Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#бизда_натижа
#3_сектор

Шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов одамларни қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш, масалаларга ечим топишда фуқароларга яқиндан ёрдам кўрсатмоқда.

Хусусан, сайёр қабулларнинг бирида қизларига паспорт олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаронинг муаммоси ҳал этилди.

Унда фуқаронинг қизларига паспорт олишларида амалий ёрдам берилди ва ҳужжатлар эгаларига тантанали топширилди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#3_сектор
#ҳоким_ёрдамчиси
#бизда_натижа
▫️ "Улуғбек" маҳалласида фуқарога берилган тавсиямиз асосида "Микрокредитбанк" томонидан ажратилган 32 млн.сўм имтиёзли кредит эвазига ҳамда тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан нонвойхона иш бошлади.

▫️Маҳаллада нонвойхонага эҳьиёж бор эди. Эндиликда аҳолига иссиқ нон етказиш билан бирга 2 та янги иш ўрини яратилди.

▫️Маҳаллада тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқарога “Ҳунарманд” уюшмаси ҳақида маълумот берилди ва “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо қилинди. Муҳими, 10 нафар ишсиз қизлар ушбу тикувчига устоз-шогирд асосида бириктирилди.

Дилфуза Эшмуратова,
"Улуғбек" МФЙ ҳоким ёрдамчиси
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа

ҲОКИМ САЪЙ-ҲАРАКАТИ БИЛАН МАСАЛАГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Жигаристон" маҳалласида бўлган чоғида электр сим ёғочларни янгисига алмаштириш бўйича мурожаатдаги масала ечими ижобий ҳал этилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

⚡️Муаммо бугугнинг ўзида ҳал бўлди. Унда Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимовнинг саъй-ҳаракати билан 20 та электр темир-бетон таянчи келтирилди.

📌Келтирилган ушбу 20 дона темир-бетон таянчнинг 5 донаси
бугуннинг ўзида Ангрен ШЭТК ходимлари томонидан "Жигаристон" МФЙ ҳудудида белгиланган жойларга ўрнатилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Боботоғ" маҳалласида бўлган чоғида 5/1"б"-31-уй олдида электр энергияси тармоғида муаммо юзасидан Ангрен ШЭТК раҳбари Бекзодхон Ниматуллаевга тлпшириқ берди.

Муаммо бир соат ичида ҳал бўлди.

Бекзодхон Ниматуллаев - Ангрен ШЭТК раҳбари:
- 5/1б даҳаси 31-уйнинг олдидаги электр кабеллари тартибга келтирилди. Топшириқ бажарилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа

Жорий йилнинг 29 июль куни "Қорабоғ" МФЙда бўлиб ўтган сайёр қабулда келиб тушган мурожатлардаги муаммолар
Ангрен ШЭТК ходимлари томонидан
жойига чиқиб ўрганилиб, аниқланган электр таъминоти билан боғлиқ камчиликлар бартараф қилинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа

2-СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ ТОПШИРИҒИ БАЖАРИЛДИ

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Мустақиллик" маҳалласида бўлганида "Бунёдкор" кўчаси 9-уй ертўласи йиллар давомида қаровсиз ва аҳволи ночор ҳолатга келиб қолгани юзасидан фуқаролар мурожаати ўрганилди. Сектор раҳбари муаммони ҳал этиш ва фуқароларнинг ҳохишига кўра, "Мустақил идеал" БСК томонидан ертўлада таъмирлаш ишларини амалга ошириши бўйича тoпшириқлар белгилаб берилган эди.

Бугун "Мустақил идеал" БСК томонидан 9-уй ертўласида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Зарур қурилиш моллари ва коммуникация тармоғи учун материаллар келтирилди ва ишчи-ходимлар жалб этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа
#2_сектор

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари "Мустақиллик" МФЙ ҳудудида иссиқлик энергияси тармоғидаги мавжуд носозликларни бартараф этиш бўйича берган топшириғи "ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI" DUK томонидан бартараф этишга киришилди.

Хусусан, 15/21 даҳада таянч, устунларини созлаш ишлари бажарилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа
#2_сектор

Маълумки, ушбу ҳафтада шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Мустақиллик" маҳалласи ҳудудида бўлган чоғида 2/5, 18/19 даҳаларида ҳамда "Дукентсой" дарёси қирғоғига яқин жойдаги бўш ер майдонида ҳашар ўтказиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берган эди.

Бугун эрталабдан сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов ташаббуси билан "Дукентсой" дарёси қирғоғи ва кўп қаватли уйлари мавжуд 2/5 даҳасининг ён-атрофида режадагидек кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Зарур техника воситалари ёрдамида дарё ён-атрофи текисланди, турли чиқиндилардан тозаланди.

Маҳалла аҳли ва кўпчиликнинг кўмаги билан бўш ер майдонларидан чиқиндилар белгиланган жойга олиб чиқилди.

Аҳоли ва кўпчиликнинг уюшқоқлиги билан ташкил этилган ҳашар туфайли ҳудуд тозалиги таъминланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида "Қатағон" маҳалласида сайёр қабул бўлиб, қабул давомида келиб тушган мурожат юзасидан берилган топшириқ ижроси таъминланди.

Маҳаллада электр тармоғида сим ёғочларни темир-бетон таянчларга алмаштириш ишлари олиб борилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа

Маълумки,  бугун эрталаб шаҳар ҳокими Алишер  Райимов  бошчилигида  секторлар ҳамда мутасадди ташкилотлар  раҳбарлари "Оҳангарон" кўчасини тартибга келтириш бўйича ўрганиш олиб бордилар ва масъулларга аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича  зарур топшириқлар берилди.

"Геолог"  МФЙ ҳудудида йўл бўйида дарахтларга ўзбошимчалик билан  ўрнатилган электр энергия симлари узилди.  Бунинг учун мутахассислар  жалб этилди.

Экология ва атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Беҳруз Уразалиев ушбу хатти-ҳаракатларга нисбатан қонун доирасида чора кўрди.

P.S: Дарахтларга озор берманг, дегандик. Тўғрими? Табиатни асрайлик, азизлар...
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа

Ангрен шаҳар ҳокимлиги сайёр камераси "Йул бўйида" лойиҳаси доирасида "Янги боғи сурҳ" МФЙ "Абдулла Қодирий" кўчасининг ҳолати бўйича танқидий видеолавҳа тасвирга олинган эди.

Маҳалла раисининг берган маълумотига кўра, ушбу камчиликлар бартараф этилибди.
Кўчаларнинг ободончилиги юзасидан "Янги боғи сурҳ" маҳалла ходимлари  фаол фуқаролар ўртасида суҳбат ўтказишибди. Мавжуд камчиликлар , кўча йўлини тоза ва покиза сақлаш бўйича шу атрофда истиқомат қилаётган уй эгаларига тушунтирилибди.


📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#бизда_натижа

Ангрен шаҳар ҳокимлиги сайёр камераси "Йул бўйида" лойиҳаси доирасида "Беруний" МФЙ "Фидокор" , "Аҳмад Яссавий" кўчаларининг ҳолати бўйича танқидий видеолавҳалар  тасвирга  олинган эди.

Бугун "Беруний" МФЙ раиси ва маҳалла фаолларининг саъй-ҳаракатлари билан кўрсатилган  камчиликлар бартараф этилди.  Бунинг учун зарур техника воситалари жалб этилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube