Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#фаолият
#назорат

Байрам шукуҳи кезаётган шу кунларда Ангрен шаҳар Прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси томонидан аҳолини сифатли ва арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда галдаги ўрганиш Ангрен деҳқон бозори ҳудудида олиб борилди.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида бозор ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркасида нархларнинг сунъий ошиб кетмаслиги бўйича тушунтиришлар олиб бордилар ва назоратни кучайтирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов эрталабдан ҳудуддаги ободончилик жараёни ҳамда ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилаётган қурилиш ишларини бориб кўрди.

Мавжуд камчиликларни танқид қилди ва масалалар ечими бўйича аниқ таклиф, тавсиялар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#секторлар_раҳбарлари
#фаолият

Ангрен шаҳрида  шаҳарсозлик ва аохитектура талаб ва меъёрларини тартибга солиш,  жойларда ноқонуний  қурилмаларни аниқлаш ва бу каби ҳолатларни бартараф этиш юзасидан ўрганишлар ва тушунтиришлар олиб борилаяпти.

Хусусан,  шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов,  ДСИ бошлиғи  Жаишид Усмановлар "Янгиобод"  маҳалласида бўлдилар.

Ҳудуд туризмга  мослашганлиги боис,  бугунги кунда "Дукентсой" дарё ёқалари,  айрим бўш ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб,  қурилишлар олиб борилганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш давомида аниқланган муаммолар юзасидан топшириқлар берилди ва назоратга олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳудудда реконструкция ишларига алоҳида эътибор қаратган.

Айни дамда Ангрен шаҳрида Президент таълим  муассасалари агентлиги қошида ташкил этиладиган  мактаб учун мўлжалланган бинонинг ички ва ташқи қисмларида олиб борилаётган  қурилиш ишларининг ҳолатини кўздан кечирмоқда.

Қурувчилар билан таъмирлаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилаяпти.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият

Ангрен шаҳар ҳокимлигида кириб келган Янги йилнинг дастлабки иш куни ҳам бошланди.

Бугун шаҳар ҳокими в.в.б. Яшин Наралиев, ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдураҳмоновалар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов билан учрашдилар.

Унда 2023 йил давомида Ангрен шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, айниқса, хотин-қизлар масаласига жиддий эътибор қаратиш, коммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов куннинг биринчи ярмида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган, ногиронлиги бўлганларга берилаётган эътибор ва хайрия тадбирлари ўтказиш юзасидан мурожаати тингланди.

Масъулларга ушбу мурожаат юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш вазифаси топширилли.


📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#фаолият

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов фаолият юритаётган банк бошқарувчилари ва масъуллари билан учрашди.

Унда Ангрен шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида банклар фаолиятининг ўрни, ҳудудда тадбиркорликни такомиллаштириш, тадбиркорлик лойиҳаларининг тақдимоти, кредит маблағлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Масалалар юзасидан таклиф, тавсия ва вазифалар берилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#фаолият

Маълумки,  Давлатимиз раҳбарининг  2022 йил 18 ноябрдаги "Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда  геологик жараёнлар билан  боғлиқ  фавқулодда  вазиятлардан муҳофаза  қилиш  чора-тадбирлари  тўғрисида"ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга Ангрен шаҳрида  алоҳида эътибор  қаратилган.

Ангрен шаҳрида ушбу Қарор ижросининг татбиқ этилишида ҳамда ҳудудда  табиий офатларнинг олдини олиш, прогнозлаш, мониторинг қилиш, табиий офатлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш, хавфли ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#фаолият

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳоким ўринбосарлари,  ҳокимлик аппаратининг тегишли бўлимлари ҳамда  коммунал корхоналар,  муассасалар  раҳбарлари билан учрашди.

Унда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий  комплекс ривожлантириш, шунингдек, ободонлаштириш,  кўкаламзорлаштириш ишларини жадал давом эттириш, коммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва реконструкция қилиш, ноқонуний қурилишлар бўйича берилган топшириқлар ижроси атрофлича муҳокама қилинди ва шаҳарда олиб борилаётган ишлар танқидий-таҳлилий кўрилди.

Шаҳар раҳбари томонидан соҳалар кесимида бажарилган ва ечимини кутаётган айрим масалалар кескин танқид остига олинди. Муҳокама қилинган ўттиздан ортиқ масала юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Ҳудуддаги мавжуд  истироҳат боғларида суғориш тизими ва ирригация тармоқларини тартибга солиш билан боғлиқ муҳим топшириқлар соҳа масъуллари зиммаларига юклатилди ва ижроси назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#фаолият

Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи,  3-сектор раҳбари Абид Арипов ушбу ҳафта давомида маҳаллаларда бўлиб, унда асосан ҳудудни ободонлаштириш, муҳандислик коммуникация инфратузилмасини такомиллаштиришга қаратилган топшириқлар ижросини таъминлашга эътибор қаратди.

Унда "Янгиобод" маҳалласида сайёҳлар оқимининг ортиши натижасида маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш ва белгиланган жойга ташлаш масаласини маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда жойида муҳокама қилди ва ҳал этди.

