Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов мазкур муассасада даволанаётган беморлар билан мулоқотда бўлди.

Самимий суҳбатлар давомида  беморлар кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан мамнунлигини билдирдилар ва юртимизда инсон қадри улуғланиши тўғрисида тўлқинланиб гапирдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по приоритетным задачам реформирования железнодорожной сферы.

Facebook|Instagram|Twitter
"Гулбоғ" маҳалласида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, кўча йўллари грейдер билан текисланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
❗️DIQQAT YOSHLAR❗️

⚡️Joriy yilning 26-sentyabr kuni soat 10:30da "Angren Markaziy stadioni"da bitiruvchilar uchun shahrimizdagi 50 dan ortiq tashkilotlar ishtirokida 1500 dan ortiq bo'sh ish o'rinlari bilan navbatdagi "Mehnat yarmarkasi" o‘tkaziladi.

❗️ Ish qidirayotgan bitiruvchi yoshlarni ushbu mehnat yarmarkasiga taklif qilamiz. Ushbu yarmarkada o'zingizga mos bo'sh ish o'rinlariga ishga joylashishingiz mumkin.
Ангрен шаҳрида аҳоли бандлиги, айниқса, ногиронлиги бўлганларни иш билан таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратилган.

Ҳунармандчилик йўналишида ишлаб чиқаришга мўлжалланган "Аngren muruvvat" корхонасида аёллар тикувчилик, тўқувчилик билан шуғулланадилар.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоевлар "Аngren muruvvat" МЧЖ фаолияти ҳамда ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#prezident_maktablari
#faxr_tuygʻusi

⚡️ FARZANDI PREZIDENT MAKTABIGA OʻQISHGA KIRGAN OTA-ONA BILAN SUHBATLASHDIK

Abbos Poʻlatov – Buxoro shahridagi Prezident maktabining 5-sinf oʻquvchisi.

"Kim oʻylabdi deysiz, oddiy oilaning farzandi shunchalik marralarga erishadi deb. Haqiqat bor ekan, oʻqigan bola kirar ekan. Oʻqishga kirganini birinchi boʻlib ustozi bizga aytdi. Koʻzimga yosh keldi... "

🗣Maʼlumot uchun, Abbosning otasi Yodgor Roʻziyev – maktabda qorovul boʻlib ishlaydi. Onasi Matluba Rahmatova – uy bekasi.

Iqtidorli oʻquvchimizga Olot tumanidagi 34-maktab boshlangʻich sinf rahbari Nilufar Xudoyqulova taʼlim bergan.

📈 Qolaversa, Abbos Buxoro shahridagi Prezident maktabidan tashqari Olot tumanidagi Ixtisoslashtirilgan maktabiga 84.8 ball bilan 1-o'rinda kirgan.

📍 Buxoro shahridagi Prezident maktabi

Agentlikning rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида темир йўл соҳасида ҳал қилиниши лозим бўлган асосий масалалар юзасидан йиғилиш бошланди.

Сўнгги етти йилда мамлакатимизда саноат корхоналари сони 2,7 бараварга ошиб, 110 мингтага етгани, 2 мингдан зиёд турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани, саноат ҳажми 1,5 бараварга ошгани қайд этилди.

Экспорт ҳажми 1,6 баробар кўпайиб, ўтган йили 19 миллиард долларга етди. Булар ҳисобига мамлакатимизда юк айланмаси 30 фоизга ошди. Айниқса, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Самарқанд ва водий вилоятларига юк ташиш 1,5 баравар кўпайди.

Шу билан бирга, ҳалқаро майдондаги вазият ҳисобига транспорт-логистика харажатлари бир неча баробар ошиб кетди.

Ўзбекистон каби дунё океанларига тўғридан-тўғри чиқиш имкони йўқ мамлакатлар учун энг қулай ва арзон транспорт бу – темир йўл ҳисобланади.

