Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Forwarded from Hudud Inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

📢 Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича шаҳар аҳолисига мурожаат қилди.

Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Forwarded from Тошкент матбуоти
70.pdf
4.1 MB
#Тошкент_ҳақиқати

🗞"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2020 йил 17 октябрдаги 70-сонида қуйидаги мақолаларни ўқишингиз мумкин:

"Кластер – шунчаки гап эмасдир";

🔍 "11 йил кечиккан суҳбат";

❗️"Олимпиада ... бўлмади, лекин умидлар сўнмади";

💊 "Дори нархларининг асоссиз оширилишига йўл қўйманг";

"Ақлли ҳисоблагич аҳмоқона иллатларга чек қўяди";

♻️ "Салоҳиятнинг янги қирралари";

📎 Шунингдек, газета саҳифаларидан вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабар ва маълумотлар билан танишишингиз мумкин.
[Переслано из Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali]
#Тошкент вилоятидаги бир қатор вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бўлим бошлиғи;

Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси;

Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси 1-тоифали иқтисодчи.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилоятида мавжуд бўш иш ўринга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиши лозим.

Ҳужжатлар 2020 йил 27 октябрдан 10 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти
#Шукуҳ

🔰Пойтахт вилоятида давлатимиз байроғи қабул қилинган сана кўтаринки руҳда нишонланди. Сана муносабати билан вилоят ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди ва мазкур йиғилиш баённомасига биноан жойларда кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилди.

❇️Хусусан, вилоятнинг 8 та ҳудудида ўрнатилган улкан байроқлар (флагшток) пойида тантанали маросим ўтказилди. Давлат ва жамоат ташкилотларининг меҳнат жамоалари маросимга таклиф этилди, уларга вилоят маданият бошқармаси томонидан тайёрланган миллий маданиятимиз, урф-одатларимизни тараннум этувчи бадиий дастур намойиш этилди.

🔺Йил оғир ва синовли келди. Пандемия ҳали ҳам орамизда. Аммо, кайфиятни кўтариш учун сабаб ҳамиша топилади, инчунун, бундай байрам баайни муддаодир.

💠Умуман, эртанги кунга ишониш, порлоқ истиқбол учун жон куйдириш иштиёқи халқимизни янада бирлаштириб турибди. Шу кунларда ўтаётган байрам тадбирларида бу жиҳат янада яққолроқ намоён бўлаётир...

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Кеча, 20 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани аҳолисининг электр тармоғидан узилиш ҳолатлари юзасидан видео ва овозли хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ҳақиқатдан ҳам, кеча 20 ноябрь куни Тошкент туманидаги қарийб 17 минг электр таъминоти истеъмолчилари томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлардан юзага келган қарздорлик сабабли амалдаги тартиб бўйича АСКУЭ тизими автоматик равишда қарздор истеъмолчилар таъминотини тўхтатган.

20 ноябрь куни соат 24:00га қадар аҳоли томонидан 2 миллиард 300 миллион сўм қарздорлик учун тўловлар амалга оширилган ва 13 минг 100 нафар истеъмолчининг электртаъминоти тикланган. Айни вақтда 3 минг 900 нафар истеъмолчининг электр таъминоти тикланмоқда.

❇️Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3981 сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида дебитор қарздорликларни қисқартириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар ижросини таъминлаш бўйича, истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздор истеъмолчиларни масофадан (АСКУЭ тизими орқали) электр таъминоти тўхтатилмоқда.

💠Бу борада Тошкент туманидаги барча тадбиркорлар билан ҳамда маҳаллаларда жорий йил бошидан буён аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилиб, тушунтиришлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилди. “Toshkent tumani elektr ta`minoti korhonasi” томонидан электр энергияси истеъмолчиларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, алоҳида тўлов учун дарчалар, Paynet шохобчалари очиб берилди ва ҳозирда ишлаб турибди.

🔹Қолаверса, “Toshkent tumani elektr ta`minoti korhonasi” аҳолини электр таъминотидан узиб қўйиш ваколатига эга эмас. Автоматлаштирилган тизим, қарздорлик юзага келган вазиятда юридик ва жисмоний шахсларни автоматик тарзда тармоқдан узиб қўяди.

