Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#Aнгрен_шахар
#Жаҳолатга_қарши_маърифат

Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя

⚡️Маълумки, йигирма биринчи аср ахборот асри бўлиб, инсонлар глобаллашув жараёни шиддатли тус олган замонда яшамоқда. Айнан ёш авлод  бу даврда турли кўринишдаги ғоявий хуружлар нишонига айланиб қолиши хеч гап эмас. Ёшларни  турли оқимлар таъсирига тушиб қолмаслигининг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган турли тарғибот тадбирларининг ўрни беқиёс.

📌Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлинмаси, Ангрен шаҳар ИИБ, "Облиқ" жоме масжиди ва Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида шаҳар 34-умумтаълим мактабида "Нурчи", "Истиқбол" ва "Боботоғ" маҳалла фаоллари ва ота-оналар иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида  "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя" мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.

🔹Тадбир давомида маънавияти юксак, миллий қадриятларини мустаҳкам тутган халқни ҳеч қандай куч енга олмаслиги, жаҳолатга қарши фақатгина маърифат билан курашмоқ зарурлиги тушунтирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жаҳолатга_қарши_маърифат
#тарғибот_тадбири

⚡️Бугун Дин ишлари бўйича қўмитанинг Оҳангарон, Ангрен шаҳарлари ҳамда Оҳангарон тумани бўлимлари, шаҳар "Қорабошбой" жомеъ масжиди билан ҳамкорликда 17-умумий ўрта таълим мактабида "Жаҳолатга қарши маърифат" ғояси асосида "Интернет тармоғидаги бузғунчи ғоялардан сақланинг!" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

♦️Тарғибот тадбирида соҳа мутахассислари томонидан  ёшларга мавзуга доир маъруза ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш жараёнида турли ахборот хуружларидан тўғри ҳимояланиш, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширмаслик тўғрисида, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида таъкидладилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Жаҳолатга_қарши_маърифат
#тарғибот_тадбири

📌Бугун Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ангрен шаҳар бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳар "Қорабошбой" жоме масжиди ҳамкорлигида 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида  "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.

🔹Тарғибот тадбирида сўз олганлар ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, шукроналик ҳисси билан яшаш, бошқаларни ҳам шу хайрли тамойилга даъват этиш, қолаверса, маҳаллаларда билиб-билмай адашганларни тўғри йўлга солиш, ёт ғоялар таъсирига тушган ёшлар билан ишлаш, радикализмга қарши кескин курашиш зарурлиги, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватанни севиш, юртга садоқат, фидокорлик, инсонпарварлик каби олий фазилатлар борасида ўз фикрларини ҳаётий мисоллар асосида билдирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Жаҳолатга_қарши_маърифат
#тарғибот_тадбири

Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлинмаси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ангрен шаҳар бўлими ҳамда шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда шаҳардаги 14 ва 18-умумий ўрта таълим мактабларида "Жаҳолатга қарши - маърифат" шиори остида "Интернет ва ижтимоий тармоқдаги хавфни олдини олиш" мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида соҳа мутахассислари сўзга чиқиб, жамиятимизда турли ёт ғояларга аралашиб қолаётганлар, тинчлигимизга раҳна солувчилар ҳам борлиги ташвишга солиши таъкидланди. Бугун маърифатга эътибор қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим масала эканлиги, маънавият энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз бўлиши,  бунда ёшларимизнинг одоб-аҳлоқи,  юриш-туриши,  таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги, қолаверса,  интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари таъкидланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#жаҳолатга_қарши_маърифат

Жаҳонда ғоявий-мафкуравий курашлар кескин давом этаётган ҳозирги даврда маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир.

Диний қўмитанинг Ангрен  шаҳар бўлими ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар булинмаси билан ҳамкорликда бугун шаҳардаги 2-умумий ўрта таълим мактабида “Жаҳолатга қарши - маърифат” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда соҳа мутахассислари мавзу юзасидан тўхталдилар ва маърифат инсон маънавиятининг чўққиси бўлса, жаҳолат унинг акси, инсон зотининг заволи, кушандасидир, дея таъкидладилар.

Шунингдек, жаҳолатга қарши курашишнинг бирдан-бир йўли маънавият бўлиб, у мамлакатимиз ва ёшларимизга қарши қаратилган шундай мафкуравий-маънавий хуружлар ҳамда ёвуз кучлардан ҳимоя қилишда қудратли куч саналиши тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub