Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#фаолият 🔰Маълумки, шу кунларда шаҳримиздаги Давлат мактабгача таълим ташкилотлари босқичма-босқич ўз фаолиятини давом эттирмоқдалар. 11-сонли Давлат мактабгача таьлим ташкилоти маъмуриятининг хабарига кўра, кеча муассасада тантанали равишда, кўтаринки рухда, мусиқа садолари остида болажонларни кутиб олдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
[Переслано из Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali]
#Тошкент вилоятидаги бир қатор вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

— Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бўлим бошлиғи;

— Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси;

— Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси 1-тоифали иқтисодчи.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилоятида мавжуд бўш иш ўринга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиши лозим.

Ҳужжатлар 2020 йил 27 октябрдан 10 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Forwarded from Times.uz
Тўйхоналарда тўй маросимларини ўтказишга рухсат берилдими? 👉 Жавоб

Ўпкани рентген қилиш орқали коронавирусга ташхис қўйиш қанчалик тўғри? 👉 Жавоб

Ҳозиргача Ўзбекистонда коронавирусга қанча кишидан тест олинди? 👉 Жавоб

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун 28 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 268^2-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилиб, лойиҳа концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига, ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдирилган ҳолларда ишни кўриб чиқиш учун судга тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати белгилаб берилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда янада такомиллаштириш мақсадида Ишчи гуруҳ ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ўз олдига вазифаларни белгилаб олди.

@aminov0615
#ўқув_семинари
🔰Бугун Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларининг психологлари билан шаҳар прокуратураси, шаҳар ҳокимлиги ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ходимлари иштирокида вояга етмаганлар орасида ғайрижтимоий ҳолатлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари бўйича ўқув-семинар ўтказилди. 📌Тадбир давомида мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда турли тренинглар ташкил этилди.
Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбиркорларга таклиф этиладиган корхоналарнинг ҳар бирига алоҳида ёндашиш, уларни соддалаштирилган тартибда савдога чиқариш кераклиги таъкидланди.
Аҳоли ва тадбиркорларга батафсил маълумот берадиган хусусийлаштириш маслаҳат клиникалари ҳамда колл-марказ ташкил этиш муҳимлиги айтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам реформирования государственных предприятий и приватизации государственных активов.
Отмечено, что прежде всего необходимо подобрать отдельный подход к каждому из предлагаемых предпринимателям предприятий и выставлять их на торги в упрощенном порядке.
Подчеркнута важность организации для населения и предприятий консультационных клиник и колл-центра по вопросам приватизации.

#Mirziyoyev #videoselektor #transformatsiya #xususiylashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Hudud Inform
⚡️Сирдарё вилоятидаги агрокластерлар раҳбарларининг республика агрокластерларига мурожаат йўллади

Давлатимиз раҳбари жорий йил 13 октябрь куни Оқолтин туманида биз билан бўлиб ўтган суҳбатда: “Қишлоқ хўжалигининг барча йўналишларидаги кластерлар жойларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг локомотиви бўлиши керак”, ҳамда “кластер тизими – бу манфаатдорлик, соҳага илм-фан ва инновациянинг кириб келиши, қишлоқ хўжалигининг келажаги ва рақобатбардош бўлиши демакдир”, деб таъкидладилар.

Қишлоқда кластер тизими аграр тармоқ иқтисодиётининг “асосий ўсиш нуқтаси” сифатида белгиланди.

Бу янги йўналиш қишлоқ хўжалигига саноатни олиб кириш, хомашёни чуқур қайта ишлаб, рақобатбардош тайёр маҳсулот ва қўшилган қиймат ҳажмини кўпайтириш ҳамда янги иш ўринларини яратишда асосий куч бўлиши учун барча имкониятларни бермоқда.

Авваллари маҳсулот ишлаб чиқариш учун моддий ресурслар етишмаслиги, сув таъминотидаги узилишлар, кредит олишдаги тўсиқлар, замонавий ускуна ва техникаларни четдан олиб келишда миллий валютамизни конвертация қилиш билан боғлиқ муаммолар тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятимизни ривожлантиришда катта қийинчиликлар туғдирганини, ўйлаймизки, ҳеч биримиз унутганимиз йўқ.

Бугун янги Ўзбекистонда халқимиз ва келажак авлод фаровонлиги йўлида аниқ режалар, улкан ишлар амалга оширилаётган бир даврда давлатимиз раҳбарининг азму шижоати, кучли ва оқилона сиёсати ҳамда тизимли ислоҳотлари биз тадбиркорлар учун янги ва жуда катта имкониятлар эшигини очиб бермоқда.

Президентимизнинг коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши кураш шароитида тадбиркорликни, жумладан, агрокластерларни қўллаб-қувватлашга оид қатор фармонлари соҳа вакилларига қаратилган юксак ғамхўрлик ва эътиборнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.
Ўз вақтида қабул қилинган ушбу ҳужжатларга биноан сув солиғи 50 фоизга қисқартирилди, табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги 100 фоиздан 30 фоизга туширилди, олинган кредитлар фоизларини тўлаш узайтирилди.

Энг асосийси, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 2019 йилда пахта етиштириш учун олинган кредитларни қайтариш муддати кечиктирилди. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ёрдам бериш кўлами янада кенгайтирилди.

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
[Переслано из Расмий хабарлар|КАРАНТИН]
Таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармон лойиҳасига халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича 700 дан ортиқ таклифлар келиб тушди

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
маълумотига кўра, айни кунларда юртимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган муҳим Фармон лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда.

Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган лойиҳа муҳокамаларида маҳаллий ҳокимликлар, халқ таълими бошқарма бошлиқлари, мактаб директорлари ва ўқитувчилар иштирок этмоқда.

Соҳа вакиллари Фармон лойиҳасида жорий этилиши кўзда тутилаётган муҳим янгилик ва ўзгаришлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фармон лойиҳаси Regulation.gov.uz муҳокамалар порталига қўйилган бўлиб, бугунги кунга қадар порталда халқ таълими тизимига оид 200 га яқин таклифлар келиб тушган. Бундан ташқари Халқ таълими вазирлиги томонидан махсус сўровнома ишлаб чиқилган бўлиб, у орқали жами 500 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси 2020 йилнинг 8 ноябрига қадар давом этади.

Фармоннинг тўлиқ лойиҳаси билан ушбу ҳавола орқали танишган ҳолда у бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин. Таклифлар аниқ, халқ таълими соҳасида мавжуд тизимли муммони ҳал қилишга қаратилган бўлиши мақсадга мувофиқ.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#таълим
🔰 35 - умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Шаҳноза Абдуваҳапова томонидан 9-синфда она тили фанидан «Зидлов боғловчилари ёрдамида боғланган қўшма гаплар» мавзусида очиқ дарс ўтказилди.
📌 Очиқ дарс мобайнида мавзу юзасидан ўқувчиларга кўргазмали қуроллар воситасида батафсил маълумот берилди.
⚡️Янги мавзуни мустаҳкамлаш жараёнида ўқувчиларнинг топшириқлар асосида мустақил фикрлашларига эътибор қаратилди.
Х. БАЛТАБАЕВА,
мактаб директори