🔹Шу ўринда, фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

🔹Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида, бугундан туманнинг “Тутзор”, “Раҳбаробод”, “Ибрат”, “Айриота”, “Ҳасанбой”, “Ҳасанбой гузар”, “Қирариқ”, “Истиқбол”, “Уччинор”, “Алишер Навоий”, “Боғизилол”, “Соҳибкор”, “Мажнунтол”, “Дийдор”, “Олтинтепа” ва “Оқтом” маҳаллалари биносида сайёр кассалар ташкил этилди. Сайёр кассалар манзили тўғрисида яқин вақтларда тўлиқ ахборот берилади.
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

🔹Фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлик ортидан узилишларнинг олдини олиш учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишни унутманг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🔴“Келес раддомидаги ҳолат: нимага раддомларда свет йўқ? Туғадиган аёллар нима қилсин? Юқори турувчи мутассадилар қаерга қарамоқда?” номли хабар юзасидан

🎥Кеча ижтимоий тармоқларда “Келес раддомидаги холат: нимага раддомларда свет йўқ? Туғадиган аёллар нима қилсин? Юқори турувчи мутассадилар қаерга қарамоқда?” номли видеохабар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 15:51да “Тўрақўрғон ИЭС”нинг 2 та энергоблоки авариявий тўхтаган. Шу боис, мазкур станция орқали энерготизимга етказиб берилаётган қувват 600 МВтга камайиб кетган.

Бунинг оқибатида Тошкент шаҳри ва вилояти, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида автоматик равишда чекловлар киритилган.

✔️Натижада соат 17:00да “Toshkent tumani elektr ta`minoti korhonasi”га қарашли автоматлаштирилган “Л-Келес 35кВ" тармоғида кучланиш ортиб, симларнинг қизиб кетиши оқибатида тизим электр таъминоти 20 дақиқага автоматик тарзда ўчган. 30 дақиқадан сўнг камчилик бартараф этилиб, электр таъминоти тикланган.

🔰Хусусан, Тошкент тумани марказида, жумладан Акушерлик комплексида ҳам 20 ноябрь куни соат 17:00да электр таъминотида автоматик тарзда узилиш рўй берган.

📌Бу вақтда Акушерлик комплексида 96 та бемор, 57 та чақалоқ бўлган. Электр таъминоти 32 дақиқа давомида тикланмаган. Бу вақт ичида туғруқ ёки операциялар ўтказилмаган. Ушбу ҳолат беморлар ва чақалоқлар соғлигига салбий таъсир кўрсатмаган.

Соат 17:32да электр таъминоти қайта тикланган.

♻️Ўтган 32 дақиқа давомида туғруқ ҳолатлари ёки бошқа шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатишга эҳтиёж бўлмаганлиги туфайли, Акушерлик комплексида электр таъминоти узилган пайтда қўлланиладиган электр токи узатувчи генераторни ишга туширишга эҳтиёж туғилмаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани
#Эълон

⚡️ Тошкент тумани аҳолиси диққатига!

🏦 Сайёр кассалар иш бошлади

📌 Аввал хабар берганимиздек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, туман ҳудудида аҳолидан электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш учун сайёр кассалар ташкил этилди.

Ушбу жадвалларда тумандаги маҳаллаларда ташкил этилган сайёр кассалар ва уларга бириктирилган масъул ходимлар тўғрисида маълумотлар эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Тошкент матбуоти
7.pdf
5.8 MB
#Тошкент_ҳақиқати

«Тошкент ҳақиқати» газетасининг навбатдаги сони мутолаа учун тақдим этилмоқда.