Бундан ташқари, сектор раҳбари тоғ этагида жойлашган "Лашкерак" маҳалласида ҳам бўлди. Унда маҳалла раиси билан аҳолига тоза ичимлик сувини етказиш ҳамда сайёҳлар сонининг кўпайишини инобатга олган ҳолда сой бўйи ва қирғоқларини тозалаш ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиш масаласи ечими учун зарур чора белгилади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#фаолият

Бугун шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев Ангрен шаҳар тарихи музейида бўлди.

Унда музей фаолияти, мавжуд экспонатлар ва манбаларнинг сақланиш ҳолати, коммуникация тизимининг ҳозирги аҳволини кўздан кечирди. Камчиликлар ва вужудга келган муаммоларни бартараф этиш чораларини белгилади.

Шунингдек, музейда аҳолига ва шаҳримиз меҳмонларига сифатли хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди ва бу борада музей маъмуриятига зарур кўрсатмалар, таклиф, тавсиялар берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#фаолият
Бугун эрталабдан шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳудудларда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ҳамда ободонлаштириш ишларини жойига чиқиб кўрди.

Унда Оҳангарон ўрмон хўжалиги, Экология бўлими, "Ўзбеккўмир" АЖ масъуллари билан биргаликда "Оҳангарон кўчаси" ҳамда "Оппартак" МФЙ ҳудудида жойлашган Кичик саноат зонаси 2-блок ҳудудида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирдилар. Ушбу масканларда "яшил белбоғ" яратиш, ободонлаштириш ва кўча йўл бўйларини ҳар жиҳатдан тартибга солиш бўйича кўриладиган чора-тадбирларни муҳокама қилдилар ва аниқ вазифаларни белгиладилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#фаолият
#шукуҳ

Юртимизда нишонланадиган ҳар бир байрам ва шодиёналар энг аввало эл дастурхони тўкин-сочин бўлиши билан аҳамиятлидир.

Муборак Рамазон Ҳайити айёми арафасида Ангрен шаҳрида деҳқон бозорида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқатлар савдо ярмаркалари ташкил этилди. Эл дастурхонига сифатли, арзон маҳсулотлар етказиш, ярмаркада ва савдо мажмуаларида нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш доимий назоратда.

Бугун шаҳар Солиқ инспекцияси бошлиғи Ортиқбой Хамдамов деҳқон бозорида бўлган чоғида ана шу жиҳатларга эътибор қаратдит ва назорат ўрнатди.

Бундан ташқари, бюозор ҳудудида сифатли хизмат кўрсатиш тартибини ўрнатиш ҳамда айрим тадбиркорларнинг савдо фаолиятига қонуний тус бериш ва легаллаштириш бўйича тушунтиришлар олиб борди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#фаолият

Оила - азалдан муқаддас қўрғон саналган. Халқимизда ҳатто "қуш ини"нинг бузилишига йўл қўймаган.

Хўш, ҳозирчи, оилаларнинг аҳволи қандай?

Ангрен шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари М.Абдурахмонова бошчилигида шаҳар "Оқила аёллар" ҳаракати раҳбари З.Хаиткулова, шаҳар ҳокими маслахатчиси, имом нойиб Н.Кушбаев, психолог Р.Ханаева ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлим мутахассиси З.Ганиевалар иштирокида 12 та ажрим ёқасида турган оиланинг мурожаати "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси"да кўриб чиқилди.

Очиғи, ёшлар, ҳатто катталар орасида оила аталмиш муқаддас қўрғоннинг бузилишига бефарқлик кузатилмоқда.

Айрим ёш оилалар оила қуришнинг масъулиятини билмаслиги ачинарли ҳолдир.

Комиссия томонидан оилани мустаҳкамлаш, унинг замирида фарзанд тақдири ва уларнинг тарбияси мужассамлиги тушунтирилди.
#фаолият

Оила - муқаддас қўрғон

Ангрен шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари М.Абдурахмонова бошчилигида шаҳар "Оқила аёллар" ҳаракати раҳбари З.Хаиткулова,  имом нойиб, "Облиқ" жомеъ-масжиди имоми Х.Шарофхўжаев ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси З.Ганиевалар иштирокида 12 та  ажрим ёқасида турган оиланинг  мурожаати  "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси"да кўриб чиқилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#фаолият

Оила - муқаддас қўрғон

Ангрен шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари М.Абдурахмонова бошчилигида шаҳар ИИБ масъул вакили Феруза Матибрагимова, "Оқила аёллар" ҳаракати раҳбари З.Хаиткулова, "Облиқ" жомеъ-масжиди имом ноиби Нуриддин Кушбаев ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси З.Ганиева, психолог Розия Ханаевалар иштирокида 21 та  ажрим ёқасида турган оиланинг  мурожаати  "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси"да кўриб чиқилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#фаолият
#тадбиркорлик

Ангрен шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашиш ва муаммоларини ҳал қилишга эътибор қаратилган.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятини ўрганди.

Жумладан, "Истиқлол" маҳалласида тадбиркор томонидан барпо этилаётган хусусий мактабда амалга оширилаётган ишларни ва қурилиш лойиҳасини жойига чиқиб кўрди. Шунингдек, тадбиркор билан лойиҳани муҳокама қилди.

Шаҳар раҳбари бугун кун давомида давлат тасарруфидаги объектларнинг аукцион савдоларга чиқарилиши, сотилиши ва инвестицион мажбуриятларнинг ҳолати билан ҳам танишади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub