Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
20.9K links
Download Telegram
​​#Эълон

Шошилинг, вақт оз қолди!

Журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари диққатига!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати вилоят ҳаётига доир телерадио, интернет ва босма нашрларда эълон қилинган материаллар танловини эълон қилади.

Танлов шартлари:

материаллар Тошкент вилояти миқёсида аниқ бир соҳани қамраб олиши керак;

материалларнинг жанри чегараланмаган;
танловнинг ҳар бир иштирокчиси камида 5 та материал билан қатнашиши шарт;
танловга материаллар 2021 йилнинг 15 июнига қадар @tanlov_oav_bot орқали қабул қилинади.

❗️Юборилган материалларнинг ҳақиқатдан ҳам ОАВда эълон қилинганини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши шарт.

Асосий номинациялар:

1. Энг яхши теле-видео материал;
2. Энг яхши радио эшиттириш;
3. Энг яхши интернет материали;
4. Босма нашрларда чоп этилган энг яхши материал;
5. Энг яхши фотолавҳа.

Номинациялар ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

1-ўрин
: 10 миллион сўм;
2-ўрин: 5 миллион сўм;
3-ўрин: 3 миллион сўм.

Тақдирлаш маросими 2021 йил, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар ва танловга тақдим этилган материаллар билан Тошкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифалари орқали танишиб боришингиз мумкин.

Изоҳ: Танлов материаллари 2021 йил 1 апрелдан кейин эълон қилинган бўлиши керак!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#куз_қиш_мавсумига_тараддуд
ҲУДУДЛАРДА ТАЪМИРЛАШ-СОЗЛАШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛАЯПТИ
✍️Айни кунларда Ангрен шаҳар коммунал ташкилотлар томонидан 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тараддуд кўрилиб, ички имкониятлар ишга солинган ҳолда жойларда белгиланган чора-тадбирлар амалга ошириш жараёнлари изчил давом этаётир.
⚙️Хусусан, "Ангрен Иссиқлик энергияси" ДУК ишчи-ходимлари томонидан Ангрен шаҳар “Оҳангарон” кўчасидаги 1-сонли ҳамда “Тараққиёт” МФЙ “Ғунча” кўчасида жойлашган "Бўлиниш шаҳобчаси" насос станцияларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
🛠Бундан ташқари, 9-, 46-, даҳалардаги иссиқлик тармоқлари очиб-ёпиш мосламалари тафтиш қилинди. Шунингдек, 46-даҳа 10- ва 11-уйлар ҳудудидан ўтган иссиқлик тармоғида пайвандлаш ишлари олиб борилиши натижасида қувур ёрилиши бартараф қилинди. Корхона томонидан 31-даҳада иссиқлик тармоқлари қувурлари қисман алмаштирилди
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7
Ангрен шаҳридаги 18-умумтаълим мактабининг билимли ёшларига китоблар туҳфа қилинди. 👉Батафсил Каналга уланиш⬇️⬇️⬇️ @angrenhokimligi_7
#билдириш
Табиий газдан фойдаланаётган аҳоли диққатига!

❗️“Ангреншаҳаргаз” ГТБ маъмурияти
шуни маълум қиладики, “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг 2021 йил тасдиқланган жадвали асосида Ангрен шаҳридаги юқори ва ўрта босимли газ қувурларини 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида, қувурларни зичликка ва мустаҳкамликка синаш ишларининг олиб борилиши муносабати билан 2021 йил 2 июнь соат 08.00. дан 2021 йил 4 июнь соат 17.00. га қадар Ангрен шаҳрига табиий газ берилиши вақтинчалик тўхтатилади. ‼️Сизлардан газ плиталари олдидаги жўмракларни очиқ қолдирмаслигингизни ва 4 июнь куни соат 17.00 да газ бериш вақтида уйда бўлишингизни сўраймиз.
“Ангреншаҳаргаз” ГТБ маъмурияти
#уведомление
Внимание населению, пользующимся природным газом!

❗️ Администрация "Ангреншахаргаз" сообщает, что на основании утвержденного графика 2021 года филиала газоснабжения “Ҳудудгаз Тошкент" , в целях подготовки газопроводов высокого и среднего давления в городе Ангрен на осенне-зимний период 2021-2022 годов, в связи с проведением испытаний труб на плотность и консистенцию, со 2 июня 2021 года с 08.00, до 4 июня 17.00 часов 2021года, подача природного газа в городе Ангрен будет временно приостановлена. ‼️ Мы просим Вас не оставлять включенными газовые плиты и быть дома в 17.00 4 июня во время подачи газа.
Администрация " Ангреншахаргаз"
#бандлик #аёллар_дафтари Ҳам назарий, ҳам амалий машғулотлар учун шароитлар мавжуд

🔎Ангрен шаҳрида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда асосан тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш ва касб-ҳунар эгаллашлари орқали ўзини ўзи банд қилиш учун бор имкониятлар ишга солинаяпти.

🔗Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими, шаҳар хотин-кизлар Тадбиркорлик маркази билан ҳамкорликда ҳудудда хизмат турларини кўпайтириш, "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилганларни ижтимоий-қўллаб-қувватлаш ва уларни касбга ўқитиш каби вазифаларни бажариш учун ишлаб чиқилган чора-тадбирлар татбиқ этилмоқда.

🔹Шаҳар ҳокимлиги, Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази томонидан фуқаролар қабулига иш сўраб мурожаат қилган хотин-қизлар ҳамда "Аёллар дафтари"даги аёлларни қисқа муддатли ўқув курсларига жалб этишлари натижасида кўпчиликнинг бандлиги таъминланаяпти.

📌Хусусан, қисқа муддатли ўқув курсининг навбатдаги машғулотига "Аёллар дафтари"да бўлган 20 нафар аёл жалб этилди. Тикувчилик йўналиши бўйича зарур кўникмалар олиш истагини билдирган бу аёллар "Истиқбол" МФЙ "Аёллар маънавият ва маърифат" масканида назарий билимлар эгаллаяптилар. "Дукент" қўрғонидаги "Шахлия" МЧЖ тикувчилик цехида эса амалий машғулотларини ўтамоқдалар.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7