҳайвонларни овлаганлик учун жазони кучайтириш бўйича таклифлар билдирилди.
Бош прокуратурага дарахтлар ва буталар кесилишига жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш топширилди.
Forwarded from КЎРОЙДИН
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#анонс

Тез кунда!

Mening yurtim' телеканали ва Human.uz' сайтини қўшма лойиҳаси - «Бўйинбоғсиз кун» кўрсатувининг Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирокидаги сони эфирга узатилади.

@toshvilpressa
Forwarded from Toshkent harbiy okrug matbuot xizmati (Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати (official))
Ғаройиб совға: Ангрен шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида Тошкент шаҳрида барпо этилаётган “Ғалаба боғи” учун Биринчи жаҳон уруши йилларида фойдаланилган Товуштутгич (звукоулавливатель) аппаратининг макети ясалди.

Бизни кузатиб боринг⬇️⬇️⬇️

Telegram | Facebook | YouTube
⚡️ЕХҲТ туҳмат ва ҳақорат учун жиноий жавобгарлик масаласида минтақадаги барча давлатларни Ўзбекистон изидан боришга чақирди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакиллиги офисининг расмий сайтида жорий йилнинг 5-6 март кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган II Марказий Осиё судьялар мулоқоти натижалари бўйича пресс-релиз эълон қилинди.

https://www.osce.org/representative-on-freedom-of-media/448045

Ушбу чиқишда ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Хусусан, А.Дезир Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони бекор қилиш бўйича янги қонунни қабул қилишини, шунингдек блогерларга журналистларга бериладиган ҳуқуқлар берилишини олқишлаган. У ушбу масалада минтақадаги бошқа давлатларни ҳам Ўзбекистондан намуна олишга чақирган.

Қолаверса, ЕХҲТнинг махсус вакили А.Дезир Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгашига Самарқандда Марказий Осиё судьяларининг мулоқотига кенг майдон яратиб бергани учун миннатдорлик билдирган.
Ангрен шаҳрида 7 та профессионал таълим муассасаси ташкил этилади. 

Батафсил
▶️ https://telegra.ph/Kasb-%D2%B3unar-kollezhlari-%D2%B3a%D2%9Bida-03-09
Каналга уланиш ⬇️@angrenhokimligi_7
#расмий
#Тайинлов
Отабек Абдувалиевич Аноров -- Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича Ангрен шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси этиб тайинланди,
Мутахассислиги педагог. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясияда таҳсил олган ва Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш факультети «Давлат бошқаруви» йўналишини муваффақиятли тамомлаган.  
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашлари депутати. 
Кўп йиллар давомида  шаҳар ХТБ тизими ва бўлимида, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгаши ва Тошкент вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари каби масъулиятли лавозимларда фаолият юритган. 
Отабек Анаров мазкур лаозимга ўтгунга қадар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ангрен шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
@angrenhokimligi_7
#кун_ҳикмати

"Дунёда онага қиёслаш мумкин бўлган иккита нарса бор.
Oна тили. Она Ватан"

"Дунёда ҳеч қандай чегарани тан олмайдиган иккита мўъжиза бор. Бири - Қуёш нури, иккинчиси Она - меҳри"

"Aёл кишигм аввало Она деб қарасак, ҳаммаси жой-жойига тушади."

Ўткир Ҳошимов. (Дафтар ҳошиясидаги битиклар)
#мерос
Ўзбек миллий либослари

Хар бир миллатнинг уз либоси ва ўзгача кўрки бор. Айниқса, дўппи миллийлигимизнинг ягона тимсолидир. Аждодлар томонидан яратилиб, асрлар давомида сайқалланиб келган либослар миллий меросимиздир.
@angrenhokimligi_7
#маданият_спорт_рағбат

Ангрен шаҳридаги 42219-ҳарбий қисмга ташриф буюрган 6-, 29-, 39- умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва Ёшлар етакчилари, мактабларнинг директор ўринбосарлари ҳарбийлар билан юзма-юз мулоқотда бўлдилар. Учрашус давомида маънавий-маърифий ва спорт бўйича тадбир бўлиб ўтди.

Шаҳар Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими бўлими, ҳарбий қисм томонидан ташкил этилган тадбир тафсилотлари "Sport" телеканалида тез кунлардв намойиш этилади.
@angrenhokimligi_7
​​АВТОМОБИЛЬЧИЛАРИМИЗ ҚАНЧА КЎЧАТ ЭКИБ КЎКАРТИРМОҚЧИ?
Гўзал Баҳор кириб келган айни кунларда "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамият корхоналарида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари қизғин бошлаб юборилди. «Автомобил тоғ-транспорти” филиалида ҳам бу борада талай ишлар амалга оширимоқда. 
Мазкур филиал хўжалик бўлими бригада бошлиғи Баҳром Қаршибаевнинг ахборот беришича, автокорхона атрофида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш мумкин бўлган бўш майдонлар кўп. Фақат уларга ишлов бериш, унумдор тупроқ солиб, экинзорларга айлантириш зарур. Шу мақсадда бундай майдонлар аниқланиб, ҳашар усулида унумдор тупроқ солинди ва ҳозиргача кўчат экиш учун 80дан ортиқ ўра қазиб қўйилди. Кўчатлар етказиб берилса, улар белгиланган ана шу жойларга ўтқазилади.
Филиалда жорий мавсумда 120 туп мевали кўчат экиб кўкартириш режалаштирилган.