Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Forwarded from Angren shahar Yoshlari (FATHULLO NARZULLAYEV) via @like
#bayroq_chellenj
#ishtirokchi_2

39 maktabning 9 sinf oquvchisi Masharifov Yusuf

@Angren_sardorlari
Bayroq

Qòlimda turar bayroq,
Ranglari kòk, yashil, oq.
Bir oy, òn ikki yulduz,
Porlar kechha-yu kunduz.

Eng gòzali - havorang,
Misli moviy samorang.
Oq rang - poklik timsoli,
Oydin orzu misoli.

Qizil - tomirdagi qon,
Vatan deb turar har on.
Yashil rang - boy tabiat,
Yaratgandan inoyat.

Bayrog'imda aks etar,
Go'zal yurtim jamoli
Unda mujassam hurlik,
Ozod Vatan kamoli.

Zarnigor Bakirova.
@Angren_sardorlari
#таълим Мактабдан хушхабар 📐Таълим самарадорлигини оширишда ўқитувчиилар ўз устида ишламоқдалар. Орттирган тажриба ва кўникмаларини синовдан ўтказиш мақсадида турли танловларда қатнашиб, натижада ютуқларни қўлга киритаяптилар. 📝Жумладан, мактабимизнинг Физика фани ўқитувчиси Нодира Жуманазарова, Кимё фани ўқитувчиси Ҳалима Олимовалар ташкил этилган онлайн тестда фаол иштироклари учун Диплом билан тақдирландилар. Х.БАЛТАБАЕВА, 35-умумтаълим мактабининг директори
🇺🇿"Янги Гўшсой" маҳалласида "Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш" эзгу ғояси илгари сурилган тадбирда мактаб ўқувчилари, Маданият бўлими бадиий ҳаваскорлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

🔰Республика тарғибот гуруҳи вакиллари эзгу ғоянинг, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига урғу бердилар.
#туйғу
🇺🇿Юртимиз ҳаётида яна бир қутлуғ сана, у ҳам бўлса, Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куннинг нишонланишидир. "Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш" эзгу ғояси тарғиб этилаётган бир паллада, юртимиз ифтихори - байроғимиз ҳам ҳар бир тадбирда ҳилпираб, қалбларга фахр бағишламоқда. 🔰Аҳамият берсангиз, куни кеча ўтказилган тадбирга ғурур бағишлаган, юракка ватанпарварлик туйғусини олиб кирган ҳам айнан Байроғимиз бўлди. Марафон тадбири давомида онасига ҳарбий хизматчининг қўлидаги байроқни ушлаб суратга тушиш истагини билдирган болакай эътиборимизни тортди. 📌 43-мактабнинг 1-"а" синф ўқувчиси 7 ёшли Муҳаммадали Ўрмоновнинг ниятини амалга оширишга кўмаклашдик.
#Танлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўз ҳудудий филиалларида мавжуд 10 та вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилади!

Танлов эълон қилинаётган вакант лавозимлар:

1️⃣Қорақалпоғистон Республикаси - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш гуруҳи етакчи инспектори.

2️⃣Бухоро в. - Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

3️⃣Қашқадарё в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

4️⃣Самарқанд в. - Филиал раҳбари ўринбосари.

5️⃣Сурхондарё в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори ҳамда Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

6️⃣Тошкент в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

7️⃣Фарғона в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори ҳамда Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

8️⃣Тошкент ш. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

Мазкур вакант лавозимлар учун танловлар 3 босқичда бўлиб ўтади:

👉Биринчи босқичда - номзодларнинг малака талаблари улар танлаган вакант лавозимга мос келиши кўриб чиқилади.

👉Иккинчи босқичда – номзодлар тест топшириш орқали ўз билимларини синовдан ўтказади.

👉Учинчи босқичда - номзодлар суҳбатдан ўтказилиб, шу тарзда энг муносиб номзод танлов ғолиби деб топилади.

Танловда номзодларнинг малака талаблари эълон қилинган вакант лавозимлар учун белгиланган малака талабларига мос келиши алоҳида аҳамиятга эга.

📎Номзодлар ўз ҳужжатларини 15 кун ичида яъни 2020 йилнинг 16 ноябридан 1 декабрига қадар Агентликнинг vacancy.argos.uz портали орқали электрон тарзда юборишлари сўралади.

Шошилинг! Танловда иштирок этинг! Ғолиб бўлинг ва агентликнинг малакали ходимларидан бирига айланинг!

Саволлар агентлик расмий сайтига жойлаштирилган.

Мурожаат учун телефон рақамлари:

Қорақалпоғистон Республикаси
– 61-222-05-43

Бухоро вилояти – 65-221-03-17

Қашқадарё вилояти – 75-221-13-01

Самарқанд вилояти – 55-701-11-15

Сурхондарё вилояти – 76-223-40-73

Тошкент вилояти – 70-762-58-70

Фарғона вилояти – 73-243-92-39

Тошкент шаҳри – 71-207-80-24

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали бу – давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг
👉 https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Сиз Давлат хизматчисимисиз?

👉Унда ушбу тавсия албатта Сиз учун!

