Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.35K subscribers
107K photos
8.17K videos
124 files
21.5K links
Download Telegram
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Салом Самадов бир қатор масъуллар билан Ангрен шаҳрида кўмир қазиб олишнинг ҳолати ва таъминоти ҳамда ҳудудда қиш мавсумининг беталофат ўтиши билан боғлиқ жараёнларни кўздан кечирди.

Хусусан, Ўзбеккўмир АЖ "Оппартак" кўмир кони филиали ҳамда "Оппартак-3" МЧЖ фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.
Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов бошчилигида масъуллар билан биргаликда Ангрен шаҳрида кўмир таъминоти билан бир қаторда ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларни қиш мавсумида энергия ресурслари билан барқарор таъминланиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, ўрганиш  "Ангрен ИЭС" АЖда давом этди.

Унда  корхонанинг мавжуд қозонхоналари, иситиш тизимининг қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилиб, мавсум давомида иссиқликни узлуксиз узатиш масаласи  муҳокама қилинди ва масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ҳадемай,  Ангрен шаҳар ҳокимлиги олдида"Истиқлол" майдонида Янги йил арчаси қад ростлайди.

"Ободонлаштириш"  бошқармаси ходимлари катта арчани ўрнатиш ва унинг ён-атрофини байрамга тайёрлаш ишларини олиб бормоқда.
#таъзия

Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ва меҳнат жамоаси, шунингдек, Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси Ангрен шаҳрида тиббиёт соҳасининг ривожига муносиб улуш қўшган, кўп йиллик самарали меҳнати сингган, аҳоли саломатлиги йўлида фидокороналик билан фаолият кўрсатган, кўпчиликнинг ҳурматини қозонган 4-Оилавий поликлиника бош шифокори Кунишева Хилола Жулановнанинг  бевақт вафот этганлиги муносабати билан унинг  яқин қариндошларига ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор қилади.
   

Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси   Д.Исакулова ва  барча қўмита аъзолари, фаоллари

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#таъзия

Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари Ангрен щаҳар Кенгаши, шаҳар фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари Ангрен шаҳар 4-Оилавий поликлиника бош шифокори

КУНИШЕВА ХИЛОЛА ЖУЛАНОВНАнинг 

бевақт вафоти муносабати билан унинг  яқин қариндошларига ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб,  таъзия изҳор қиладилар.
   

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Жараён

"Мустақиллик" МФЙ раиси  ва ҳоким ёрдамчиси маҳалла ҳудудида жойлашган 21- мактаб ва 3-, 5-, 19-, 24- ДМТТларнинг исситиш  ва иссиқлик узатилишидаги ҳолатни ҳамда ҳароратни  кўздан кечирди.