#анонс

🏷«Халқ депутатлари вилоят
Кенгашининг сессияси»
🏷«Завод импортга барҳам беради»
🏷«Янги Ўзбекистон мафкураси»
🏷«Бир мавсумда уч ҳосил»
🏷«Мактаб майдонидан жаҳон ареналарига»
🏷«Аёллар дафтари»дан сабоқлар»
🏷«Ҳам ўқитамиз, ҳам
ИШГА жойлаймиз»

@toshkent_matbuoti
#Тошкент #вилояти
#Ангрен_ш. #Олмалиқ #Оҳангарон_ш #Оҳангарон_т.
#АРГОС

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Психологик баҳолаш ва ижтимоий тадқиқотлар методологияси бошқармаси раҳбар ходимлари жорий йилнинг 16- ва 17 февраль кунлари Тошкент вилоятида бўлиб, график асосида ташкил этилган психологлар гуруҳлари томонидан шаҳар, туманлар ҳокимлик раҳбариятлари билан ўтказилаётган индивидуал консультация жараёнлари билан танишди ва тегишли маслаҳат ҳамда кўрсатмалар берди.

Изоҳ: Фотолавҳада Тошкент вилоятининг Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари ва Оҳангарон тумани ҳокимлари билан суҳбат жараёни.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Forwarded from Тошкент матбуоти
#Тошкент_ҳақиқати

«Тошкент ҳақиқати» газетасининг навбатдаги 43-сони.

https://online.anyflip.com/yibhh/yvja/mobile/index.html
#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Тошкент вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
—Бекабод тумани Ғазначилик бўлинмаси бошлиқ ўринбосари-Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги сектори раҳбари.

🔸Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси:
—Таълим муассасаларини ўқув-методик таъминлаш ва илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахасиси.

🔸Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси:
—Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари.

—Пискент тумани 34 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

—Паркент тумани 48 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

—Бўка тумани 31 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

🔸Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси:
—Бўка тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет ижроси ҳисоби ва ҳисоботи шўъбаси бош хисобчи-шўъба мудири.

—Бўка тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет даромадлар базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими мутахассиси.

—Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири.

🔸Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси:
—Ички аудит, пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шўъбаси етакчи мутахассиси

🔸Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
—Ўртачирчиқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими (ер масалалари бўйича) бошлиқ ўринбосари.

—Қуйичирчиқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими (иқтисодий масалалар бўйича) бошлиқ ўринбосари.

—Қуйичирчиқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими (ер масалалари бўйича) бошлиқ ўринбосари.

—Бўка тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Ходимлар, ҳужжатлар ва мурожаатлар бўйича етакчи мутахассиси.

🔸Тошкент вилояти статистика бошқармаси:
—Дастурий техник-таъминот ва маълумотларни сақлаш маркази бошлиғи.

—Саноат статистикаси бўлими бош мутахассиси.

—Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бўлими бошлиғи ўринбосари.

—Олмалиқ шаҳар статистика бўлими бош мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 14 сентябрдан 23 сентябгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси:
—Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ инспектори.

—Зангиота туман давлат солиқ инспекцияси - Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат катта солиқ инспектори.

—Зангиота туман давлат солиқ инспекцияси- Камерал солиқ текширувлари Давлат солиқ катта инспектори.

🔸Тошкент вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
—Молиявий ресурсларни бошқариш ва давлат бюджетининг ғазна ижросини жамланма таҳлил қилиш бўлими бош мутахассиси.

🔸Тошкент вилояти статистика бошқармаси:
—Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бўлими бош мутахассиси.

—Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси бўлими бош мутахассиси.

—Рўйхатга олиш жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими етакчи мутахассиси.

—Оҳангарон тумани статистика бўлими бошлиғи.

🔸Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси:
—Юқоричирчиқ тумани Халқ таълими бўлими мудир ўринбосари.

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 3 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар 62 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 24 сентябрдан 3 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2021» I босқич. (Жамоатчилик сўровномаси)

#Тошкент вилояти

«2021 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ТУМАНИ»

2021 йилда фаол ишлаган, халққа энг яқин бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган «2021 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ТУМАНИ»ни аниқланг! Қайси туман ҳокимлиги жорий йилда қандай ишлаганини сизнинг эътирофингиз аниқлаб беради.

➡️ «ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2021»ни сиз аниқлаб беринг! ⬅️