Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
#расмий
#муносабат

"Ulug‘ yo'l" газетасининг  2024 йил 10 октябрь 28-сонида "Про долгострой и мусор" сарлавҳаси остида чоп этилган танқидий мазмундаги материал юзасидан муносабат

Ҳақиқатан,  Ангрен шаҳар марказий кўчасида жойлашган собиқ "Роҳат" кафеси бугунги кунда қурилиши тугалланмаган объектлардан биридир.

Мазкур маскан хусусий кўчмас мулк сифатида жисмоний шахсга тегишли. Ушбу объект жойлашган ҳудуд "Ўзбеккўмир" АЖ тасарруфида. Шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳамда "Ўзбеккўмир"  АЖ бошқарув аппаратига ҳудуд ва унинг ён-атрофини ободонлаштириш ҳамда
"Роҳат" кафесининг қонуний эгасига  қурилиш ишларини якунига етказиш бўйича кўп маротаба огоҳлантирилган.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги собиқ "Роҳат" кафесининг  ҳозирги аҳволи юзасидан мулк эгаси ва "Ўзбеккўмир" АЖ маъмуриятига расмий огоҳлантириш беришини маълум қилади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар Дукент қўрғонида ичимлик суви таъминотида муаммолар юзага келгани тўғрисида видео, фотолавҳали мурожаат жойланган эди.

Мазкур мурожаат ўрганилди.

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими раҳбари Х.Мухиддинов қуйидагича муносабат билдирди:

- Ҳақиқатан ҳам Дукент қўрғонида истеъмолчиларга ичимлик сувини узатиш вақтинчалик тўхтатилди.Об-ҳавонинг кескин ўзгариши, ноқулай келиши ва натижада ёғингарчилик туфайли сув манбаи хусусиятига таъсири, яъни, сувнинг лойқаланиши кузатилди. Шу боис, айрим ҳудудлар ичимлик сувини узатишда вақтинчалик узилишлар мавжуд. Аҳолига қулай бўлиши учун корхона томонидан истеъмолчиларга тоза ичимлик сувини  етказиш чоралари кўрилган. Бунинг учун 3 та транспорт воситаси жалб қилинган ва шу орқали кўп қаватли уйлар ичимлик суви билан таъминланаяпти. Сув етказиш масаласи назоратимиз остида. Аҳолидан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва табиат ҳодисасининг ушбу ҳолатида тўғри хулоса қилишларини илтимос қиламиз.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#расмий
#муносабат
Ижтимоий тармоқда "...эрталабдан шаҳарда биронта жамоат транспорти қатнамаяпди.(газ йўқ)..." мазмунида тарқалган хабар юзасидан муносабат

Ангрен шаҳрида йўналишли жамоат транспорт воситалари хусусий корхонага тегишли. Шаҳарда йирик корхона, ташкилотларга қарашли автобуслар ишчи-ходимларга ҳамда 9-, 10-, 624-сонли жамоат транспорт воситалари аҳолига хизмат кўрсатган. Жамоат транспорт воситалари ва корхона, ташкилотлар тасарруфидпги автобуслар тўлиқ газ ёнилғиси билан таъминланган.

Шу куни об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли айрим жамоат транспорт воситаларининг йўлда секин харакатланиши кузатилган. Йўловчи таксиларда нарх тегишли идоралар томонидан назоратга олинган.

Аҳолидан юқоридаги каби асоссиз ахборотларга ишонмасликни ва бундай ҳолатда шаҳар хокимлигида ташкил этилган 7/24 соат иш режимида узлуксиз куну-тун фаолият кўрсатадиган марказий штабга, қуйидаги телефон рақамларга
☎️ (70)66-30-138 (24 соат)
☎️ (70)66-21-200 (24 соат)
☎️ (70)66-22-381 (24 соат)
мурожаат қилишлари мумкин.
​​#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоқда "Ангрен шаҳрида иситиш  тизими муаммоси" сарлавҳаси остида жойланган мурожаат
юзасидан муносабат

Ҳолат юзасидан Ангрен ИЭС раҳбарияти қуйидагиларни маълум  қилди:

- Бугун 19 декабрь эрталаб соат 07.00.да Ангрен ИЭС 8-блокда авариявий ҳодиса юзага келган. Қисқа фурсатларда носозликни тиклаш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилган.
Таъмирлаш ишларининг олиб борилиши оралиғида узатилаётган иссиқлик ҳарорати 50-55 даражага туширилган. Олиб борилган таъмирлаш ишлари натижасида авария соат 16.30-17.00 да бартараф этилди. Корхонада 8-блокнинг қайта тикланиши ва қўшилиши натижасида шаҳарга узатилаётган иссиқлик ҳарорати 64 даражага кўтарилган.

Айни дамда узатилаётган иссиқлик ҳарорати 64 даражани ташкил этади. Ташқи ҳаво ҳарорати +2


Ижтимоий тармоқда жойланган мурожаатни ўрганиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳар  ҳокимининг ўринбосари, шаҳар прокурорининг ўринбосари, "Ангрен Иссиқлик энергияси"  ДУК раҳбари, Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи, "Ангрен коммунал таъмирлаш" БСК раҳбари ҳамда маҳалла фаолларидан иборат Ишчи гуруҳи тузилди.

Ишчи гуруҳи томонидан мурожаат жойига чиқиб ўрганилди.  Аниқланишича,  "Кимёгар" МФЙ 5/3 даҳаси 18-уйга марказий иссиқлик тармоғи орқали иссиқ сув ва иссиқлик энергияси тўлиқ узатилиб келинади.Тўққиз  қаватли уйдан иборат ушбу уйнинг барча хонадонлари жорий йилнинг ҳозирги кун ҳолатига иссиқлик билан тўлиқ таъминланган.

Мазкур уйга "Ангрен коммунал таъмирлаш" БСК техник хизмат кўрсатади. Аҳолининг дебитор қарздорлиги беш миллион сўм. Ертўлада мавжуд бўлган қўшимча насос таъмирланадиган бўлди. Мазкур уйда, шаҳарда ўтган давр мобайнида қиш мавсумида муаммолар юзага келмаган.

"Ангрен  коммунал таъмирлаш" БСК раҳбари Г.Абдулазизова 5/3 даҳаси 18-уйга техник хизмат кўрсатиш бўйича қуйидагиларни маълум қилди:

-  Мазкур уй аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида, даставвал лифт ва лифт назорати хизматига бўлган харажатларни доимий равишда тўлиқ қоплаймиз. Бундан ташқари, ичимлик суви заҳираси учун белгиланган тартибда махсус сув йиғиш ускунси ҳамда ички йўлакларига сенсорли ёритгичлар  ўрнатиб берилди,  уйнинг фасад қисми таъмирланди, уй олд қисмининг ободончилиги таъминланди. Ваҳоланки, ушбу уйнинг бир ойлик тушуми жами 2 млн. 180 сўм бўлсада, 27 та хонадондан 15 та хонадон техник хизмат тўловларини амалга ошириб келади. Шунга қарамай, аҳолига қулай бўлиши учун барча имкониятлар сафарбар этилаяпти...

Ангрен шаҳрида кўп қаватли уйларда ва ижтимоий соҳалар объектларида 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилган. Жорий йил ва  2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумида иссиқлик тизимида жиддий авария қайд этилмаган. Носозлик ва авария ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш учун коммунал корхоналарида қўшимча бригадалар шай ҳолатда. Ҳар бир соҳа кесимида зарур заҳира яратилган.

Ангренда иситиш тизимида муаммо йўқ. Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун барча куч ва имкониятлардан унумли фойдаланилмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub