Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#саломатлик
Ангрен шаҳрида эмлаш ва эмлаш жараёни тўғрисида Тиббиёт бирлашмаси координатори Шуҳрат Усманов брифингда маълумот берди.
Батафсил 🎥видеолавҳада
Каналга уланиш👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#саломатлик
#мурувват

"ҲОМИЙЛИК КАРВОНИ" АНГРЕНГА ҲАМ ЕТИБ КЕЛДИ

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Тошкент вилояти бўйлаб "Ҳомийлик карвони" йўл олди.

Ушбу "Ҳомийлик карвони" Ангрен шахрига ҳам етиб келди.

Уни Ангрен шаҳар Қизил Ярим Ой Жамияти ижрочи директори С.Батирова кутиб олди.

Мурувват ёрдами шаҳардаги махсус ҳамда мактаб-интернатларига йўналтирилди.

Хусусан, 9- сонли махсус ихтисослаштирилган мактабга, 73-сонли ва 34-сонли мактаб интернатларига санитария воситалари - кир ювиш кукуни ва ювиш воситалари топширилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ижтимоий_турмуш
#саломатлик

Юртимизда инсон маънан комил, жисмонан соғлом бўлиши, ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун имкониятлар мавжуд.

Ангрен шаҳрида ижтимоий соҳаларни янада ривожлантириш, айниқса, аҳолига сифатли тиббий хизмат ва одамларнинг тиббий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли барча муассасаларда ушбу вазифаларни бажариш имкониятлари ўрганилди.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алижон Юсуповлар марказий шифохонада бўлдилар.

Унда тунги вақтда навбатчилик давомида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, зарур дори-дармонлардан самарали фойдаланиш, ходимлар масъуллигини ошириш билан боғлиқ йўпалишлар ўрганилди ва жараён кузатилди.

Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов ҳамда навбатчи шифокорлар билан биргаликда тунги вақтда тиббий ёрдам кўрсатиш ва хизмат сифатини яхшилаш омиллари тушунтирилди.

Ўрганиш давомида маънавият хоналари кўздан кечирилди.
@angrenhokimligi_7
#саломатлик
#семинар

Ангрен шаҳар Мактабгача таълим бўлимида семинар бўлиб ўтди.

Йиғилишда шаҳардаги барча НМТТ ва ОНМТТ раҳбарлари иштирок этишди.

Кун тартибига асосий этиб белгиланган масалалар бўйича Санитария-эпидемиология ҳизмати Ангрен шаҳар бўлими мутахассиси Маҳмудхон Сайдалиев ва КТМП болалар шифокори Саодат Ханбабаевалар сўзга чиқиб, улар ўз маърузасида:

📌 COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши бустер дозада эмлаш ишлари ва эмлашнинг самарадорлиги;

📌 14 ёшгача бўлган болаларни вирусли гепатит касаллигининг "А" турига қарши кўнгилли эмлаш ишларини ташкил этиш ва бу бўйича ота-оналарга етарли маълумот бериш;

📌 бугунги кунда болалар ўртасида кўп учраётган скарлатина ва сувчечак ҳамда аденовирус инфкецияларини олдини олиш ва бунда асосий эътиборни таълим муассасаларида эрталабки саралаш ишларини янада сифатли ташкил этиш бўйича йиғилиш қатнашчилари билан мулоқот қилинди.

Йиғилиш қатнашчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассисдан жавоб олишди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#саломатлик

⚡️Ангрен шаҳар Қизил Ярим Ой жамиятида "Бахтли келажак ўз қўлимизда" лойиҳаси асосида ногиронлиги бўлган болаларни реабилитация қилиш маскани ўз фаолиятини давом эттирмокда.

❗️Реабилитацияга муҳтож болаларнинг ота оналари қуйидаги телефон рақамига мурожат қилишлари мумкин:⤵️
Тел: +998935697460

Реабилитация мутлақо бепул.

Манзил: Ангрен шаҳри, "Ёшлик" МФЙ, 5/4 даҳа, 4-уй.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

🚶Ҳар шанба куни саломатлик учун бағишланадиган, эрталабдан махсус йўлакларда 5 минг қадам юриш урфга кирган пайтда яшаяпмиз. Кейинги пайтда бу ҳаракат сустлашгани, айрим ҳудудларда эса бутунлай унутилгани ҳам бор гап.

