Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#муносабат
#огоҳлик

⚡️Куни кеча Оққўрғон тумани «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси хайрия маблағларини талон-тарож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақидаги хабар барчамизнинг қалбларимизни жунбушга келтиргани рост.

✍️Вилоят ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Худойбергенов:

❗️Вилоятимизда мазкур тизимда ишлаб келаётган минглаб ҳалол, пок, виждонли ҳамкасблар қатори биз ҳам бўлиб ўтган ушбу воқеалардан жуда хафамиз. Сафимизда халқ манфаатидан ўз манфаатини устун қўядиган инсонларнинг борлиги бизни қаттиқ ранжитади.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

Фирибгардан огоҳ бўлинг!!!

Ҳурматли фуқаролар шахсий пластик картангиз ҳақидаги маълумотларини ҳеч қачон, ҳеч кимга берманг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

Банк картангизнинг бировга маълум қилиш мумкин бўлмаган маълумотларини биласиз-ми?

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#огоҳлик #билган_яхши
БОТУЛИЗМ ҲАҚИДА

⭕️Ботулизм (лот. botulus – колбаса) – одам ва ҳайвонларда учрайдиган ўткир юқумли касаллик; овқатдан бўладиган токсикоинфекциялар гуруҳига киради. Ботулизм (Clostridium botulinum) бактериялари билан ифлосланган овқатлар истеъмол қилинганда юзага келади. ♻️Ботулизм қўзғатувчилари табиатда кенг тарқалган бўлиб, чидамли (спорали) ва чидамсиз (вегетатив) хиллари учрайди. Спорлари ташқи муҳитда йиллаб сақланиши мумкин; споралар тупроқдан сув, мева, сабзавот, озиқ-овқат, ем-ҳашакка ўтади, кейин одам ва ҳайвонлар ичагига тушиб, сўнгра нажас билан ер юзига тарқалади. Ботулизм микроби фақат анаэроб (ҳавосиз) шароитда ривожланади. ⚠️Шу сабабдан, консерва қилинган, тузланган, дудланган маҳсулотлар ва колбасага тушиб қолган споралар анаэроб шароитда ўсиб, вегетатив шакл (бактериялар)га айланади. Улар ана шу шароитда кучли заҳар (экзотоксин) ҳосил қилади. Бу маҳсулотни истеъмол қилган одам касал бўлади.

❗️Ботулизм токсини ичакда тез сўрилади, қонга ўтади ва бутун организмга тарқалиб, асосан, нерв тизимини зарарлайди. Касаллик тўсатдан бошланади. ⁉️ Беморнинг боши оғрийди, тинкаси қурийди, кўзи тинади, лоҳасланади, кўнгли айниб қусади, уйқуси қолади, корни оғрийди, оғзи қурийди, ташна бўлади; кўпинча, қабзият кузатилади. Кейинчалик, боши айланади, кўз хиралашади, қовоқлар салқийди, бемор равон гапира олмайди ютиш, нафас олиш фаолияти бузилади; юрак ва нафас марказлари фалажланиши туфайли, ўлим содир бўлиши мумкин.

Бемор фақат касалхонада даволанади. Замонавий даво усуллари: ботулизмга қарши зардоб, сунъий нафас олдириш аппаратларини ўз вақтида қўллаш яхши наф беради.

❇️Касалликнинг олдини олиш учун консерва тайёрлаш қонун-қоидаларига қатъий амал қилиш, уй шароитида консерва ва озиқ-овқат тайёрлашда санитария талабларини ўрнига қўйиш талаб этилади.

Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#огоҳлик
#иқлим

Ўзбекистонга салқин ҳаво массаси кириб келиб, ҳафта давомида ҳарорат 33 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига 27 июль, сешанба кунидан бошлаб Қозоғистон орқали Волга бўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Қайд этилишича, жануби-шарқий ҳудудларда нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 37-40 даража, баъзи жойларда жанубда 42 даражагача, шимолда 34-37 даража атрофида бўлади.

Кейинги кунларда салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудига тарқалади. Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин пасаяди ва жума кунига келиб 33-35 даражани ташкил этади ва меъёрий қийматларга яқинлашади. Баъзи ҳудудларда эса июль ойи охири учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даража паст бўлади.

26—27 июль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда чангли бўрон билан 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин.
@angrenhokimligi_7
#огоҳлик
#тезкор

⚡️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси!

❄️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2021 йил 2 ноябрдаги шошилинч хабарномасига асосан, 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ҳудудидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

⚡️Айни пайтда Қамчиқ довонида қор ёғяпти

🌨 «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (ИЙФУК) хабар беришича, А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида вақти-вақти билан қор ёғмоқда.

❄️Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан туну-кун йўлларни қордан тозалаш ишлари бажариляпти.

📌Ҳозирда транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Айни пайтда довонда қор, туман. Йўлларда кўриниш 100 метрни, ҳаво ҳарорати -10 даража, намлик 85 фоизни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги 4-10 м/с. Довон йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қиламиз.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кўзгу #огоҳлик

Тун ярмини кўчада ўтказган нурафшонликлар: хавотирга ўрин борми?

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM