Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида "Тараққиёт" маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов, ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси шаҳар бўлими раҳбари Зиёдилла Хожиматов, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази раҳбари Муроджон Мансуровлар ҳудудда муҳит барқарорлигини таъминлаш, ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кексаларнинг турмуш тарзини ўрганиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўрилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари сайёр қабулдан сўнг фуқароларнинг мурожаатларини жойига чиқиб кўрдилар.

Ўрганиш давомида "Тараққиёт"  МФЙ  2/2 даҳаси, 33-уйда яшовчи фуқаро шаҳар ҳокими ва прокурорига мурожаат қилди. Унда ҳудуддаги мавжуд чиқиндихонани тартибга келтиришни сўради.

Шаҳар раҳбари ва шаҳар прокурори бошчилигида мурожаат жойида кўрилди ва муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича "Zero Westa" корхона раҳбари О.Абдухалиловга топшириқлар бердилар ва ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, фуқаролар мурожаатлари ўрганилганда ҳудудни ўт-ўлан ва маиший чиқиндилардан тозалаш вазифаси берилди.

"Ангрен-Партнёр" БСК фаолияти танқид остига олиниб, бажарилиши лозим бўлган ишлар сусткашлик билан амалга оширилаётганига ҳақли эътирозлар билдирилди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан ҳудуддаги мавжуд тадбиркорлик субъектларининг ён-атрофини ободонлаштириш вм тартибга солиш, айниқса, савдо дўконида оқова билан боғлиқ муаммолар юзасидан қилинган мурожаатлар ҳам ўрганилиб, тадбиркорлар билан мулоқотда бир қатор таклиф, тавсиялар берилди.