Соғлиқ ўзимизга керак. Пандемиядан кейинги дунёда энг катта хатар кам ҳаракат қилиш эканлигини тушуниб олишимиз зарур. Бугун Nishon24.uz веб-сайти ҳамда "Ёшлар кундалиги" таҳририяти жамоалари саломатлик учун эрталабдан пиёда сайр қилдик.

😊Ҳисоботми? Эшитинг: атиги 30 дақиқада деярли 4 км. масофани босиб ўтдик. Кайфият зўр, табиат қўйнида маза қилиб фикр алмашдик, суҳбатлашдик. Суратларга тушдик. Видео шу ҳақида.

Facebook | Telegram | Instagram
#саломатлик

Ангрен шаҳрида санитария-эпидемиологик осойишталикни саклаш, аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан тегишли тартибда тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ангрен шаҳар СЭО ва ЖСБ томонидан деҳқон бозори ҳудудида навбатдаги тадбир бўлди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#саломатлик

Ангрен шаҳрида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида малакали мутахассислар жалб этилиб, чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилиши йўлга қўйилган.

Шу мақсадда бугун 1- ва 2-Оилавий поликлиникаларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида тузилган махсус ишчи гуруҳ аъзолари бошчилигида тиббий кўрик ташкил қилинди.

Унда жалб этилган тор мутахассислар томонидан аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#саломатлик

Ангрен шаҳрида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда жорий йилнинг  16-18 август кунлари Тошкент вилояти Онкология шифохонасининг 8 нафар етакчи, малакали мутахассиси,  онколог-шифокори иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Касаллик ташхислари  ва ўтказилган лаборатория натижаларига кўра, кўрикдан ўтганлар тегишли тартибда марказий шифохоналарга йўлланмалар берилди.

Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мавлуда  Абдурахмонова тиббий кўрик ташкилотчилари ва шифокорлар билан учрашди ва ҳудудда  хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида бу каби тадбирлар кўламини кенгайтириш бўйича суҳбатлашди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#саломатлик

Фурқат Иманов - Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори:

- Ангренда тиббиёт соҳаси замон талабларига мос равишда. Мавжуд имконият ва қулай шароитлар туфайли бир қатор операция амалга оширилиб, аҳоли саломатлиги мустаҳкамланмрқда. Ангрен шаҳар ўткир қон томир ва политравма марказида филиал жарроҳлар  томонидан "Маҳорат мактаби"  жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Беморда эндотрахеал наркоз остида лапароскопик холецистэктомия қорин бўшлиғини дренажлаш операцияси  амалга оширилди.
Операторлардан Э.Яхшибоев, ассистент Д.Эшонхоновлар ўз вазифаларини сидқидилдан бажардилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#саломатлик
ТОҒЛИ ҲУДУДДА ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ангрен шаҳрида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини яхшилаш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилаяпти.

Бугун Ангрен шаҳридан олис, тоғли ҳудудда тиббий кўрик ўтказилди.
#саломатлик

Шу кунларда Ангрен шаҳрида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда Тиббиёт бирлашмаси томонидан маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилаяпти.

Бугун "Бўстон" маҳалласида навбатдаги тиббий кўрик ташкил этилди.
#саломатлик

Ангрен шаҳрида Тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, айниқса, олис, тоғли ҳудудда тиббий кўрик ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов бошчилигида 4-Оилавий поликлиника шифокорлари ва ҳамширалари олис ва оғир ҳудуд саналган "Жигаристон" маҳалласи "Навгарзон" қишлоғида яшовчи аҳоли учун кўчма сайёр тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрик доирасида аҳолига ҳозирги мавсумда зарур бўлган дори-дармон воситалари тарқатилди.

Тиббий кўрикка барча ёшдаги фуқаролар тўлиқ жалб этилди. Шунингдек, ётиб қолган беморлар уйига борилиб, ҳолидан хабар олиниб, саломатлиги кўрикдан ўтказилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube