Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#жараён
#фаолият

САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАР ЛОЙИҲАЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов фаолиятининг дастлабки жараёнида ҳудудда саноат ишлаб чиқариш ва инвестиция лойиҳаларининг айниқса, Ангрен ЭИЗ ва кичик саноат зонасидаги лойиҳаларнинг ҳолати билан яқиндан танишди ва муаммоларга эътиборни қаратди.

📌Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж. Зайнитдинов, коммунал ва мутасадли ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ҳудуддаги кичик саноат зона ва Ангрен эркин иқтисодий зона лойиҳаларини амалдаги жараёнини кўздан кечирди.

🔗Шаҳар ҳокими Алишер Райимов КСЗ доирасида фаолият юритаётган “GREAT WALL CERAMIC INDUSTRIES” МЧЖ қўшма корхона ҳамда Ангрен кичик саноат зонаси масъуллари билан учрашди.

⚡️Учрашув давомида кичик саноат зонасида 0,18 Га ер майдонида “фарфор электротехник изоляторлар” ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона “ELEKTRIK GROUP” МЧЖда яратилган шарт-шароитлар ва тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган муаммолар хусусида суҳбатлашди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият
#қурилиш

Айни дамда Ангрен шаҳрида ижтимоий соҳа объектларида қурилиш, монтаж, созлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаяпти.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш ва реконструкция ишларини қатъий назоратга олиб, ҳар бир иш сифати ва ҳажмининг самарадорлигини таъминлашга эътибор қаратган.

Хусусан, 31-, 32-Давлат мактабгача таълим ташкилотларида қурилиши якунланмаган ишлар йўлга қўйилиши ва жараён изчил давом этиши ва муассасанинг фойдаланишга топширилиши учун мавжуд имкониятларни ишга солинмоқда.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳар бир қурилиш белгиланган лойиҳа асосида қурилиши юзасидан аниқ вазифалар белгилади ва назоратига олди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жараён
#фаолият
#2_сектор
Ангрен шаҳрида ҳудудни архитектура ва шаҳарсозлик меъёрларига мос равишда тартибга келтириш, ноқонуний қурилмаларга қонуний тус бериш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишга алоҳида эътибор кучайтирилди.

Шу кунларда шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари жойларда ўрганиш ишларини олиб бораяптилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтисодиёт
#жараён
#фаолият

ҲОКИМ САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАРДА БЎЛДИ

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддинов, Ангрен ЭИЗ дирекцияси раҳбари Абдумуталиб Хожиматов, коммунал ташкилотлар раҳбарлари ҳудудда саноат ишлаб чиқариш ва инвестиция лойиҳаларининг ҳолати билан яқиндан танишдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият

Шаҳар прокурори Улуғбек Хвбилжонов Ангрен шаҳар "Дукент" қўрғонида жойлашган Қурилиш сохаси бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Марказ масъуллари билан юзма-юз мулоқотда бўлди ва мазкур масканда яратилган шарт-шароитлар, кўникмалар олишга мўлжалланган амалиёт хоналари ва ундаги шароитларни кўрди.

Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш, маҳаллаларда, аҳоли, айниқса, ишсиз ёшлар ўртасида ҳар бир ихтисосликни яна кенг тарғиб қилиш ва уларни ўқув курсларига жалб қилиш юзасидан зарур таклиф, тавсиялар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият

Ангрен шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бугун кун давомида ҳудудда реконструкция ишлари олиб борилаётган ижтимоий соҳа объектларидаги аҳволни ўрганди.

Хусусан, олис ва оғир ҳудуд - "Чинниобод" маҳалласидаги
"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси бўйича реконструкция қилинаётган
16-умумтаълим мактаби биносида олиб борилаётган реконструкция
ишларини кўрди.

Шунингдек, Ангрен шаҳрида Президент таълим  муассасалари агентлиги қошида ташкил этиладиган  мактаб учун мўлжалланган бинонинг ички ва ташқи қисмларида олиб борилаётган қурилиш объектида бўлди ва  таъмирлаш жараённи кўздан кечирди.

Қурувчилар билан таъмирлаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият
#назорат

Байрам шукуҳи кезаётган шу кунларда Ангрен шаҳар Прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси томонидан аҳолини сифатли ва арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда галдаги ўрганиш Ангрен деҳқон бозори ҳудудида олиб борилди.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида бозор ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркасида нархларнинг сунъий ошиб кетмаслиги бўйича тушунтиришлар олиб бордилар ва назоратни кучайтирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов эрталабдан ҳудуддаги ободончилик жараёни ҳамда ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилаётган қурилиш ишларини бориб кўрди.

Мавжуд камчиликларни танқид қилди ва масалалар ечими бўйича аниқ таклиф, тавсиялар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#секторлар_раҳбарлари
#фаолият

Ангрен шаҳрида  шаҳарсозлик ва аохитектура талаб ва меъёрларини тартибга солиш,  жойларда ноқонуний  қурилмаларни аниқлаш ва бу каби ҳолатларни бартараф этиш юзасидан ўрганишлар ва тушунтиришлар олиб борилаяпти.

Хусусан,  шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов,  ДСИ бошлиғи  Жаишид Усмановлар "Янгиобод"  маҳалласида бўлдилар.

Ҳудуд туризмга  мослашганлиги боис,  бугунги кунда "Дукентсой" дарё ёқалари,  айрим бўш ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб,  қурилишлар олиб борилганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш давомида аниқланган муаммолар юзасидан топшириқлар берилди ва назоратга олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳудудда реконструкция ишларига алоҳида эътибор қаратган.

Айни дамда Ангрен шаҳрида Президент таълим  муассасалари агентлиги қошида ташкил этиладиган  мактаб учун мўлжалланган бинонинг ички ва ташқи қисмларида олиб борилаётган  қурилиш ишларининг ҳолатини кўздан кечирмоқда.

Қурувчилар билан таъмирлаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилаяпти.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7