Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.52K subscribers
120K photos
8.94K videos
137 files
23.3K links
Download Telegram
Шаҳар ҳокими, шаҳар прокурори бошчилигида тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида "Тараққиёт" маҳалласида сайёр қабулда 2/2 даҳаси 31-уй каттаси аҳоли номидан қилган мурожаати ҳам жойига чиқиб кўздан кечирилди.

Уй олдидаги чиқиндихонани тартибга келтириш, ёш болалар ва айрим шахслар томонидан маиший чиқиндилар дуч келган жойга ташлаб кетишларига чек қўйишда амалий ёрдам сўраган мурожаат ҳам жойида ўрганилди.

Шаҳар ҳокими А. Райимов, шаҳар прокурори У. Хабилжоновлар 31-уй ертўласига тушиб, ҳақиқий ҳолатни кўздан кечирдилар ва аёинарли аҳволга келиб қолган муаммоларни аниқладилар.
"Тараққиёт" маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабул давомида фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилди ва аниқланган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Хусусан, шаҳар ҳокими А. Райимов, шаҳар прокурори У. Хабилжоновларнинг саъй-ҳаракатлари билан 33-, 31-уйлар ён-атрофида ўт-ўлан ва маиший чиқиндилардан тозалаш ишлари олиб борилди. Ҳудуддаги 2 та маиший чиқиндихонани тартибга келтирилди.

Шунингдек, "Тошкент сув таъминоти" АЖ шаҳар бўлими томонидан жалб этилган авария хизмати кўмаги билан 2/2 даҳа 31-уй олдида оқова тармоғи тозаланди. Бундан ташқари, 31-"а" уй олдида носозликни бартараф этиш юзасидан "Тошкент сув таъминоти" АЖ шаҳар бўлимига зарур топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

"Ангрен-Партнёр" БСК раҳбарининг зиммасига 33-уй ертўласидаги оқова тизимидмги носозликларни бартараф этиш ҳамда ертўлани тозалаш ишларини амалга оширишда аҳоли томонидан ҳам ёрдам кўрсатиш зарурлиги тушунтирилди.

Бугун кечга қадар "Zero Westa" корхонаси раҳбари бошчилигида вазифалар бмжарилди.
"Тараққиёт" маҳалласида сайёр қабулда фуқаролар ҳудудга оид муаммолар юзасидан қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилиши учун бор имкониятлар сафарбар этилди ва ишлар изчил давом этмоқда.
Хабар берганимиздек, "Озодлик" маҳалласида шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжоновнинг ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан ҳудудда мавжуд ирригация тармоқлари тозаланиб, тартибга келтириш ишлари жадал давом этаяпти.

Бугун шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов "Тараққиёт" МФЙдаги муаммоларни бартараф этишга кўмаклашгандан сўнг "Озодлик" маҳалласида амалга оширилаётган ишларни кузатди.