👥Республикамизда кадрлар сиёсати, давлат хизматида олиб борилаётган янгиликлар, ўзгаришлар ва ислоҳотлар, давлат хизматичисининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда улар учун яратиладиган янги шарт-шароитлар ҳамда эълон қилинаётган очиқ мустақил танловларнинг ғолиблари билан биринчилардан бўлиб танишиб боришни истасангиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг!

👉 Агентлик расмий сайти: https://argos.uz/

👉 Агентликнинг Телеграмдаги канали: https://t.iss.one/argos_uz

👉 Агентликнинг Фейсбукдаги саҳифаси: https://www.facebook.com/argos.pressa

👉 Агентликнинг Инстаграмдаги саҳифаси: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
Ҳазрати имом мажмуаси қандай бунёд этилган ёки "Тошкент - Сити" дегани нимани англатади?

"Ўзбеккўмир" АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига ташкиллаштирилган саёҳат давомида иштирокчилар бу ҳақдаги билимларини бойитиб, бир олам завқ билан қайтдилар.

👉 Батафсил

Каналга
уланиш: ↩️
👉@uzbekkumir_uz

Web-site| Facebook| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥43-мактабнинг 2-"д" синф ўқувчиси Элбек Марасуловнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат байрогининг қабул қилинган кунига бағишлаб тайёрлаган видеоролиги
#жараён Ўзбекистонда ахолини рўйхатга олиш 2023-йилга қолдирилди. Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш муддати 2020-йилдан 2023-йилга кўчирилди. Давлат статистка қўмитаси хабарига кўра, Республика мустақиллик йилларида ахолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлиги инобатга олиниб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатлиўтказиш мақсадида шундай қарорга келинган.

“Аҳолини рўйхатга олиш тадбири кенг кўламли, кўп вақт ва катта маблағ талаб этадиган тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади”.

Шунингдек, бугунги кунда кўпгина давлатлар каронавирус пандемияси туфайли аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддатларини кейинги йилларга қўчириш чоралари кўраётганлиги такидланган. Бунга аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини 2021-йилга кўчирган Россия, Қозоғистон ва Арманистонни мисол сифатида келтирилган. Ангрен шаҳар Статистика бўлими
Yurt qadri
Zohida Umarova
Ватан мадҳи қалбларга ҳаловат бағишлайди
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, давлат рўйхатлаш рақам белгилари кўринмайдиган, қалбакилаштирилган, ўзгартирилган бўлса, транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

🚖 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш – ана шу қурилмаларни мусодара қилиб,

👉 фуқароларга 223 минг сўмдан 669 минг сўмгача;

👉 мансабдор шахсларга эса — 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Боламнинг иссиғини туширадиган дори учун 2 минг сўм пул топа олмаган пайтларимиз бўлган..

🔷 Тошкент вилоятида яшаётган кўп фарзандли, «ижтимоий ҳимояга муҳтож» оила қандай қилиб оёққа тургани ҳақида ҳикоя.

«Катта қилиб фермер хўжалигини очмоқчиман. Ўзимга ўхшаган ночор кишиларни ишга оламан. Ҳукуматимиз бизни оғир дамларда ташлаб қўймади. Буни унута олмасам керак...»

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Жадидлар_дафтари

Тил бирлигининг фойдалари жуда яхши маълум. Зеро, тил бирлиги дўстлик, муҳаббат, бир-бирига ёрдам ва жипслашувнинг асосидир.

Маҳмудхўжа Беҳбудий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

👨🏻‍💻 Мен буюк иш қилмадим, шунчаки бир қишлоқдошимнинг орзуси амалга ошишига ёрдам бердим холос...

Ушбу ижтимоий ролик қаҳрамони чекка қишлоқлардан бирида яшайди. Техникага жуда қизиқади. Бироқ, ишланмалари қайта-қайта кўнглидагидек чиқмайди. Ва у ҳаммасига қўл силтайди. Бироқ, унинг ҳаётини бир воқеа ўзгартирди...

🔷 Роликда томоша қиламиз! Албатта оиламиз даврасида!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
#билдириш

Ҳурматли истеъмолчилар!

‼️"Ангрен ИЭС" АЖга қарашли, истеъмолчиларга узатиладиган, "Мустақиллик" маҳалласи ("Жасмин" овқатланиш мажмуаси) ҳудудидан ўтган иссиқлик энергияси тармоғида қувур (диаметри 500ли) ёрилган.

🛠Ушбу ҳудудда вужудга келган жиддий носозликларни таъмирлаш ишлари бошланди.

Шу муносабат билан бугун 16 ноябрь куни 31-, 32-, 2/2, 3/2 даҳалари ҳамда "Дукент" қўрғонида иссиқлик энергиясида узилишлар юзага келди.

🛠 "Иссиқлик энергияси" ДУК маъмурияти истеъмолчилардан ноқулайликлар учун узр сўрайди.

📌Таъмирлаш ишлари давом эттирилиши муносабати билан жорий йилнинг 17 ноябрь куни
31-, 32-, 2/2, 3/2 даҳалари ҳамда "Дукент" қўрғонида вақтинча иссиқлик энергияси узатилмайди.

Ангрен шаҳар "Иссиқлик энергияси" ДУК маъмурияти
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7