Лекин, ҳозир ички бозорда маҳсулотнинг атиги 5 фоизи, экспортда эса 45 фоизи темир йўл орқали ташилмоқда. Яъни, темир йўл компанияси автомобилда юк ташиш билан рақобат қила олмаяпти.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда темир йўл соҳасидаги ислоҳотлар суръати иқтисодиётнинг барча тармоқларида амалга оширилаётган янгиланишлардан ортда қолаётгани, бу соҳада ҳам туб ўзгаришларни амалга ошириш вақти келгани таъкидланди.

Жумладан, бундан икки ой аввал соҳага янги раҳбар тайинланган эди. Тизимда эскича фикрлайдиган, ташаббус билдирмайдиган 30 га яқин раҳбар янгиланди. Самарасиз штатлар қисқартирилди.

Президент топшириғига кўра, 191 та темир йўл станциясига борилиб, улардаги ҳақиқий аҳвол таҳлил қилинди, 500 дан зиёд тадбиркорлар билан учрашилди.

Ушбу тадбирлар натижасида соҳада ҳал қилиниши бўлган асосий муаммолар аниқланиб, уларнинг ечимлари белгилаб олинди.

Жумладан, айрим темир йўл корхоналари рентабеллиги паст, вагонлар паркининг бир қисми таъмирталаб ва янгиланишга муҳтож, соҳада хусусий сектор иштироки учун зарур имкониятлар яратилмаган, билет сотишдаги коррупция, вагонлардаги шароит ва сервисдан аҳолимиз норози. Буларнинг барчаси соҳани ислоҳ қилиш заруриятини кўрсатмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари айрим темир йўл станцияларининг даромади ўз харажатларини қопламаётганига эътибор қаратди.

Масалан, “Назарбек” станцияси атрофида ҳам акциядорлик жамиятига қарашли, ҳам хусусий логистика компаниялари жойлашган.

“Темир йўл”га қарашли “Юксарой” корхонаси йилига 1 гектар майдондан 277 миллион сўм даромад топган бўлса, хусусий корхоналар 1 миллиард сўмдан ортиқ даромад олаяпти.

Шу муносабат билан темир йўл станцияларига хусусий секторни жалб қилиш ва инвестиция киритиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда импорт вагонларининг катта қисми пойтахт ва вилоят марказларига кириб келиши оқибатида станцияларда тирбандлик юқори бўлаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан темир йўл юк станцияларини шаҳарлардан ташқарига кўчириш имкониятини ўрганиш зарурлиги қайд этилди. Бу шаҳарларда юк машиналари ҳаракатини қисқартиришга, туманларга қўшимча инвестиция киришига хизмат қилади.

Соҳада рақамлаштириш қониқарли даражада эмаслиги ҳам таъкидланди. Жумладан, жорий йилнинг етти ойида юк ташиш хизматининг атиги 8 фоизи электрон расмийлаштирилган, йўловчи чипталарининг 57 фоизи кассалар орқали сотилган.

Бундан ташқари, марказий вокзалларга кириб-чиқиш имконияти чекланган. Автомобиль сақлаш жойлари вокзаллардан узоқ. Вокзалларда савдо ва сервис хизматлари лозим даражада йўлга қўйилмаган.

Поезд тўқнашувлари ҳолатларининг олдини олиш учун барча автомобиль ва темир йўл кесишмаларини назорат қилиш, йўл белги, шлагбаум ва камералар ўрнатиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ушбу муаммолардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари соҳа олдида турган устувор вазифаларни белгилаб берди.

“Ўзбекистон темир йўллари”ни холдингга айлантириб, тизимда замонавий бошқарувни жорий қилиш, жумладан, инфратузилма, юк вагонлари ва логистика, йўловчи ташиш хизматлари ҳамда вокзаллар бошқарувини бир-биридан ажратиб, алоҳида корхоналар ташкил қилиш бўйича билдирилган таклифлар маъқулланди.

Вагонлар паркини янгилашга мўлжалланган кредит ва компенсация ажратиш механизмларини жорий қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter