Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Алишер Райимов - шаҳар ҳокими:

- Куз фаслининг илиқ кунлари ортда қолиб, қишнинг совуқ кунлари остона хатлашига ҳам саноқли кунлар қолди. Бугунги қуёшли, илиқ, ёғин-сочинсиз кунларнинг ҳар бир дақиқаси ғанимат. Қишга тўлиқ тайёргарлик ишларини якунлашга ҳам қисқа фурсатлар қолди. Олдинда масъулиятли палла, синовли дамлар турибди. Ҳар бир соҳада қишга тайёргарлик, заҳира яратиш ўта муҳим вазифа бўлиши керак. Бундай вақтда одамларга ҳар жиҳатдан қулайлик яратиш ва бунинг учун ҳар биримиз қишнинг, синовли кунларнинг масъулиятини янада чуқур ҳис этишимиз шарт...

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов шаҳардаги мавжуд автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари раҳбарлари билан учрашувда ана шу жиҳатларни қайд этди.

Шаҳар ҳокими раислигида бўлиб ўтган йиғилиш кун тартибида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, ҳудудда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, маҳсулотлар турлари бўйича заҳира яратиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Масала юзасидан тегишли тартибда топшириқлар берилди.
Мутасаддиларга темир йўл станциялари ва улар атрофидаги бўш майдонлардан унумли фойдаланиб, комплекс логистика хизматлари ҳамда йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини шакллантириш топширилди.

Соҳада IT аудитини ўтказиб, малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда “Ягона дарча” ахборот тизимини яратиш зарурлиги қайд этилди. Бунда, юк ташиш ҳужжатларини электрон расмийлаштириш, вагонларга GPS ўрнатиш ва онлайн омбор ахборот тизими йўлга қўйилиши лозим.

"Ўзбекистон темир йўллари"нинг носоҳавий активларини сотиш ёки бошқа тармоқларга ўтказиш, сотишдан тушган маблағларни темир йўл инфратузилмасини яхшилашга йўналтириш вазифаси қўйилди. Эндиликда "ЎТЙ"нинг носоҳавий активларда иштироки қатъий тақиқланади.

Шунингдек, мутасаддиларга барча темир йўл кесишмаларини хатловдан ўтказиш ва тартибга солишга топшириқ берилди.

Белгиланган чора-тадбирлар ижроси бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиб, унинг амалга оширилиши юзасидан Президентга мунтазам ахборот киритиб бориш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида соҳа учун масъулларнинг ахбороти ва таклифлари тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ангрен шаҳар 1-сонли касб-ҳунар мактабида беш ташаббус олимиадасининг шашка-шахмат спорт тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

Тадбирда мусобақа ғолиблари шахмат бўйича ўғиллар болалар ўртасида 1-ўринни Х.Абдураимов 13- 23 гуруҳи,
2-ўринни А. Махмудов 2- 22 гуруҳи.
3-ўринни М. Насибалиев 14-23 гуруҳи. Қизлар ўртасида 1-ўринни М.Рузиева 18-23 гуруҳи .
2-ўринни Х Мирзахмедова 2-22 гуруҳи. 3-ўринни С. Соаталиева 5-22 гуруҳи эгаладилар.

Шашка бўйича ўэил болалар ўртасида 1-ўринни С.Ғуломов 14-23 гуруҳи.
2-ўринни А.Исоқов 26-23 гуруҳи.
3-ўринни Ж. Бозорбоев 13-23 гуруҳи эгалашди.Қизлар ўртасида 1-ўринни К Гуломжонова 15-22 гуруҳи.
2-ўринни К.Волкова 23- 22 гуруҳи.
3-ўринни К.Абдумуталибова 5-22 гуруҳи эгалашди. Ғолиб бўлган ўқувчиларимиз мактаб маъмурияти томонидан диплом билан такдирландилар ва шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида ташкил этилаётган "Ижтимоий профилактика" доирасида "Тун" рейди шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими, ИИБ ЙҲХБ ходимлари иштирокида ўтди.

Рейд давомида кўнгилочар масканлар фаолияти ва кўрсатиладиган хизмат турлари қонун доирасида амалга оширилиши, ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун шароит ва манбалар яратмаслик юзасидан тушунтиришлар олиб бордилар.

Шаҳар ҳудудида ҳар куни рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги рейди бошланди.

Даставвал қизил тоифага кирган маҳаллаларнинг ҳолати кўздан кечирилади. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, кўнгилочар масканларда ва одам гавжум жойларда жамоат тартибни сақлаш бўйича тарғиботлар бўлади.

Ярим тунда бемақсад юриш ва ноқонуний ҳаракатлар жиловланиши қатъий назоратга олинади

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по приоритетным задачам реформирования железнодорожной сферы.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #temiryullar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from 𝑰𝒔𝒓𝒐𝒊𝒍𝒐𝒗 𝑱𝒂𝒉𝒐𝒏𝒈𝒊𝒓 𝑨𝒏𝒈𝒓𝒆𝒏 𝒔𝒉.
Joriy yilning 27-sentyabr kuni soat 9:30 da "Angren markaziy stadioni"da bitiruvchi yoshlar va ishsiz aholi uchun “MEHNAT YaRMARKASI” o‘tkaziladi. “Mehnat yarmarkasida” shahrimizdagi 50 dan ortiq korxona va tashkilotlar 2000 dan ziyod bo'sh ish o'rinlari bilan qatnashadii.

❗️ Ish qidirayotganlarni ushbu “Mehnat yarmarkasi”ga taklif qilamiz. Ushbu yarmarkada o'zingizga mos ish o'rinlariga ishga joylashishingiz mumkin.
#расмий

Тайинлов

▫️Хамдамов Ортиқбой Атқамбоевич – Ангрен шаҳар  Давлат солиқ инспекцияси  бошлиғи лавозимига тайинланди.

▫️Хамдамов Ортиқбой Атқамбоевич 1984 йилда Паркент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2011 йил Тошкент Молия институтини тамомлаган.
Мутахассислиги  -  молиячи.

▫️Мазкур  лавозимга тайинлангунга қадар Оҳангарон тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи  вазифасида ишлаб келган.


📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#бандлик

Ангрен шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорликда умумтаълим мактаблари битирувчилари ҳамда шаҳар аҳолиси, айниқса, ёшлар, хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси  ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида Ангрен шаҳар корхона, ташкилот ва муассасалар, "Ангрен" эркин иқтисодий зона доирасида фаолият юритаётган саноат ишлаб чиқариш субъектлари томонидан юздан зиёд иш ўринлари таклиф этилди.

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасининг очилиш маросимида шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ҳоким ўринбосари Салим Анарбоев ҳамда мутасадди  ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube